Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ.
31.08.2023
Тавозе – инсон Аллоҳ таолони ва ўз нафсини яхши билишлигидан пайдо бўлади. Аллоҳ таолони гўзал исм ва сифатлари билан таниш ва У зотга муҳаббат қўйиш билан улуғлашни билиш. Ўз нафсини батафсил билиш, унинг камчиликлари ва офатларини билиш. Тавозе – Аллоҳ учун қалбни синиқ тутиш, ўзини паст тутиб, бандаларига раҳмли бўлиш, ўзини бошқалардан афзал кўрмаслик, аксинча
ҚЎШИМЧА ИЗОҲ БИЛДИРИЛМАГАН
Баён қилиш зарур бўлган фарқлар
28.08.2023
Ёмонликка ундовчи нафс инсонни гоҳида Аллоҳ таоло рози бўладиган амалга, гоҳида Аллоҳ таоло ғазаб қиладиган амалга ундаш билан алдайди. Диққат билан қарашни талаб қиладиган нозик фарқли бу алдовдан фақат жуда онгли ва Аллоҳ хотиржам нафс берган кишиларгина нажот топиши мумкин. Имом Ибн Қоййим ўзининг “Руҳ” номли китобида бу нозик фарқларни баён қиладиган жуда фойдали сўзларни
Ҳиммати тубан – қадрини билмас, разилдир
23.08.2023
Инсон ўз қадрини биладиган мард одамдан ҳаё қилади, нодондан кўра олимдан кўпроқ ҳаё қилади. Ёш бола ва ҳайвонлардан ҳаё қилмаган ўринларда ҳам, фосиқдан кўра солиҳ одамдан кўпроқ ҳаё қилади. Кимки, ўз қадрига етадиган бўлса, бошқалардан кўра ўзидан кўпроқ ҳаё қиладиган бўлади. Аммо ҳиммати тубан одам бошқалардан ҳаё қилади, лекин одамлар кўз ўнгидан холи қолса ҳаё
Иқтидорли – ўз кучи билан бирор нарсага эришган киши. Насабли – насл насабидаги бировларнинг обрўси билан эришган киши. Иқтидорли сўзи араб тилида “исомий” дейилади. Исомий – Исом ибн Шаҳирга нисбат берилиб машҳур бўлган. Исом ибн Шаҳир Нуъмон ибн Мунзирнинг дарвозадаги қўриқчиси бўлган. Бир куни Нуъмон касал бўлганида Набиға Зибёний уни кўргани борганида Исом уни йўлини
Ҳиммати олий киши мутлақ олганда, имкони борича ҳайвоний ҳимматга рози бўлмайди. Маишатпараст бўлмайди. Балки, шариат кўрсатмалари билан яшашга, Аллоҳ таолонинг валийларидан ва ер юзидаги ҳақиқий халифаси бўлиб яшашга ва охиратда жамолини кўришга ҳаракат қилади. Ҳиммати паст киши эса буларнинг акси бўлади. Ҳиммати олий кишининг кўзларига бу дунё арзимас кўринади. Нафсига қул бўлиб қолмайди. Борига қаноат
Нега кофирлар олий ҳимматли дейилмайди?.
10.08.2023
Баъзи инсонлар баъзи кофир халқларни ёки улардан бўлган айрим шахсларни, масалан: Олмон ёки Япон миллати кабиларни кўп кашфиётлари ва илмий баҳслари туфайли ҳиммати олий кишилар дейишади. Бу эса очиқ хатодир. Чунки “ҳиммати олий”-дегани охиратни истовчиларга хосдир. Кофирнинг ҳиммати эса иззат-нафси қалбининг иймон нури билан таскин топишига йўл қўймай, ширк ва куфр билан ифлосланган. Бу оламдаги
Малика Билқис Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳимматини синаб кўриш учун ҳадялар юборди. Агар ҳиммати паст бўлса ҳадяларни олади ва у билан дўстлашиб бўлмайди. Агар ҳиммати олий бўлиб, ҳадяларни олмай ундан муҳимроғини талаб қилса, у билан дўстлашса бўлади, деган фикрда эди. Дўстликка лойиқ эканини билди. Аллоҳ таоло бу ҳақда ҳикоя қилиб айтади: “Мен уларга ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар
Инсонлар орасида ҳиммати олийлар камёбдир
27.07.2023
Ҳиммати олийлар доим фазилатли нарсаларда пешқадам бўлади, лоқайдлик қилмайди, зерикиб малолланмайди, ноумид бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббисининг раҳматидан ноумид бўлурлар”. (Ҳижр сураси, 56-оят). Шеър: Умидсизлик кўп инсонлар қалбига кира олди, Лекин сенинг қалбингда тополмади жой. Камдан-кам кишилар ҳиммати, олий хулқи билан, Асрлар оша бўлди ҳавас қилгудек, мисли ой. Инсонлар орасидаги
Ҳиммати олий киши пасткашга буйсунмайди, бемаъни нарсалар билан қаноатланиб қолмайди. Улуғ ишларгагина рози бўлади. Шеър: “Осмонда жуда юқори учаётган бургутга: “Само ҳеч нарсаси йўқ қуруқ ҳавоку, пастга тушгин?!”, дедим. Бургут менга: қанотларим ва қатъиятим олдида осмон ҳам ўлжалари кўп яйловдир”, деди”. Бу яйловдан албатта пастдагилар бехабар. Шеър: “Бирор ишни танласанг, юлдузлардан пастига рози бўлмагин, арзимас
Инсон руҳи олий ва бадани қуйида бўлади.
20.07.2023
Ибн Қоййим айтади: “Одам боласининг жисми тупроқдан яралган ва руҳи эса самодан туширилган. Иккисини солиштирсак, бадан оч қолса эгасини бедор қилади ва унга нарса топиш учун хизмат қилдиради. Руҳи эса енгиллик тортиб роҳатланади ва ўзи тушган ўринга, олийликка интилади. Баданни тўйдириб, турфа хил неъматлар билан сийлаб, ухлатиб, унинг роҳати ва хизмати билан машғул бўлса, ўзи