Рамазон саховат, сабр ва дуо ойидир
10.04.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломлар бўлсин!
Бутун дунё мўмин-мусулмонлари интиқиб кутадиган Рамазони шариф ойи ҳам кириб келмоқда.
- Bo‘limda Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Имтиҳонларда рақамли технология
06.04.2021
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси замон билан ҳамнафас равишда ўз таълим тизимига янгиликларни жорий этиб келмоқда. Авваллари оралиқ ва якуний назорат тартибида талабаларнинг билимлари ёзма иш шаклида баҳолаб борилган бўлса, эндиликда рақамли технологиялардан унумли фойдаланиб хаттотлик ва жисмоний тарбия фанларини истисно этган ҳолда барча фанлардан тўлиқ компьютер воситасида имтиҳонлар ўтказилмоқда.
- Bo‘limda Yangiliklar
Интеллектуал ёшлар – келажагимиз
02.04.2021
2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси”га мувофиқ “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
- Bo‘limda Yangiliklar
Салавот айтиш
31.03.2021
Барчамизга маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик савобли амал бўлиб, шариъатимизда бунга тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).
- Bo‘limda Maqolalar
2021 йил 29 март куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси”га мувофиқ ҳамда “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари: Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” махсус курси асосида – “Мазҳабларни инкор қилиш ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Бемазҳабларнинг нотўғри фатволари, ўзаро зиддиятлари ва уларга раддиялар” мавзуларида 1-курс ва 4-курс талабаларига давра суҳбати бўлиб ўтди.
- Bo‘limda Yangiliklar
Янги китоблар тақдимоти
29.03.2021
Китоб – илм манбаи. Толиби илмнинг энг яқин дўсти – китоб. Китобсиз талаба бамисоли отсиз чавандоздир. Илм талабидаги инсонга у дарс қиладиган китобнинг аҳамиятини жазирама чўлдаги ташнанинг сувга муҳтожлиги билан қиёслаш мумкин.
- Bo‘limda Yangiliklar
Одам ва Мусонинг тортишуви
29.03.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига икки пайғамбарнинг тортишуви ҳақида айтиб берганлар.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан отамиз Одам алайҳиссалом билан учраштиришини сўрадилар. Учрашувда Одам алайҳиссаломнинг ман этилган дарахт мевасини егани, шу сабаб ўзи ва зурриётлари жаннатдан чиқарилганлигини айтиб башарият отасини маломат қилмоқчи ва баҳслашмоқчи бўлдилар.
- Bo‘limda Maqolalar
“Ҳазрати Имом” мажмуасига саёҳат
25.03.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ёшлар билан маърифий ва маънавий ишларни такомиллаштириш тўғрисидаги режага асосан мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида диний таълим муассасалари талабалари билан юртимиздаги тарихий обидалар, улуғ аллома аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ташрифлар уюштириш кўзда тутилган.
- Bo‘limda Yangiliklar
Намозда қўл боғлаш тартиби
25.03.2021
Намоз исломнинг рукнларидан бир рукн бўлиб, иймондан кейин энг улуғ ибодат. Пайғамбар алайҳис салом бу ибодатнинг адо қилиш тартибини баён қилганлар. Намозда фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб амаллар бор. Намоздаги суннат амаллардан бири ўнг қўлни чап қўл устига қилиб, киндик остига қўйишдир.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мотуридий (в. 333/944-945 й.) ислом илоҳиётчиларининг шундай гуруҳига мансубдирки, уларнинг хизматларини ошириб таърифлашга эҳтиёж йўқ. Унинг улуғ мутакаллим сифатидаги шуҳрати ва таълимотининг кейинги авлодларга кўрсатган таъсири аллақачон умумэътироф этилган. Буларнинг бари уни ислом динининг етакчи устозларидан бири мақомига кўтаради.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yurtimiz allomalari












