2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси”га мувофиқ “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Ўйинда ҳар бир курсдан биттадан ва мударрислардан битта, жами бешта билимдонлар жамоалари ўзаро беллашдилар. Интеллектуал ўйинда тарих, ҳуқуқ, география ва бошқа соҳаларга оид жумбоқлар, тест шаклидаги ва мантиқий саволлар, ҳатто машҳур кинолардаги лавҳалар орқали кутилмаган топишмоқлар берилди. 6 раунддан иборат беллашув кўтаринки ва қизиқарли руҳда кечди.
Беллашувда устозлар жамоаси олий ўринни қўлга киритди. 4-курснинг “Иқтидор” жамоаси биринчи ўрин деб топилди. Тадбирда фаол қатнашган иштирокчиларга мукофотлар топширилди. Қизғин ва мароқли ўтган бу тадбир ўзига хос ҳордиқ ва толиби илмлар ўртасида уюшқоқликка хизмат қилиб, олтин даврнинг ёрқин эсдаликларидан бўлиб қолди, деб бемалол айта оламиз.





“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати