Халқнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ҳамда диний ходимларнинг хизмати катта ўрин тутади. Масжид имом ва ноиблари диний маросимларда бошчилик қилиш, кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг дардига қулоқ солиб, қийнаётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этадилар.
- Bo‘limda Yangiliklar
Izohlar yo‘q
2021 йил 24 апрел куни кўргазма “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2 апрел кунги №1046-сонли хатига асосан “Маънавий оламга саёҳат” номли кўргазма ташкил этилди.
- Bo‘limda Yangiliklar
Таровеҳ намози неча ракъат ўқилади?
26.04.2021
Таровеҳ намози неча ракъат ўқилиши борасида уламолар ўртасида турли хил фикрлар бор. Ҳанафий, ҳанбалий, шофеийлардан иборат кўпчилик уламолар таровеҳ намозини 20 ракъат деб айтишади. Унга биноан, имом 20 ракаат ўқийди ва ҳар икки ракаатда салом беради.
Тавбага шошилинг!
21.04.2021
Барча инсонлар борки, гуноҳдан холи эмас. Фақатгина пайғамбарлар бундай эмас, яъни улар гуноҳлардан маъсум зот бўлганлар. Инсонлар баъзан билиб, баъзан билмасдан гуноҳ содир қилишади. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин
19.04.2021
Рўза тутиш нафақат еб-ичиш ва нафсни жиловлаш билан, балки тилидан чиқаётган ҳар бир сўзга эътиборли бўлиш билан ҳам мукаммал адо этилади. Киши тонг қоронғусидан то шомгача қийналиб еб-ичмасаю оғзидан турли сўкиниш ва ёлғонлар чиқаверса, бу рўза мукаммал бўлмайди.
- Bo‘limda Maqolalar
Рўзадор учун икки хурсандчилик бор
19.04.2021
Рамазон фазилатли, муборак ой бўлиб, Аллоҳ таоло бу ойда инсонларга кўп яхшиликларни берган. Бу ойнинг фазилатлари, бу ойда рўзадорлар учун бўладиган яхшиликлар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида баён қилинган.
- Bo‘limda Maqolalar
Рамазон фазилатли ой
15.04.2021
Рамазон ойи ойларнинг султонидир. Бу улуғ ва фазилатли ой бўлиб, бошқа ойлардан ажралиб туради. Рамазон ойининг фазилати жуда ҳам кўп бўлиб, баъзиларини санаб ўтамиз:
1. Бу ойда Қуръони Карим нозил бўлган. Бу ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилган:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси, 185-оят).
Хуш келдинг шаҳри султон!
14.04.2021
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.
Бақара сураси, 183-оят
- Bo‘limda Maqolalar
Рамазон тақво ойи
14.04.2021
Рамазон ойи ойларнинг султони, муборакли, улуғ ой бўлиб, бу ой сабабидан бандаларга жуда кўплаб яхшиликлар берилади. Бу ой инсонлар савобларини кўпайтириб ва гуноҳларидан покланиб олишга катта имкониятдир. Рамазон ойи нафсни тарбиялаш ойи бўлиб, инсон бу ойда нафсини жиловлаб олиши ва тақво ҳосил қилиши бошқа ойларга нисбатан қулайроқ ва осонроқ бўлади.
Соғлом турмуш тарзига тарғиб
12.04.2021
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида 12 апрель куни тиббиёт соҳасида етук мутахассис, олий тоифали врач, валеолог Расулова Шиора Нурматовна иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
- Bo‘limda Yangiliklar












