2021 йил 24 апрел куни кўргазма “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2 апрел кунги №1046-сонли хатига асосан “Маънавий оламга саёҳат” номли кўргазма ташкил этилди. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Аҳоли ва ўқувчи ёшлар орасида моддий-маданий мерос объектлари, тарихий мерос дурдоналари тўғрисида фото (видео) кўргазмалар ташкил этиш ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш” бандидаги вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилди. Кўргазмада таълим муассасаси фондида сақланаётган нодир қўлёзмалар, диний ва бадиий асарлар, таълим муассасаси устозлари қаламига мансуб китоблар, гўзал хат намуналари ҳамда ранг-баранг санъат асарлари кўргазмага қўйилди. Ҳавола этилган хаттотлик намуналари “Кўкалдош” мадрасаси хаттоти Ислом Муҳаммад домла ва у кишининг шогирдлари – Асқаров Довуд, Абдуқаюмов Абдураҳмон ва Юсупов Муҳаммадсодиқларга тегишли бўлиб, араб ёзувини таниган ва танимаганларга эстетик завқ улашди. Кўргазмада таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари, ишчи-ходимлари, шунингдек, Олий таълим муассаларидан талабалар ҳамда мадрасага ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар ҳам иштирок этдилар. Кўргазма соат 16-00 га қадар давом этди.



А.Ғаниев,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим
муассасаси мудир ўринбосари





