Халқнинг диний эҳтиёжларини қондиришда масжидлар ҳамда диний ходимларнинг хизмати катта ўрин тутади. Масжид имом ва ноиблари диний маросимларда бошчилик қилиш, кундалик масалаларда мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларнинг дардига қулоқ солиб, қийнаётган муаммоларига ечим топиш орқали ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этадилар. Уларнинг илмий савияси, дунёқараши ва шахсий сифатлари мазкур фаолиятнинг сифати ва муваффақиятида муҳим омил ҳисобланади. Бутун Республикамиз бўйлаб ана шундай малакали диний ходимларни етиштиришда “Кўкалдош” мадрасаси салмоқли ўрин эгаллайди.
Куни кеча муассасамизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими ҳамкорлигида “Кўкалдош” муассасаси битирувчи талабаларини диёримиз масжидлари бўйича имом хатиб ва имом ноиби вазифаларига тақсимлаш лойиҳаси қилинди. Бунда улар хизмат қиладиган ташкилот доимий турар жойларидан узоқ бўлмаслигига эътибор қаратилди. Шунингдек, олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирмоқчи бўлган талабаларга муваффақиятлар тиланди. Биз ҳам барча битирувчиларимизга келгуси фаолиятларида омад ҳамда илм ва амалда намуна бўлишларини тилаб қоламиз.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






