Ҳақиқий иймон билан қўрқоқлик ўзаро жамланмайди. Чунки қазои қадарга ишониш ва Аллоҳ таолога суяниш кишини мард ва довюрак қилиб қўяди. Мўмин киши ўз қалбини таърифга сиғмас шижоат ва таваккул билан тўлдиради. У тараддуд, ожизлик, қочиш ёки сусткашликни билмайди. Шижоат – юксак жасорат, ақл, ҳикмат ва мувозанатга бўйсунадиган нафс қувватидан иборат фазилатдир. Довюраклик ўзига ишонган ҳолда
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Ҳаё – инсонни хунук ишлардан четланишга ундайдиган, инсон хулқ-атворини камолотга етказадиган ажиб хислатдир. Ҳаё билан сифатланган инсон зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилади. Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ҳаёда етук бўлишлари билан бирга, саҳобаларини ҳам шунга тарғиб қилар эдилар. «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар», деган эдилар, улар: «Биз Аллоҳдан
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ноёб ва юксак фазилатлари билан бошқалардан алоҳида ажралиб турар эдилар. Сахийлик ва карам бобида ҳам шундай. Қадрли, фойдаси кўп тегадиган нарсани хурсанд ва мамнун ҳолда инфоқ-эҳсон қилиш карамлилик дейилади. Карамлилик арабларда озодлик деган маънони беради. Чунки карамли киши мол-дунёга қуллик қилишдан ўзини халос этади. Бу сифат пасткашликнинг зиддидир. Сахийлик эса
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Ростгўйлик ва адолат
11.03.2019
Қуйида сизларга келтирмоқчи бўлган ҳикояда жуда кўп фойдалар бор. Буни ҳар биримиз яхшилаб англаб етмоқлигимиз зарур: Алий розияллоҳу анҳунинг қимматҳо совутлари йўқолиб қолган эди. Бир куни уни аҳли китобдан бўлган бир кишининг қўлида кўриб қолдилар. Ҳалиги киши уни Куфа бозорида сотаётган эди. Алий розияллоҳу анҳу уни кўргач, у ўша совут эканлигини билдилар ва “Бу менинг
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли эдилар, бошқаларни ҳам шундай бўлишга буюрар эдилар. Ҳайвон эгаларини уларга азият бериш, оғир юкларни юклаш ва тоқати кўтара олмайдиган ишлар билан қийнашдан қайтарар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қорни бели билан бирлашиб кетай деган, яъни очликдан ниҳоятда озиб кетган бир туя олдидан ўтаётиб: «Бу тилсиз чорвалар борасида Аллоҳ таолодан қўрқинглар.
- Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга, Ислом умматига ва бутун башариятга ҳалимлик, раҳимдиллик ва жазолашга қодир бўла туриб авф этиш, тўғри йўл кўрсатиш, яхшиликка йўллаш, одоб ўргатиш, ўч ёки қасос олишдан ўзини юқорида тутиш борасида бетакрор намуна бўлдиларки, улар тарих саҳифаларида то Қиёмат қадар порлайди. У зотнинг юксак одоблари ва олий сифатларига гувоҳлик беради. Чунки
- Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar
МУСУЛМОН УММАТИГА РАҲМ-ШАФҚАТЛАРИ Пайғамбар алайҳиссалом умматларига жуда меҳрибон эдилар. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади: «Дарҳaқиқaт, сизлaргa ўзлaрингиздaн (чиққaн), сизлaрнинг қийинчиликлaрингиздaн aлaм чeкaдигaн, сизлaр билaн қизиқувчи вa мўминлaргa мушфиқ вa рaҳмдил Рaсул кeлгaндир» (Тавба сураси, 128-оят). Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазабланган ҳолимда умматимдан кимни койиган ёки лаънатлаган бўлсам, мен ҳам
- Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar
Қодир бўла туриб кечириш ва авф этиш Ҳалимлик, сабр ва авф сўзлари бир-бирига яқин маъноларни ифода этади. Лекин улар орасида бирини бошқасидан ажратиб турадиган нозик фарқлар бўлиб, ҳар бири ўзига хос маъно касб этади. Ҳалимлик ва сабрни ўтган бобларда баён қилиб берилди. Авф этиш – хато учун жазолашни тарк этишдир. Кейинчалик бу сўз бировнинг гуноҳини
- Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar
Озорларга сабр қилиш ва азиятларни кўтариш
20.02.2019
Пайғамбаримиз алайҳиссалом камдан-кам учрайдиган, бошқаларда жалулжам ҳолда топилмайдиган нодир ва камёб сифат ва хусусиятларга эга эдилар. Чунки у зот чиройли хулқ ва олижаноб сифатлар чўққисида бўлиб, иймон аҳлига намуна эдилар. Ҳалимлик, бардошлилик ҳамда озор ва қийинчиликларга сабр қилиш ана шундай сифатлар сирасига киради. Ҳалимлик – жазолаш учун ғазабни қўзғатувчи сабаб пайдо бўлганда вазминлик, салобат
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
ЁШ БОЛАЛАРГА, ЕТИМ-ЕСИРЛАРГА, БЕВАЛАР, БЕМОРЛАР ВА ЗАИФҲОЛЛАРГА НИСБАТАН РАҲМ-ШАФҚАТЛАРИ Ёш болаларга меҳрибон бўлиш, уларни яхши кўриш ҳар бир оқкўнгил, бағрикенг киши фазилати ҳисобланади. Шундай экан, бундай фазилатнинг Пайғамбар алайҳисса-ломда бўлиши, бўлганда ҳам ҳаммадан кўра кучли бўлиши табиийдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозни энди бошлаган пайтимда гўдак йиғисини эшитиб
- Bo‘limda Islom tarixi, Yangiliklar






