МУСУЛМОН УММАТИГА РАҲМ-ШАФҚАТЛАРИ
Пайғамбар алайҳиссалом умматларига жуда меҳрибон эдилар. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади:
«Дарҳaқиқaт, сизлaргa ўзлaрингиздaн (чиққaн), сизлaрнинг қийинчиликлaрингиздaн aлaм чeкaдигaн, сизлaр билaн қизиқувчи вa мўминлaргa мушфиқ вa рaҳмдил Рaсул кeлгaндир» (Тавба сураси, 128-оят).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазабланган ҳолимда умматимдан кимни койиган ёки лаънатлаган бўлсам, мен ҳам Одамнинг фарзандиман. Мен ҳам сизлар ғазаб қилганингиздек, ғазаб қиламан. Бироқ Аллоҳ таоло мени оламларга раҳмат қилиб юборди. Ана шу лаънат ва койиш улар учун мендан дуо сифатида қабул бўлишини истайман», дедилар».
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қизиқтиринглар, бездирманглар, осонлаштиринг, қийинлаштирманглар», дедилар».
Пайғамбаримиз алайҳиссалом умматларига бажариш қийин бўлган, ортиқча машаққат талаб қиладиган ишларни буюриш-ни хоҳламас эдилар. «Умматимга қийин бўлиб қолишини ўйламаганимда уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишла-тишга буюрган бўлардим», дер эдилар. Заифҳол ва бетоб ёт-ган мусулмонларнинг ҳолидан хабар олиш учун уларни зиёрат қилардилар, вафот этганларнинг жанозаларида қат-нашардилар.
Набий алайҳиссалом саҳобаларининг бирор дарддан қий-налаётганини кўрсалар, жуда маҳзун бўлардилар, қалблари тўлиб, йиғлар эдилар.
Набий алайҳиссалом Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу билан бирга Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ҳоли-дан хабар олиш учун бордилар. Набий алайҳиссалом бемор ётган саҳобани кўриб, йиғладилар. У зот билан бирга бўлган-лар ҳам йиғлашди (йиғлаб юборишди).
Машҳур саҳоба Усмон ибн Мазъун вафот этганда Пайғам-бар алайҳиссалом бу мусибатдан қаттиқ маҳзун бўлиб, маййитнинг пешонасидан ўпиб қўйган эканлар. Бу ҳақда Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ўшанда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз ёшлари Усмоннинг яноқларига тўкилаётганини кўрганман». Бошқа бир ривоятда «Набий алайҳиссалом Усмоннинг икки кўзи орасидан ўпиб, узоқ йиғладилар», дейилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида қуёш тутилди. У зот намоз ўқиб, қиёмда узоқ тур-дилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар. Кейин тикланиб, узоқ турдилар. Шўъба айтади: «Менимча, саждада ҳам шунча турдилар. У зот саждаларида йиғлаб, пуфлай бошладилар ва: «Роббим, мен Сенга истиғфор айтиб турсам ҳам, нима учун буни ваъда қиляпсан? Мен уларнинг ичида турсам ҳам, нима учун буни ваъда қиляпсан?» де-дилар. Намозларини тугатиб: «Менга жаннат кўрсатилди. Ҳаттоки қўлимни узатсам, мевасидан узиб олардим. Мен-га дўзах кўрсатилди. Унинг олови сизларни ўраб олмасин деб, пуфлай бошладим», дедилар».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат қоим бўлганда халойиқ бир-бирига аралашиб, қаттиқ ҳаяжонга тушади. Шунда нажот топиш умидида Одам алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: «Биз учун Роббингиздан шафоат сўранг», дейишади. У зот: «Мен ҳақли эмасман, сизлар Иброҳимдан сўранглар, у Раҳмон-нинг халилидир», дейдилар. Улар Иброҳимнинг олдила-рига боришганда у зот ҳам: «Мен ҳақли эмасман, сизлар Мусонинг олдига боринглар, чунки у Калимуллоҳдир (Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашган)», дейдилар. Мусо-нинг олдиларига келишганда у зот ҳам худди шундай жа-воб берадилар ва: «Сизлар Ийсонинг олдига боринглар, чунки у Аллоҳнинг руҳи ва калимасидир», дейдилар.
Улар Ийсонинг олдиларига боришади. У зот ҳам: «Мен шафоат сўрашга ҳақли эмасман, сизлар Муҳаммаднинг олдига боринглар», дейдилар. Олдимга келиб, (шафоат) сўрашганда уларга: «Мен сизларни шафоат қиламан», дейман. Сўнгра Роббимдан изн сўрайман, Роббимдан мен-га изн берилади. У Зот менга Ўзини мақтайдиган мақтовли сўзларни илҳом қилади. Лекин у қандай мақтовли сўзлар эканини ҳозир билмайман. Сўнгра мен ана шу мақтовли сўзлар билан У Зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга: «Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, нима десанг, сени эшитаман, сўраганингни бера-ман, шафоат сўра, шафоат қилишингга изн бераман», дейилади. Мен: «Умматим, умматим», дейман. Кейин мен-га: «Бор, қалбида арпа донича иймони бўлган кишиларни жаҳаннамдан чиқар», дейилади. Менга айтилганларни бажараман.
Сўнгра яна жойимга қайтаман ва ўша мақтовли сўзлар билан У Зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга: «Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, нима десанг, сени эшитаман, сўра-ганингни бераман, шафоат сўра, шафоат қилишингга ижозат бе-раман», дейилади. Мен яна: «Умматим, умматим», дейман. Кей-ин менга: «Бор, жаҳаннамдан қалбида зарра (ёки хантал) миқдо-рича иймони бўлган кишиларни чиқаргин», дейилади. Менга айтилганларни бажараман.
Сўнгра яна жойимга қайтиб бораман ва ўша мақтовли сўзлар билан У Зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шун-да менга: «Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, нима десанг, сени эшитаман, сўраганингни бераман, шафоат сўра, ша-фоат қилишингга рухсат бераман», дейилади. Мен яна: «Умматим, умматим», дейман. Кейин менга: «Бор, жаҳан-намдан қалбида хантал донидан ҳам кам, ёки ундан ҳам кичикроқ иймони бўлган кишиларни озод қил», дейилади. Менга айтилганларни бажараман. Кейин тўртинчи марта яна жойимга қайтиб, ўша мақтовли сўзлар билан У Зотни мақтайман ва сажда қиламан. Шунда менга яна: «Эй Муҳаммад, бошингни кўтар, нима десанг, сени эшитаман, сўраганингни бераман, шафоат сўра, шафоат бераман», дейилади. Шунда мен: «Роббим, менга «Лаа илааҳа ил-лаллоҳ» деган кишиларни шафоат этишга изн бер», дей-ман. Ул зот: «Иззатим, жалолим, буюклигим ва улуғли-гимга қасамки, мен ундан (жаҳаннамдан) «Лаа илааҳа ил-лаллоҳ» калимасини айтган кишиларни ҳам чиқараман», дейди».





