ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
14.03.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)

 

Ҳаё – инсонни хунук ишлардан четланишга ундайдиган, инсон хулқ-атворини камолотга етказадиган ажиб хислатдир. Ҳаё билан сифатланган инсон зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст бажаришга ҳаракат қилади. Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ҳаёда етук бўлишлари билан бирга, саҳобаларини ҳам шунга тарғиб қилар эдилар.

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар», деган эдилар, улар: «Биз Аллоҳдан ҳаё қиламиз, алҳамдулиллааҳ!» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё бунинг ўзигина эмас. Аллоҳдан ҳаё қилиш – бу бошингни ва ундаги нарсаларни (яъни кўз, қулоқ, ақл, тилни), қорнингни ва унга боғлиқ бўлган нарсаларни (яъни қалб, оёқ, қўл, фаржни Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан) сақлашингдир», дедилар».[1]

Бу ҳадиси шарифдан ҳаё ўз соҳибини комил ишларни қилишга ундаши ва нуқсондан қайтариши маълум бўляпти. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақат яхшилик келтиради», деб марҳамат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳаёси энг кучли инсон эдилар. Бундай кучли ҳаё эгаси бўлишларига сабаб иймони энг кучли инсон бўлганларидир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайли васаллам: «Ҳаё иймондандир»,[2] деб марҳамат қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари чимилдиқдаги бокира қизнинг ҳаёсидан ҳам кучлироқ эди».[3]

Чимилдиқда ўтирган бокира қизнинг ҳаёси қанчалик кучли бўлиши ҳаммага маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари эса бундан ҳам кучлироқ эди. Ҳаёларининг кучлилиги шу даражада эдики, бирор кишининг кўнглини оғритиб қўйишдан ҳам эҳтиёт бўлардилар. Саҳобаларидан бирор кишида нуқсон ёки камчилик кўрилса, буни дарров юзига айтмас, балки саҳобалар йиғилган пайтда умумий қилиб тушунтирардилар. Имом Бухорийнинг ривоятида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсани ёқтирмасалар, бу ҳол юзларидан билинар эди», деб нақл этилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини у ёқтирмайдиган нарса билан қарши олмасдилар. Бир куни ҳузурларига бир киши кирди. Қарасалар, кийимида сариқ доғлар бор экан. У чиқиб кетгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Унга сариқ доғларни ювиб ташлашни айтсангизлар (яхши бўлар эди)», дедилар».[4]

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор киши ҳақида (ёмон) хабар етиб келса, «Фалончи нима деяпти?» демасдилар, балки: «Фалон-фалон деб гап ташиётган қавмнинг ҳоли не кечар экан?!» дер эдилар».[5]

Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссаломнинг чақимчилик қилган кишининг айбини юзига айтишдан ҳаё қилиб, умумий суратда гапирганларини тушуниш мумкин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳшга уйланган эдилар. (Онам) Умму Сулайм менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир ҳадя бермаймизми?» деди. Мен онамга: «Шундай қилинг», дедим. Онам хурмо, ёғ ва пишлоқдан бир идишда ҳайс[6] тайёрлади. Сўнг уни мендан бериб юборди. Мен у зотнинг ҳузурларига келдим. Расулуллоҳ: «Уни қўй», дедилар. Сўнг: «Фалончи-фалончиларни ва йўлингда учраган кишиларни чақир», дедилар. Мен у зот айтганларидек қилдим. Қайтиб келсам, уй тўла одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини ўша ҳайсга қўйиб, Аллоҳ хоҳлаган нарсаларни (дуоларни) айтаётган эканлар. Кейин одамларни ҳайсдан ейишга ўнта-ўнта қилиб чақира бошладилар ва: «Бисмиллаҳ деб енглар, ҳар бирингиз ўз олдингиздан енглар», деб буюрдилар. Овқат ҳаммага етди. Орада саҳобалар узоқ ўтириб қолишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари кучли бўлгани учун меҳмонларга «Кетинглар» дейишдан уялдилар. Сўнг ҳужралари томон туриб кетдилар, мен ҳам ортларидан туриб бордим ва саҳобаларнинг чиқиб кетганини айтдим. У зот шундан сўнг қайтдилар ва уйга кириб, пардани туширдилар. Сўнг қуйидаги оятни ўқидилар:«Эй иймон келтирганлар, Пайғамбарнинг уйларига фақат бирор таомга чақирилсангизгина киринглар. (Ўшанда ҳам) унга кўз тикиб турмангизлар, балки чақирилганда киринглар. Таомдан сўнг эса гапга берилиб кетмай, тарқалинглар! Зеро, бу Пайғамбарга озор беради, у эса сизлардан ийманади. Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмас» (Аҳзоб сураси, 53-оят).[7]

Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссаломнинг ниҳоятда андишали бўлганларини билиб олишимиз мумкин. Ҳадисда қисқача айтиб ўтилган воқеа аслида қуйидагича бўлган: Пайғамбар алайҳиссалом хонадонларида меҳмон бўлган саҳобалар узоқ ўтириб қолишди. Бу нарса Набий алайҳиссаломга малол келган бўлса ҳам, набавий одоблари туфайли уларга «Кетинглар» дейишдан ёки уларнинг кетишини истаётганларини билдиришдан ҳаё қилдилар. Лекин ўша вазиятда ҳақни баён қилиш, саҳобаларга бу хусусда таълим бериб қўйиш лозим эди. Аллоҳ таолонинг Ўзи юқоридаги ояти каримани нозил қилиб, ҳақни баён қилиб берди. Шундан сўнг саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг хонадонларига меҳмон бўлишса, узоқ ўтирмайдиган бўлишди.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари қазои ҳожат қилишдаги одобларида ҳам намоён бўлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар, кўздан панароқ жойни қасд қилар эдилар.[8]

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга ўтирмоқчи бўлсалар, ерга яқинлашмагунча кийимларини кўтармас эдилар».[9]

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужранинг орқасида ғусл қилар эдилар. Бирор киши у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларини кўрмаган».[10]

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари ҳақида ривоят қилинган ҳадислар кўп бўлса-да, ушбу китобда уларнинг баъзиларинигина келтирдик. Аммо шу ҳадисларнинг ўзидан ҳам у зотнинг ҳаёлари қай даражада кучли бўлгани ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

[1] Имом Термизий бу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

 

[2] Имом Байҳақий Имрон ибн Ҳусойндан ривоят қилганлар.

 

[3] Икки шайх ривоят қилишган.

 

[4] Имом Абу Довуд, имом Термизий ва бошқалар ривояти.

 

[5] Имом Абу Довуд ривояти.

 

[6] Ёғ ва пишлоққа аралаштирилган хурмодан тайёрланадиган овқат.

 

[7] «Саҳиҳи Бухорий»да келтирилган.

 

[8] Имом Ибн Можа Билол ибн Ҳарсдан ривоят қилган ва унинг саҳиҳлигига «Жомеъус-сағир»да ишора қилган.

 

[9] Имом Термизий ва имом Абу Довуд ривоят қилишган.

 

[10] Мулла Али Қорий «Шамоил»нинг шарҳида бу ҳадиснинг санадини саҳиҳ деб айтган.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳиммат нима?
Қай бири қадимийроқ?
Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ҳикматлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори