“Ким кўп Қуръон хатм қилади?” мусобақаси
27.03.2025
Рамазон – Қуръон ойи. Бу ойда фарз амаллардан кейинги энг муносиб юмуш – Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиш. Қуръонни кўп тиловат қилиш борасида бизга саҳоба ва тобеинлардан яхши ўгитлар ва ажойиб намуналар қолган. Баъзилар бир ойда бир марта, айримлар ҳар ҳафтада, бировлар беш кунда бир марта, яна кўплаб кишилар ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилишар эди.
- Bo‘limda Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Нажмиддин Кубро (1145-1221)
27.03.2025
ХІІ-ХІІІ асрлар тасаввуф оламининг буюк вакилларидан бири Нажмиддин Кубро Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий 1145-йили Хоразмнинг Хива шаҳрида туғилган. «Абулжанноб» куняси, «Нажмиддин», «Томмат ул-кубро» ва «Валийтарош шайх» номлари билан шуҳрат қозонган. У ориф ва сўфий сифатида фақатгина тасаввуф таълимоти билан чекланиб қолмай, мутафаккир сифатида машаққатли сафарлар қилиб, замонасининг мавжуд илмларини ўзлаштирган. Нажмиддин Кубро ёшлигидан
- Bo‘limda Maqolalar
Alixontoʻra Sogʻuniy Shokirxontoʻra oʻgʻli 1885-yil millatimizning qutlugʻ ayyomi boʻlmish Navroʻz ayyomi kuni, yaʼni 21-mart kuni, Qirgʻizistonning Toʻqmoq shahrida oʻzbek oilasida tavallud topgan. Bu insonning otalari Shokirxontoʻra asli andijonlik boʻlib, naqshbandiya tariqatiga mansub olim boʻlganlar. Shokirxontoʻra xalq orasida Shokirxoʻja Eshon nomi bilan mashhur edi. Bu inson islom dinining muqaddas shaharlari boʻlmish Makka va Madina shaharlariga tashrif
- Bo‘limda Maqolalar
Қадр кечаси фазилати
26.03.2025
Дунё кечаларининг энг афзали рамазон кечаларидир. Шу кечалар ичида энг афзаллари – охирги ўн кунининг кечаларидир. Охирги ўн кечалари ичида ҳам энг афзаллари тоқ кечалари бўлиб, буларнинг ичида эса йигирма еттинчи кеча – яъни, қадр кечаси энг афзал кечадир. Умримиз жуда ҳам тез ўтиб боряпти. Кечагина биз интиқиб кутган рамазон булутнинг ўтишидек тўхтамай ўтиб бораверади.
- Bo‘limda Maqolalar
Юракларга етиб борувчи асарлар
26.03.2025
Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Кўпинча тадвин (шаръий китоблар ёзилиши бошланган) замонига яқинроқ ёзилган китоблар шаръий илмлар бўйича ёзилган асарларнинг энг мукаммаллари сифатида эътироф этилади. Бу нарсага салафи солиҳларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларига яқин бўлишлари баробарида буюк ихлослари баракаси ҳамда Набий алайҳиссалом илмлари нури замонларига яқин бўлганларни нурлантириб туриши сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.Сиз
- Bo‘limda Maqolalar
Маҳалла билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
24.03.2025
Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Ушбу юқорида зикр қилинган тамойилларнинг амалий
- Bo‘limda Yangiliklar
Бақо гулига сабот
22.03.2025
Ҳарзат амир Алишер Навоий бобомизнинг қабрларига у зотнинг қўйидаги фарди битиб қўйилган экан. Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот, Ажаб саодат эрур чиқса яхшилик била от. Бу дунё бир гулзорга қиёс қилинади. Ҳар бир инсон шу гулзорнинг кичик бир хизматчиси сифатида уни гуллаб-яшнашига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб ўтмоғи керак экан. Инсоннинг бу дунёдаги ҳаёти
- Bo‘limda Maqolalar
Янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди
20.03.2025
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекитон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази муаллифлар жамоаси томонидан чоп этилган “Фатволар тўплами 2-жилд (500 саволга 500 жавоб)” китоби, Ўзбекитон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбековнинг “Ислом фиқҳи асослари” китоби ҳамда мутаҳассислик фанларидан ўқитиладиган араб тилидаги адабиётлар тақдим
- Bo‘limda Yangiliklar
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ўқитувчи ва талабаларга таништирилди Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети «Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши кураш» кафедраси доценти Маъруфжон Қурбонов ва
- Bo‘limda Maqolalar
Биласизми:Имом Абу Мансур Мотуридий 333 ҳижрий йилда вафот этганлар, яъни у кишининг вафот этганларига минг йилдан ортиқроқ вақт ўтди!Буни нимани билдиради?Бу Имом Мотуридий ҳозирги сохта салафий (ваҳҳобий) шайхлардан кўра Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 йилга яқинроқ эканини билдиради. Шаръий илмлар эса саҳиҳ ҳадиси шарифларда айтилганидек, вақт ўтган сайин камайиб боради.Бундан ташқари, Имом Абу Мансур












