Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.




Ушбу юқорида зикр қилинган тамойилларнинг амалий намунаси ўлароқ “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот-ресурс маркази Тошкент шаҳар, “Янги-Жарариқ” маҳалла фуқаролари йиғини билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйди. Ҳамкорлик доирасида МФЙнинг кутубхонасида “Кўкалдош” бурчаги ташкил қилинди. “Кўкалдош” бурчаги турли диний-маърифий, маҳаллий ҳамда жаҳон адабиёти намуналари билан тўлдирилди. Келажакда бу ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари келишиб олинди.
Пировард мақсадимиз комил инсонни тарбиялаш экан, оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини янада ривожлантириш барча жамоатчилик вакиллари, фуқаролик жамиятининг барча таълим муассасалари фаоллигига ҳам боғлиқлигини асло унутмаслигимиз керак.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси






