Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги “Демократик ислоҳотлар йўли – биз учун ягона ва энг тўғри йўлдир” номли Парламентга мурожаати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида жорий йилнинг 25 январ куни таълим муассаса талабалари ва педагог-ишчи ходимларга намойиш қилинди. Тадбирда 156 нафар талабалар ва 23 нафар педагог-ишчи ходим иштирок этди.
Видеотасвир намойишидан кейин талабалар ва педагог-ишчи ходимлар мурожаатнома юзасидан ўз муносабатларини билдирдилар.
Шунингдек таълим, илм фан соҳасидаги бўладиган ўзгаришлар ва янгиликлар барча тадбир иштирокчилари қалбида чуқур таассурот қолдирди.
2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши жуда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати







