“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекитон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази муаллифлар жамоаси томонидан чоп этилган “Фатволар тўплами 2-жилд (500 саволга 500 жавоб)” китоби, Ўзбекитон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбековнинг “Ислом фиқҳи асослари” китоби ҳамда мутаҳассислик фанларидан ўқитиладиган араб тилидаги адабиётлар тақдим этилди.





Кўргазма нафақат билим юрти талабалари, балки билим юртида фаолият юритаётган Қуръон ва тажвид курси тингловчиларининг ҳам эътиборини тортди. Улар ҳам Ўзбекитон мусулмонлари идораси томонидан чоп этилган китобларни ўқиб, китобларга юқори баҳо беришди ва Ўзбекитон мусулмонлари идораси ва идора тизимида ишлаётган устоз-ходимларнинг динимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларига омадлар тилашди.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси






