Шайх Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Кўпинча тадвин (шаръий китоблар ёзилиши бошланган) замонига яқинроқ ёзилган китоблар шаръий илмлар бўйича ёзилган асарларнинг энг мукаммаллари сифатида эътироф этилади. Бу нарсага салафи солиҳларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларига яқин бўлишлари баробарида буюк ихлослари баракаси ҳамда Набий алайҳиссалом илмлари нури замонларига яқин бўлганларни нурлантириб туриши сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.
Сиз фиқҳ, ҳадис, тафсир, ахлоқ ва тавҳид илмларга назар солсангиз, мутақаддим уламоларнинг асарлари уларнинг яшаган даврлари нисбатан қадимийроқ бўлишига қарамай инсоннинг қабул қилишига осонлигини, руҳияти кучли, манфаати тўлиқ эканини, кишининг томирлари ва юракларигача кириб боришини, қалбларга кучли таъсир этишини ва энг тўғри йўл эканини кўрасиз».
Рустам Охунжонов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот котиби таржимаси






