Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний – улуғ мусанниф
28.11.2020
Ироқда пайдо бўлиб, шарқ ўлкаларида кенг ёйилган ҳанафий мазҳабининг яхлит мазҳаб бўлиб шаклланиши, ундаги тарқоқ фатволарни бир ерга тўплаб, сараланиши ва ҳозирги кунимизгача бус-бутун ҳолда етиб келишида имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг катта хизматлари бор. Чунки у зотнинг қолдирган асарлари ҳанафий мазҳабидаги барча китобларнинг асоси ҳисобланади.
ҚЎШИМЧА ИЗОҲ БИЛДИРИЛМАГАН
Сўнгги йилларда дунё ҳамжамиятининг биргаликда ривожланиш йўлида эришаётган ютуқлари билан бир қаторда инсон қалби ва онги учун курашларнинг янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Жума куни билан табриклаш
25.11.2020
Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: ““Жума айёмингиз муборак бўлсин”, “Жума муборак” дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачонки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина “жума муборак бўлсин”, деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табрикламаган” деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди.
Фиқҳий мазҳабларга тақлид қилиш зарурати
17.11.2020
“Тақлид” сўзи араб тилида, бирор нарсани бўйнига осиб олиш, мансабга таъйин қилиш, мажбурият юклаш, ўхшатиш, маъноларини билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш маъноларини билдириши келтирилган.
Бир ота-онанинг фарзадларимиз!
16.11.2020
Бирор қавм кишиларини ёқтирмаслик, сизларни адолатсизлик қилишга ундамасин! Одил бўлингиз! Зеро у адолат (тақво)га яқинроқдир... (Моида, 8.)
ТУРОНЗАМИН – БАҒРИКЕНГЛИК ДИЁРИ
12.11.2020
Кўҳна Турон заминида қадим-қадимдан турли миллат ва дин вакиллари ёнма-ён тинч-тотув яшаб келган. Асрлар давомида йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагогалар фаолият кўрсатиб, турли эътиқодга мансуб қавмлар ўз диний ибодатларини эмин-эркин адо этиб келганлар. Ўзга минтақаларда динлараро, мазҳаблараро қонли низолар бот-бот рўй бергани ҳолда диёримиз диний асосдаги можаролардан узоқ тургани ўзга юртлар олдида бизнинг юртимизга
ТУРЛИЛИК АРО БИРЛИКНИНГ ЗУҲУРИ
10.11.2020
Марҳум юртбошимиз айтганларидек, бугунги кунда “Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”. Маълумки, глобал муаммога айланган экстремизм ва террозимни барча соғлом кучлар биргаликда ҳаракат қилибгина енга олиши мумкин. Бу борада четга чиқмай, ватандошимиз, ўз даврининг рамзи ҳисобланган Амир Темур бобомизни бизларга ўрнак сифатида мисол келтиришимиз ўринлидир. Амир Темур эътиқод, маънавият,
МУТААССИБЛИК – ЖОҲИЛИЯТ СИФАТИ
10.11.2020
Холис мусулмонга ярашмайдиган ёмон иллатлардан бири мутаассибликдир. У жамиятда низо-жанжал қўзғовчи омил, адоват оловини гуриллатувчи зўр ёқилғи бўлиб, жоҳилият аҳлининг хусусиятларидан ҳисобланади. Бугунги кундаги жамият ва халқаро миқёсдаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошишга бориб тақалади. Мутассиблик луғатда бир нарсага қаттиқ боғланиб, кўр-кўрона эргашиш, ашаддий тарафкашлик, бир фикрда қаттиқ туриб олиш каби маънолар англатади.
ЖИҲОД – ИСЛОМНИ КУЧ БИЛАН ЁЙИШМИ?
02.11.2020
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.
Тасаввуф ҳақида тасаввур: ШАЙХ МАСАЛАСИ
02.11.2020
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги масаладир.