Пайғамбар алайҳиссаломнинг адолатлари
14.09.2019
Адолат деганда бирор масалада инсонлар ўртасини ажратмасдан, ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш ёки гуноҳкор кишини гуноҳига яраша зулм ва тарафкашлик қилмасдан жазолаш тушунилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатни илоҳий тарбиядан, қуръоний ахлоқдан олганлар. У зотнинг муборак фитратларида ёшлик чоғларидан бошлаб адолатли бўлиш аломати намоён бўлган. Чунончи, у зот қурайшликларнинг «Ҳилфул фузул» номли зулмга қарши
- Bo‘limda Islom tarixi
Izohlar yo‘q
Байтуллоҳни тавоф қилиш Байтуллоҳни тавоф қилиш жоҳилият давридаги арабларнинг амалга оширадиган ҳаж рукнларидан бир рукн бўлиб унинг маносикларидан ҳисобланар эди. Улар тавофни байтуллоҳга ҳар сафар кирганларида бажарардилар. Улардан ким сафарга отланса ёки сафардан қайтса албатта биринчи қиладиган иши байтуллоҳни тавоф қилиш бўлар эди. Исломдан аввал кийимсиз, яланғон тавоф қилиш одати кенг тарқалан эди, бу одат
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Бутун дунёдан ҳожиларни ўзига тортадиган Каъбатуллоҳ Одам алайҳиссалом давридан Ер юзидаги биринчи ибодат қилинадиган жой ҳисобланади. Ривоят қилинишича Нуҳ алайҳиссалом даврида бўлиб ўтган улкан тўфон сабабли Каъба осмонга кўтарилган эди. Орадан вақт ўтиб Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом ва ўғиллари Исмоил алайҳиссалом томонидан Каъба қайта қурилган эди. Қурилиш якунига етгач Аллоҳ таолонинг амри билан
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
5. Фатҳдан бироз вақт ўтгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг эшиги олдида туриб, халойиққа шундай нидо қилдилар: «Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқ, У Зот ваъдасини бажарди, бандасига ёрдам берди, душманларнинг устидан Ўзи ғолиб келди. Огоҳ бўлинглар! Жоҳилият аҳлининг барча одатларию даъво қилинадиган қону моллари мана шу икки оёғим остида қолди (яъни бекор қилинди). Фақат Байтуллоҳнинг
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Тан олиш керакки, Росулуллоҳнинг сийратларида нубувватдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам улуғ виқор, салобат, хотиржамлик, вазминлик, мурувват мавжуд эди. Буни яхши билган одамлар у зотнинг сўзларига кирар ва иззат-эҳтиром кўрсатар эдилар. У зотнинг улуғвор сийратларини баён қилувчи ишончли хабарлар ниҳоятда кўп. Мана шу сийратлари билан башарият оламида танилганларига асло шубҳа қилмаймиз. Имом Абу Довуд санади
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам адолатда ҳам тенги йўқ зот бўлиб, ҳаққа мувофиқ ҳукм чиқаришлари билан танилган. Рисолат ва диёнатни адо этиш борасида беқиёс омонат соҳиби бўлиб, ўзларига номуносиб ишларга асло яқин йўламаганлар. Одамлар ичида энг ростгўйи ва адолатлиси, билимдони, тўғри ҳукм чиқарадигани, меҳрибони ва ишончлиси эдилар. У зот мисли йўқ омонат эгаси, хиёнат содир
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Инсонларда энг кам учрайдиган фазилатлардан бири кечиримлиликдир. Инсон ҳаёти давомида жуда кўп одамлар билан муомала-муносабатда бўлади. Уларнинг баъзиларидан яхшилик кўрса, баъзиларидан ёмонлик кўради. Яхшилик кўрганида қалби завқу шавққа тўлади, ўша яхшиликни қилган кишига нисбатан ҳурмати ошади. «Бу қилган яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман» деб, миннатдорчилигини билдиради. Аммо кўпинча ўша инсонларни ҳам, улар қилган яхшиликларни ҳам тезда
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Пайғамбар алайҳиссаломнинг зуҳдлари
07.06.2019
«Зуҳд» сўзи аслида «оз нарса» деган маънони билдиради. Зуҳд рағбатнинг тескарисидир. У бир нарсани тарк қилиш, ундан юз ўгиришни англатади. Уламолар истилоҳида эса зуҳд дунё, мол-мулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни билдиради.[1] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг зоҳиди эдилар. У зотдаги фақирлик мажбурий эмас, балки ихтиёрий эканининг ўзи ҳам қанчалик зоҳид бўлганларига далолат қилади.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Камтарлик фазилатлари
07.06.2019
Камтарлик вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ўзига бино қўйиш, такаббурлик, шайтон найрангига учиш каби иллатлардан ўзини сақлай оладиган ҳикмат ва ақл эгаларининг феъл-атворидир. Бу сифат эгалари камтарликнинг раббоний муҳаббат ва инсоний меҳрни қозониш, ўзгалар қалбидан жой олиш ва уларни ўзига камарбаста бўлишларидаги аҳамиятини яхши биладилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло камтарликка буюриб, кибрни қоралайди. Аллоҳ таоло: «Ер
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бизларга ваъдага вафо қилиш, аҳдга чиройли тарзда риоя этиш, қариндошларга яхшилик қилиш билан силаи раҳм хулқи ила хулқланишни таълим бердилар. Бу иш уларни зиёрат қилиш, йўқлаш, муҳтож бўлсалар моддий ёрдам кўрсатиш, гина-адоватни йўқотиш, қалбларига муҳаббат, дўстлик уруғини экиш учун ҳадялар улашиш ҳамда яхшилик ва тақво йўлида улар билан ҳамкорлик қилиш орқали амалга
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar







