SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ҲАЖ-1889 (фотожамланма)
10.08.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Исломдан илгари арабларнинг ҳаж ибодатлари қай тарзда бўлган?

Бутун дунёдан ҳожиларни ўзига тортадиган Каъбатуллоҳ  Одам алайҳиссалом давридан Ер юзидаги биринчи ибодат қилинадиган жой ҳисобланади. Ривоят қилинишича Нуҳ алайҳиссалом даврида бўлиб ўтган улкан тўфон сабабли Каъба осмонга кўтарилган эди.

Орадан вақт ўтиб Аллоҳ таолонинг амри билан Иброҳим алайҳиссалом  ва ўғиллари Исмоил алайҳиссалом томонидан Каъба қайта қурилган эди. Қурилиш якунига етгач Аллоҳ таолонинг амри билан Жаброил алайҳиссалом  уларга ҳаж амалларини ўргатти. Одам алайҳиссаломдан бошлаб деярли барча пайғамбарлар алайҳимуссаломлар байтуллоҳни тавоф қилганлар. Аммо вақт ўтиши билан Араб ярим оролида истиқомат қиладиган  инсонлар тавҳиддан узоқлашиб, ширк ва залолат ботқоғига ботдилар. Натижада Аллоҳ таоло томонидан буюрилган ҳаж амаллари бутпарастларнинг маросимлари  ўзгариб кетди.

Ислом келишидан олдин Макка шаҳрини бошқаруви ўнта қабила томонидан (шўъро) мажлисда ҳал қилинар эди. Исломдан олдинги даврда Маккани бошқариш билан боғлиқ барча саволлар ўнта Макка уруғлари иштирок этадиган йиғилишда ҳал қилинар эди.

Ҳаж каби кенг миқёсдаги тадбирни ташкиллаштиришда яна тўрт оила вакиллари иштирок этар эди

 Каъба эгалари эса пайғамбаримиз Муҳаммад  соллалоҳу алайҳи васаллам ўзлари мансуб  бўлган Хошимийларнинг оиласи эди. Ушбу оила Маккага келган зиёратчиларни егулик ва сув билан таъминлаш мажбуриятини олган эди.

 Ҳожиларни кутиб олиш эса Бану Кинона қабиласига юкланган эди. Бану Ғавс ва Бану Адвон қабила вакиллари Арафот ва Муздалифада ҳаж амалларни бажараётга ҳожиларга  ёрдам бериш билан шуғулланар эдилар.

Ҳожиларни барча жиҳозлар билан таъминлаш учун йиғилган маблағларни Бану Навфал бошқарар эди.  Каъбага олиб келинган барча совға-саломларни  сақлаш ишлари билан Бану Саҳл қабиласи шуғулланар эди. Каъба ва Дорун Надванинг  калитларини эса Бану Абдуд-дор сақлар эди. 

Ўша давр бутпарастлар қамарий ой ҳисобини ўрнини ўзларига қулай пайитга алмаштириш одати бор эди. Бу ишни улар асосан ҳаж амалларини бажариш ҳар йили баҳор ойларига тўғри келиши учун амалга оширишар эди. Бунинг оқибатида Ҳаж амаллари Зул-ҳижжа ойига йигирма тўрт йилда бир маротаба тўғри келар эди.

Ўша замонларда Ҳаж  амаллари қуйидагича бажарилар эди:

Ҳаж мавсуми бошланиши билан ҳожилар эҳромга кириб Укоз бозори жойлашган ер ва унинг атрофларида йигирма кун ўтказишар эди. Сўнг ўн кун мобайнида Мажонна бозори жойлашган ерда бўлишар эди. Ундан сўнг саккиз кунни Зул-мажоз бозори атрофидаги ерда бўлишар эди. Тарвия кунлари бошланиши билан ҳожилар Арафотга бориб у ерда кеч-кеча бўлишар эди, у ердан Муздалифага кўчиб тунни ўтказишар эди. Эртаси куни яна Арафотга қайтиб у ерда пешин вақтигача бўлиб у ердан Мино водийсига йўл олишар эди. Арафот ва Минода бўлиш вақтида ҳожиларга савдо-сотиқ билан шуғулланиш ман этиларди. Тарвия куни тижорат мақсадини ният қилганлар сувларни мешларга тўлдириб Арафотга чиқиб кетишарди. Ҳаж мавсумида бир неча тоифа бор эдики улар ўзларига хос кўринишда ҳаж амалларини бажаришар эди. Улардан бири Каъбатуллоҳни кийимда тавоф қилувчи синф (ҳумс)деб номланар эди, улар Қурайш ва Хузоъа қабиласи вакиллари эди. Бу синф Намира деган жойда (вуқуф) туриш учун чиқишар  сўнг барчалари ифозани бажариш учун Муздалифада учрашишар эди. Иккинчи синф (тулс)деб номланар эди, бу синфни Яман аҳли, Хазрамавт ва Ок-Аёдликлар ташкил этишар эди, улар эҳромда бўлишганда ҳулла синфи бажарадиган амалларни қилишар ва тавофда эса ҳумс синфи каби кийимда тавоф қилишар эди. Учинчи синф  ялонғоч ҳолда тавоф қилувчи синф (ҳулла) деб номланарди, уларни арабларнинг қолган қабилалари ташкил этар эди. Бу синф ўзлари хоҳлаган вақтда ҳажни қасд қилиб Арафотга у ерда (вуқуф қилиш) туриш учун чиқиб кетишар эди. 

 Уларнинг барчалари ҳаж амалларни то Маккага киргунга қадар ўз бут-санамларини улуғлаш билан бошлашар эди. Масалан Ясриб аҳли Маккага йўл олгач ўзлари ибодат қиладиган Манот деган бутни баланд овоз чиқариб улуғлашарди ва уни номини лаббайкага қўшиб айтишарди.

Шайтонга тош отиш маросимини ҳамда қурбонликларни сўйиш маросимидан кейин ҳожилар шеър шаклида ўзларининг ота-боболарини мақташ ва фахрланишга бағишланган тадбир ўтказишар эди. Бу одат Қуръони каримда қораланган:

فَإِذَا قَضَيْتُم مَّنَاسِكَكُمْ فَاذْكُرُوا اللَّهَ كَذِكْرِكُمْ آبَاءَكُمْ أَوْ أَشَدَّ ذِكْرًا

Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг. Бақара 200. 

Ота-боболарининг қилган ишлари билан фахрланиш, мақтаниш бекорчи, қўлидан бир иш келмайдиганларнинг ишидир. Ислом дини эса мусулмонлар елкасига бутун дунё бахти учун курашиш масъулиятини юклаган. Шунинг учун ҳам, ҳаж ибодатларини адо этиб бўлгандан сўнг ота-боболарни эмас, уларга бундай улкан масъулиятни юклаган Аллоҳ таолони эслаш ва Ундан ёрдам, яхшиликларни сўрашга амр бўлмоқда:

«Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг.

Мино водийсидан ҳожилар Макка шаҳрига қайтиб Каъбани тавофини амалга оширишар эди.

Давоми бор…..

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти тарбиячиси

Рустам  Ахунджанов манбалар асосида тайёрлади t

What you can read next

Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар
Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан
Mehr-oqibat, himmat va saxovat ayyomi
Mehr-oqibat, himmat va saxovat ayyomi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP