ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
10.06.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечиримлиликлари 1-қисм

Инсонларда энг кам учрайдиган фазилатлардан бири кечиримлиликдир. Инсон ҳаёти давомида жуда кўп одамлар билан муомала-муносабатда бўлади. Уларнинг баъзиларидан яхшилик кўрса, баъзиларидан ёмонлик кўради. Яхшилик кўрганида қалби завқу шавққа тўлади, ўша яхшиликни қилган кишига нисбатан ҳурмати ошади. «Бу қилган яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман» деб, миннатдорчилигини билдиради. Аммо кўпинча ўша инсонларни ҳам, улар қилган яхшиликларни ҳам тезда унутиб юборади.

Ёмонлик кўрганда эса қалби ғазаб, алам, кин, адоват, нафратга тўлади. Ёмонлик қилган одам унинг учун дунёдаги энг ёмон одамга айланади. Қўлидан келганича ундан ўч олишни қалбига тугиб қўяди. Шу сабабдан ҳам ёмонлик кўрган одамни ҳеч эсидан чиқара олмайди. Узоқ вақтгача ўша одамни кечира олмайди. Инсон қалби бир шаффоф ойнага ўхшайди. Қалбида бировга нисбатан кек, адоват сақлар экан, қалб ойнасига бир доғ тушади. Агар гина, адоват доғини тозалаб, қалбидан чиқариб ташламас экан, қалб ойнаси яна янги доғлар билан тўлиб бораверади. Охир-оқибат қоп-қорайиб, ҳеч нарсага арзимайдиган бир матоҳга айланиб қолади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кечиримли бўлишга тарғиб қилиб, шундай марҳамат қилади:

«Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!» (Аъроф сураси, 199-оят)

Барча фазилатларда бўлгани каби, кечиримли бўлишда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом инсонларнинг пешқадами бўлганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларида ўзлари жуда кўп ёмонликлар кўрган Қурайш қавмига кандай олижаноблик қилганларини яхши биламиз. Қуйида Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечиримлиликлари билан боғлиқ шу ва шунга ўхшаш баъзи воқеаларни кўриб чиқамиз.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганларида Икрима ибн Абу Жаҳл, Сафвон ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва бошқа бир қанча кишилар у зотга бўйсунишдан бош тортиб, қилич кўтариб чиқишди. Аммо қўлларидан ҳеч нарса келмагач, Макка ташқарисига қочиб кетишди. Бир муддат ўтгач, уларнинг баъзилари омонлик сўраб, Набий алайҳиссаломга элчи юборишди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қилган ишларини кечириб юбордилар, уларга омонлик бердилар. Ҳаттоки уларнинг қалбини Исломга мойил қилиш учун Ҳавозин ғазотидан тушган ўлжалардан тақсимлаб ҳам бердилар.

2. Сафвон ибн Умайя ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга қарши бош кўтарганлардан эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан омонлик кутмай, денгиз орқали Яманга қочиб кетмоқчи бўлди. Мусулмонлар ичида унинг яқин дўсти Умайр ибн Ваҳб ҳам бор эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Набийси, ўз қавмининг саййиди Сафвон ибн Умайя сизнинг жазолашингиздан қўрқиб, қочиб кетди. Унга омонлик беринг, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Майли, у омонликда», дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Умайр: «Эй Аллоҳнинг Расули, омонлик берганингизга далил қилиб кўрсатишим учун бирор нарса беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккага кириб келганларида кийган саллаларини далил сифатида бердилар. Умайр саллани олиб, йўлга отланди.

Сафвон энди кемага чиқаётган ҳам эдики, Умайр етиб келиб, уни тўхтатди ва: «Эй Сафвон, тўхта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга омонлик бердилар. Мана бу омонлик берганларининг исботи», деб унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олган саллани кўрсатди. Сафвон бироз ишонқирамай: «Ҳозир қайтиб борсам, мени ўлдирмасмикинлар?» деди. Умайр табассум билан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сен ўйлаганингдан кўра ҳалимроқ ва кечиримлироқлар», деб Сафвоннинг шубҳа-гумонларини тарқатиб юборди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишганда Сафвон дўсти Умайрга ишора қилиб: «Мана бунинг айтишича, сиз менга омонлик берган экансиз», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Тўғри», дедилар. Шунда у: «Ундай бўлса, (Исломни қабул қилиш-қилмасликни) ўйлаб кўришим учун икки ой муҳлат беринг», деди. Набий алайҳиссалом: «Ўйлаб кўришингга тўрт ой муҳлат», дедилар. Кейинчалик Сафвон ибн Умайя Исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлиш шарафига эришдилар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.

3. Абу Суфён ибн Ҳорис фатҳдан бироз олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У илгари Пайғамбар алайҳиссаломнинг устларидан кулиб, ҳажв қилишда, у зотга азият беришда мушрикларнинг пешқадамларидан эди. Абу Суфён Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига киришга изн сўраганда у зот: «Менинг унга ҳожатим йўқ, у билан ишим йўқ, у мени обрўсизлантирган эди», дедилар. Абу Суфён ўғли билан бирга эди. Бу гапларни эшитиб: «Қасамки, ё киришимга изн берадилар, ёки мана бу ўғлимнинг қўлидан ушлайман-да, ташналик ва очликдан ўлгунимизча тураверамиз», деб қасам ичди. Бу гаплардан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг киришига изн бердилар. Сўнг Абу Суфён у зотнинг ҳузурларига кирди ва жоҳилият пайтидаги қилмишлари учун у зотдан кечирим сўради. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кечирдилар. Шунда Абу Суфён тўлқинланиб, шундай маънодаги байтларни ўқиди:

Умрингизга қасамки, эй набийлар сарвари,

Байроқ кўтарган эдим Ислом лашкари сари.

Ниятим эди Лотни устун қилмоқлик сиздан,

Лек ўйлаб қўйганларим хазондек учди бари.

Ўша он зулматдаги йўлчига ўхшар эдим,

Тўғри йўлни тополмай, ич-этни роса ердим,

Бугун эса шукрки, қаршингизда турибман,

Роббим ҳидоят берди, Унга иймон келтирдим.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Байтуллоҳни тавоф қилиб турганларида Фазола ибн Умайр у зотни ўлдириш мақсадида орқа тарафларидан яқинлашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фазола, сенмисан?» дедилар. У: «Ҳа, Фазоламан», деди. У зот: «Кўнглингга нималар тугиб қўйган эдинг?» дедилар. «Ҳеч нарсани, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилаётган эдим», деди Фазола. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар-да: «Аллоҳ таолога истиғфор айт!» деб қўлларини унинг кўксига қўйдилар. Шу заҳоти унинг кўнгли хотиржам бўлди. Фазола розияллоҳу анҳунинг ўзи бу ҳақда шундай деган эди: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўксимдан олишлари билан Аллоҳнинг дунёдаги махлуқотлари ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен учун энг севикли зотга айландилар».

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Амир Темурнинг қабри кўчирилганини биласизми?!
Аллоҳ таолонинг юлдузлар ва бошқа нарсалар билан қасам ичиши (Шамоилул Мустафо)
“Мурувват карвони” Бухорода

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори