Ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганига гувоҳ бўламиз. Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Диний бағрикенглик тараққиёт омили
24.04.2018
Минг шукрки, юртимиз тинч ва хотиржам. Халқимиз осойишта умргузаронлик қилмоқда. Буларнинг барчаси эл орасидаги аҳиллик ва тотувликнинг омилларидан бири бағрикенглик тамойилидир. Маълумки, бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда, кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик, бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Глобал таҳдидларнинг жамиятга хавфи
24.04.2018
Бугун биз яшаётган давр, инсон тамаддунининг энг ривожланган чўққисига кўтарилган даври, илм-фан, техника-технологиялар ривожланган ва юксак имкониятлар эшиги очиқ давр ҳисобланади. Буни бир сўз билан айтганда глобаллашув асри деб аташ мумкин. Бу давр ўзининг ахборот оқимининг тезлиги, интеграциялашув ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, замонавий коммуникацияларнинг йўлга қўйилиши каби таъсирлари орқали намоён бўлмоқда. Шуни ҳам алоҳида айтиш
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Мазҳабимиз йўлбошчиси
24.04.2018
Маълумки, Қуръони карим, Ҳадиси шариф, ижмо, қиёс ва бошқа қўшимча манбалардан, табиийки ҳар ким ҳам ҳукм чиқаришга қурби етмайди. Хаттоки бир оят хусусида саҳобалардек улуғ зотлар ҳам турли хил фикрлар билдиришганлиги ҳақида ривоятлар бор. Лекин улар саодат асрининг нурли қуёши бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) дан ўзларини қийнаётган масалаларни билиб олишарди. Минг афсуслар бўлсинки бу
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Нусайрия фирқаси
24.04.2018
Бу фирқа асосчиси Муҳаммад ибн Нусайр (ваф. 270/884 й.) шиаларнинг ўн биринчи имоми Ҳасан Аскарий билан асрдош бўлиб, бу фирқа III ҳижрий асрда имомия сафидан ажралиб чиққан. Дастлаб ибн Нусайр ўзини Ҳасан Аскарий ҳузурига олиб борувчи эшик (боб) деб номлаган. Кейинчалик бобия ва баҳоия номи билан ХIХ асрда фаолият кўрсатган тоифа номи Ибн Нусайрнинг мазкур
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Ҳусайния фирқаси
24.04.2018
Бу фирқа тарафдорлари асли шиалардан бўлиб, уларнинг ботил эътиқодига кўра, имомлик риштаси Али ибн Абу Толибдан Али ибн ал-Ҳусайнга (Зайнал Обидин) етказди. Шунингдек, уларнинг иддаоларига кўра, Али ибн ал-Ҳусайн Абу Муҳаммад ибн Али имоматига рухсат берди ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али эса Абу Мансур Ижлийнинг имоматлигини васият қилди. Бу фирқа тарафдорлари ўзларининг ботил эътиқодларига
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Синония фирқаси
24.04.2018
Бу фирқанинг асосчиси Рошиддин лақабли Абул Ҳасан Синон ибн Салмон ибн Муҳаммад ибн Рошид ал-Басрий бўлиб, асли исмоилийларнинг наззорияларидан эди. Шунингдек, у шом қалъасида исмоилийларнинг пешвоси ва даъватчиси эди. У Салоҳиддин Айюбийнинг замондоши бўлиб, лекин ҳеч қачон бўйсунмаган эди. Рошиддин жодугарлик сирларидан хабардор бўлиб, “таносух” ақидасини илгари суриб, ғайб илмини билишини, ўз душманлари бошларини кесиб
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Сарҳубия фирқаси
24.04.2018
Сарҳубия фирқаси зайдия фирқаларидан бири бўлиб, Сарҳуб лақабли Абул Жоруд Зиёд ибн Манзар муридларидандир. Улар айтадилар: “Ҳазрат Имом Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) шаҳид бўлгандан кейин имомлик унинг арзандларида ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу)да бўлиши керак, демак кимки унинг икки авлодидан исён кўтарса, имом вожибул-итоатдур”. Шунингдек, Ҳасан (розияллоҳу анҳу) ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) фарзандларидан кимки имомликка даъво қилса,
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Ҳузайлия фирқаси
24.04.2018
Бу фирқанинг асосчиси Абул Ҳузайл Муҳаммад ибн Ҳузайл Лоф бўлиб, у Абул Қайс қабиласида озод қилинган қуллардан эди. Ислом ақидасида кўп хатоликларга йўл қўйган мазкур одамни танқид қилиб Жуббоий, Жаъфар ибн Ҳарб каби уламолар алоҳида китоблар таълиф қилишган. Масалан, Абул Ҳузайлни кофирга чиқарилишига сабаб бўлган ақидаларидан бири жаннат ва дўзах абадий бўлмай, бир муддатдан кейин
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Абу Ҳанифанинг ҳозиржавоблиги
24.04.2018
Мазҳабошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаётларида кўплаб фирқа ва оқим тарафдорларига ўз фикр ва раддияларини билдириб, уларни баҳс-у мунозараларида доимо енгиб, теран фикрлари билан лол қолдириб келганлар. Шундай нотўғри эътиқодда бўлган Жаҳмия фирқаси йўлбошчиси Жаҳм ибн Сафвон ас-Самарқандий ва Имом Абу Ҳанифа ўрталарида бўлиб ўтган мунозарада кўришимиз мумкин. Маккий ўзининг “Маноқиб” ида қуйидагиларни келтиради:
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar












