SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
24.04.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Абу Ҳанифанинг ҳозиржавоблиги

Мазҳабошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаётларида кўплаб фирқа ва оқим тарафдорларига ўз фикр ва раддияларини билдириб, уларни баҳс-у мунозараларида доимо енгиб, теран фикрлари билан лол қолдириб келганлар. Шундай нотўғри эътиқодда бўлган Жаҳмия фирқаси йўлбошчиси Жаҳм ибн Сафвон ас-Самарқандий ва Имом Абу Ҳанифа ўрталарида бўлиб ўтган мунозарада кўришимиз мумкин.

Маккий ўзининг “Маноқиб” ида қуйидагиларни келтиради:

“Жаҳм ибн Сафвон ас-Самарқ­­­андий калом учун Абу Ҳанифани қасд қилиб келди. У кишига йўлиққанида:

-“Эй, Абу Ҳанифа! Олдингга сен учун тайёрлаб қўйган нарсаларим хақида гаплашгани келдим”,-деди.

-“Сен билан бўладиган калом ордир. Сен ичида турган нарсага шўнғиш алангаланиб турган нордир”,-деди Абу Ҳанифа.

– “Каломимни эшитмай, мен билан учрашмай туриб менинг хақимда бундай ҳукмни қандай чиқардинг?”

-“ Менга сенинг хақингда аҳли намоз одам айтмайдиган гапларни айтишинг етган”.

-“Менинг хақимда ғойибдан шундай хукм чиқарасанми?”

-“Бу нарса сенинг хақингда машҳур бўлган. Омлар ҳам, хослар ҳам гапирган. Бас, мен учун сенинг хақингда буни тахқиқ қилиш жойиз бўлган”.

-“Эй, Абу Ҳанифа! Мен сендан иймондан бошқа нарса хақида сўрамайман”.

-“Ҳозирги соатгача иймонни билмайсанми? Токи мендан унинг хақида сўрасанг!”

-“Тўғри! Аммо мен унинг баъзи тури хақида шакка тушиб қолдим”.

-“Иймонда шак қилиш куфрдир”.

-“Сенга менинг қандай қилиб куфрга лойиқ бўлишимни баён қилиб бермаслигинг ҳеч халол эмас”.

-“Сўра”.

-“Аллоҳни қалби ила таниган, Унинг бирлигини, шериги ва тенгдоши йўқлигини билган, Унинг сифатларини, Унинг ўхшаши йўқлигини билган, сўнгра тили билан сўзлашидан олдин ўлган одам хақида хабар бер. У мўмин ҳолида ўлдими ёки кофир ҳолида?”

-“У то қалби билан таниганини тили билан гапирмагунича кофирдир. Дўзах аҳлидандир”.

-“Аллоҳни сифатлари билан таниганидан кейин ҳам қандай қилиб мўмин бўлмайди?”

-“Агар Қуръонга иймонинг бўлса ва уни ҳужжат деб билсанг, сенга у билан гапираман. Агар унга иймон келтирсанг-у, ҳужжат деб билмасанг, ҳудди Исломга хилоф қилган одам гапиргандек гапираман”, -деди Абу Ҳанифа.

-“Қуръонга иймон келтираман ва уни ҳужжат деб биламан”.

-“Аллоҳ таборака ва таоло Ўз китобида иймоннинг икки аъзо: қалб ва тил билан бўлишини айтган. У зот таборака ва таоло: “Улар Набийга нозил қилинган нарсани тинлаганларида, хаққни билганликларидан, кўзлари ёш тўкканини кўрасан. Улар: “Эй Роббимиз, биз иймон келтирдик, бас, бизни шоҳидлар қаторига ёзгин. Нима учун Аллоҳга ва бизга келган хаққа иймон келтирмас эканмиз ва Роббимиз бизни ҳам солиҳ қавмлар қаторига киритишини тамаъ қилмас эканмиз?!”-дерлар. Айтганларига яраша  Аллоҳ уларга (дарахтлари) остидан анҳордар оқиб турган жаннатларда боқий қолишни мукофот қилиб берди. Яхшилик қилувчиларнинг мукофоти шудир” (“Моида” сураси, 83-85 оятлар), деган.

Бас, У зот уларни маърифат ва гапириш ила жаннатга эриштирди ва уларни икки аъзо: қалб ва тил билан мўмин қилди.

У зот таоло яна: “Айтинглар: “Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Исога берилган нарсага ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз”. Агар сиз иймон келтирганга ўхшаш иймон келтирсалар, батаҳқиқ, хидоят топадилар” (“Бақара” сураси, 136-137 оятлар), деган.

У зот таоло яна: “Ва уларга тақво калимасини лозим кўрди” (“Фатҳ” сураси, 26-оят), деган.

У зот таоло яна: “Ва улар ширин сўзга Ҳидоят қилинурлар” (“Хаж” сураси, 24-оят), деган.

У зот таоло яна: “Унга хуш каломлар юксалур” (“Фотир” сураси, 10-оят), деган.

У зот таоло яна: “Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур” (“Иброҳим” сураси, 27-оят), деган.

Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Лаа илааҳа Иллаллоҳу” денглар, нажот топасизлар”, деганлар. Ул зот нажот топишнинг сўзсиз, фақатгина маърифат билан бўлишини айтмаганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Ким “Лаа илааҳа Иллаллоҳу”ни айтган бўлса ва қалбида фалон нарса бор одам дўзахдан чиқади”, деганлар. Ким Аллоҳни таниса ва қалбида фалон нарса бор одам дўзахдан чиқади, деганлари йўқ.

Агар қавл (сўз)га эҳтиёж бўлмаса ва маърифат билан кифояланадиган бўлса, Аллоҳни тили билан рад ва инкор қилган одам Уни қалби билан таниса, мўмин бўлиши керак бўлади. Бунда иблис ҳам мўмин бўлади. Чунки, у Роббини танийди. У зот холиқи –яратувчиси, ўлдирувчиси ва иғвога учратувчиси эканини билади. “У: “Мени иғвога учратганинг сабабли, албатта, мен уларни тўғри йўлингда тўсиб ўтираман”  (“Аъроф” сураси, 16-оят), деган. У яна: “Эй Роббим, мени улар қайта тириладиган кунгача қўйиб қўйгин”, деди” ” (“Ҳижр” сураси, 36-оят). У яна: Мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг”,  деди” (“Аъроф” сураси, 12-оят).

Бунда кофирлар Роббиларини таниганлари учун, агар тиллари билан инкор қилсалар ҳам, мўмин бўлар эдилар.

Аллоҳ таоло: “Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у (мўжиза) ларни инкор этдилар”  (“Намл” сураси, 14-оят), деган.

Улар ўзлари Аллоҳнинг бирлигини аниқ билган бўлсалар ҳам, тиллари  билан инкор қилганлари учун, уларни “мўминлар” демади. У зот азза ва жалла: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир” (“Наҳл” сураси, 83-оят), деган. У зот таоло: “Сен: “Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?” деб айт. Улар, албатта: “Аллоҳ”, дерлар. Бас, сен: “Тақво қилмайсизларми?” деб айт. Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг хаққ Роббингиздир”  (“Юнус” сураси, 31-32 оятлар), деган. Бас, инкорлари бўлгани учун уларга маърифатлари ёрдам бермади. У зот таоло: “Китоб берилганлар уни худди болаларини танигандек танийдилар” (“Бақара” сураси, 146-оят), деган. Уларга  Уни инкор қилганлари учун маърифат фойда бермади”, деди.

-“Сен менинг ҳаёлимда бир нарсани қолдирдинг. Олдинга яна қайтиб келаман”,-деди Жаҳм”.

Бу мунозара бизга шундай хулосани берадики, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ханифа рохматуллоҳи алайҳидек мужтаҳид зотларнинг илмига муҳтож бўлган ислом уммати, агар у зотлар ижтиҳод қилиб бизлар учун йўлларнинг энг саломати бўлмиш бир йўлнинг қўлланмасини бизларга тақдим этиб кетдилар. Бизлар учун уни тўғри ўрганиб эргашишлик қолган холос. Кўрияпмизки Жаҳм ибн Сафвонлик ўзининг нотўғри ақидасига ишониб юрган ақидапарастга ҳам аниқ ва ўта ишончли далиллар асосида жавоб берилгач, у ҳам маълум аниқликдаги тўғри тушунчани англаб қолди, уни тўғри йўлга тушишидан фақатгина ўз нафси-хоҳишига эргашишлиги тўсиб қолган холос. Сиз-у биз умматларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар йўлларидан юришни истасак мазҳаббошимиз биз учун кўрсатиб кетган йўлдан адашмай илдам адам босайлик. Нотўғри эътиқодга эргашишдан Аллоҳ ўз паноҳида асрасин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
 1-курс талабаси  Суюндиков Суннатилла

What you can read next

Конституция – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
Конституция – инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси
Қуръони карим ёшлар ҳақида нима дейди?
Ёшлар ва касб-ҳунар масаласи
Илм ва унинг аҳлига етаётган мусибатлардан бири
Илм ва унинг аҳлига етаётган мусибатлардан бири

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP