SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Глобал таҳдидларнинг жамиятга хавфи
24.04.2018 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar

Глобал таҳдидларнинг жамиятга хавфи

Бугун биз яшаётган давр, инсон тамаддунининг энг ривожланган чўққисига кўтарилган даври, илм-фан, техника-технологиялар ривожланган ва юксак имкониятлар эшиги очиқ давр ҳисобланади. Буни бир сўз билан айтганда глобаллашув асри деб аташ мумкин. Бу давр ўзининг ахборот оқимининг тезлиги, интеграциялашув ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши, замонавий коммуникацияларнинг йўлга қўйилиши каби таъсирлари орқали намоён бўлмоқда.
Шуни ҳам алоҳида айтиш керакки, бу давр кенг имкониятлар даври бўлибгина қолмасдан, балки у ҳозирги шароитда ғоявий, мафкуравий таъсир ўтказишнинг ўткир қуролига ҳам айланиб, инсон ҳаётига ва у яшаётган жамиятга таъсир ўтказиши мумкин.

Давлат ва сиёсат арбоблари, файласуфлар ва жамиятшунос олимлар, шархловчи ва журналистлар, бугун кунни яъни, тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, глобаллашувни юксак технологиялар замони деса, кимдир тафаккур асри, яна биров ялпи ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. Ҳақиқатдан ҳам, бу фикрларнинг барчасида маълум маънода ҳақиқат, тўла маъно бор. Чунки уларнинг ҳар бири, ўзида бугунги шиддаткор ҳаётнинг қайсидир белги аломатини акс эттириши табиийдир. Глобаллашув яна шундай жараёнки, уни чуқур ўрганмаслик, ундан фойдаланиш стратегияси, тактикаси ва технологиясини ишлаб чиқмаслик, мамлакат иқтисоди ва маданияти, маънавиятини тоғдан тушаётган шиддатли дарё оқимига бошқарувсиз қайиқни топшириб қўйиш билан баравар бўлади. Глобаллашув жараёнида ахборот технологиялари, айниқса интернет, ёшлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. “Ахборот асри” деб аталаётган ҳозирги замонда, маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернетдир. Бироқ бу тармоқда ҳамма нарса аралаш-қуралаш – оқ билан қора, эзгулик билан ёвузлик ўрин олган. Маълумот тарқатиш, бизнес ва реклама учун катта майдонга айланган глобал тармоқни назорат қилишнинг имкони йўқ. Кўпчилик ёшлар интернетни маълумот олишнинг асосий манбаи деб қарайди. Интернетга янгиликлардан хабардор бўлиш, дўстлар билан мулоқот қилиш, мусиқа ва кино ёзиб олиш учун кираётган ёшлар, манашу ахборот алмашинуви орқали кўринмас тахдидлар хужуми остида қолаётганларини сезмаяпдилар.
Натижада эса баъзилари бундай хатарларнинг қурбонига айланмоқдалар. Инсон онгига зимдан хавф солувчи тахдид бу ғаразли ниятда ёлғон хабарлар ёки бузғунчи ғояларни тарғиб этиш орқали, ёшлар онгини захарлашга қаратилган харакатлардир. Бу таҳдидлар домига тушган кишида, келажакка ишонч сусаяди ёки буткул йўқолади.

Глобал тармоқ орқали келаётган ахборот ёки маълумотларнинг кўпчилиги, инсониятни тахликали йўлларга бошлашини, бу маълумотлар ҳаммаси ҳам тўғри маълумотлар эмаслигини, ҳали онги шуури ва эътиқоди тўлиқ шаклланиб улгурмаган ёшлар, тушуниб етмаяптилар. Шунинг учун ёшларда хабар ва маълумотларни таҳлил эта олиш малакасини хосил қилиш зарур. Зеро, ҳар қандай хабар хам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақийқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз” (Ҳужурот сураси, 6 оят).
Эхтиётсизлик ва бепарволик кишини маънавий бузулиш ва ўзи билмаган ҳолда эътиқодий қулликка олиб боради. Шундай экан жамиятнинг барқарорлигига тахдид соладиган, хунрезлик, беҳаёлик, қаллоблик, бузғунчилик кайфиятидаги глобал тармоқдаги сайт ва гуруҳлардан холи бўлиш даркор. Бугун халқаро муносабатлар тизимида ўз ўрнига, ўз сўзига эга бўлган, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, халқаро ҳамжамиятга тобора кўпроқ интеграциялашиш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун глобаллашув жараёнининг қатор ижобий хусусиятлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди, лекин мазкур жараённинг салбий хусусиятлари ҳам борлигига, айниқса, жаҳонда кучлар нисбатини қайта кўриб чиқишга бўлган уринишлар тобора кучайиб бораётган бир шароитда, стихияли ривожланиб бораётган глобаллашув жараёни унинг ташаббускорлари ва ҳомийлари қўлида таққослаб бўлмайдиган кучли қурол вазифасини бажараётганлигига ҳам эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. “Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпаришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.

“Глобал тахдид”нинг яна бир жиҳати шуки, у доимий равишда молиялаштириб туришни талаб қилмайди, аксинча, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, келажакка ишончсизлик, ўз жонига қасд қилиш, порнография, зўравонлик, алкоголизм, гиёҳвандлик ва шу каби ёт иллатларни тарғиб қилувчи фото, аудио, видео ва бошқа кўринишдаги материаллар, турли босма нашрлар, глобал ахборот тармоғига жойлаштирилган миллионлаб сайтлар улар учун доимий даромад манбаи вазифасини ҳам бажаради. Бу эса, бутун инсоният тақдири жуда катта хавф остида қолиши мумкинлигини англатади. Бу каби омиллар бизнинг Ватанимиз, унинг бугуни ва эртаси учун ҳам улкан хавф манбаи эканлигини кўрсатади. Шунинг учун ёшлар онгини эгаллашга уринаётган мафкуравий хуружларга қарши курашиш, халқимизнинг миллий қадриятларини, маънавиятимизни асраб-авайлаш давлатимизнинг доимий диққат-эътиборида бўлиши табиийдир. Шундай экан, ушбу масала баркамол авлодни шакллантириш жараёнида энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолаверади.

Унга жиддий ёндашиш, масаланинг туб илдизларига етиб бориш ва уни ҳал этиш эса, бугунги кунимизнинг энг асосий талабидир.

Манбалар асосида тайёрланди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Сулейманов Шамсиддин

What you can read next

Қуръони карим ёшлар ҳақида нима дейди?
Ёшлар ва Аллоҳ таолога боғланиш
Ҳажнинг ҳукми
Ҳажнинг ҳукми
Мазҳабимиз йўлбошчиси
Мазҳабимиз йўлбошчиси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP