ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
24.04.2018 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Мазҳабимиз йўлбошчиси

Маълумки, Қуръони карим, Ҳадиси шариф, ижмо, қиёс ва бошқа қўшимча манбалардан, табиийки ҳар ким ҳам ҳукм чиқаришга қурби етмайди. Хаттоки бир оят хусусида саҳобалардек улуғ зотлар ҳам турли хил фикрлар билдиришганлиги ҳақида ривоятлар бор. Лекин улар саодат асрининг нурли қуёши бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) дан ўзларини қийнаётган масалаларни билиб олишарди. Минг афсуслар бўлсинки бу улуғ зотларнинг вафотларидан сўнг динимизда турли хил ихтилофлар келиб чиқа бошлади. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ўзининг динида келиб чиқадиган ихтилофларни  қарор топиш мақсадида дин аҳкомларини ёритиб бериб турадиган  уламоларни келтириб чиқарди. Мана шу  уламолардан бири бизнинг мазҳаббошимиз Имом Аъзам  раҳматуллоҳи алайҳдир.  Бу кишининг тўлиқ исмлари Абу Ханифа Нўмон ибн Собит ибн Зутийдир. Бу улуғ зот аҳли сунна фиқҳий мазҳаббошлари ичида энг аввал туғилганларидир.

Отаси Собит ибн Зутий Куфада ипак ва жун  тижорати билан машғул бўлган. Нўмон ибн Собит кичик ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Қироатни, етти қоридан бири сифатида танилган Имоми Осимдан олганлиги ривоятларда бор. У кишининг илмга қизиқишлари Имоми Шаъбийнинг қўллаб-қувватлашлари билан бошланган.

Ривоят қилишларича Абу Ханифа Шаъбийнинг ўзини илмга бўлган тарғиб ва ташвиқини шундай ҳикоя қилади. Кунларнинг бирида Шаъбийнинг ҳузуридан ўтиб кетаётган эдим. Мени чақирди ва менга:  “Қаёққа боряпсан?” –деди. Мен эса: “Бозорга” дедим. У эса: “Уни назарда тутганим йўқ, уламолардан кимнинг ҳузурига боряпсан?” –деди. Мен: “Ҳеч қайсининг” – деб жавоб берганимда Шаъбий “Илм ва уламолар билан кўришиб туришни ҳеч ҳам эътиборсиз қолдирма. Мен сенинг ниҳоятда хушёр ва фаол бир ўсмир эканлигингни кўряпман” – деди. Унинг бу сўзи қалбимда яхши бир таъсир қолдирди. Тижоратни ташлаб, илм йўлини танладим. Абу Ханифа араб адабиёти, сарф ва наҳв, шеъриятини ўрганган.

Абу Ханифа тобеинлардан саналиб, табаъа тобеинларнинг буюкларидандир. У ёшлик даврларида ўз даврининг барча фикрий оқимларини кузатгани, ихтилофларни жуда яхши аниқлаштиргани зикр қилинади.

Абу Ханифа 150/767 йили Куфада вафот этган ва Боғдод шаҳрининг “Аскар Маҳдий” номли мавзеида Ҳайзурон номли қабристоннинг шарқий томонида дафн этилган.

Аллох таоло қиёмат кунида бу улуғ зотлар билан бир даврада туриб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) нинг шафоатларидан ўзи насиб қилсин. Амин!

Манбалар асосида тайёрланди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Абдукаримов Абдулбосит

Қўшимча мутолаа учун тавсия

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ
Организмни доридан яхшироқ тозалайдиган 7 маҳсулот
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 22- ҳадис

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори