Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
28.03.2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Исмоил алайҳиссалом арабларнинг отаси Суюкли ўғил-қизларим, келинг Исмоил алайҳиссалом қандай қилиб арабларнинг отаси бўлиб қолганини билиб оламиз!: Барча арабларнинг чуқур илдизлари ва узун насаблари бор бўлиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли Исмоил алайҳиссаломнинг авлодларидандир. Исмоил алайҳиссалом арабларнинг отаси дейилади. Келинглар, Аллоҳ йўлидаги суюклиларим, Исмоил алайҳиссалом қандай қилиб арабларнинг отаси бўлиб қолганини билиб оламиз.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Кунялари билан машҳур саҳобалар
27.03.2019
Кунялари билан машҳур саҳобалар Куня араб тилидан олинган бўлиб, “лақаб”, “ном” ёки “унвон” деган маъноларни ифода этади. Кўпинча эркак ва аёл киши ўзига биринчи туғилган фарзандини куня сифатида атайди. Кунядан кўзланган мақсад киши ўзини улуғлашлигидир. Шу сабабли ҳам баъзи инсонлар ўзларининг машҳур фарзандлари номларига кунялайдилар. Кунялашликда аслида катта ёки кичик деган тушунча йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Аҳдга вафодорлик инсоннинг гўзал фазилатларидан биридир. Кишининг берган ваъдасига қанчалик содиқлиги, келишувларга қанчалик риоя қилиши орқали унинг виждони нечоғлиқ тозалиги, ўз зиммасидаги масъулиятни қанчалик ҳис қилиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ишончлиликлари, ваъдага вафо қилишлари, омонатдорликлари билан машҳур бўлганлар. Ҳатто Қурайш қавми у кишини «Амин», яъни ишончли деб атаган.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Ҳаё –улуғ исломий фазилат бўлиб, фахр-ифтихор этиладиган хулқдир. Пайғамбар алайҳиссаломга ҳаё борасида ҳам тенг келадиган бирор ким топилмайди. У зотнинг ҳаёларига ўхшаш ҳаё инсон зотининг ҳеч бирида учрамайди. Ҳаё – комил ҳаёт эгасида юз берадиган ҳолатдир. Ибн Дақиқил Ийд: «Ҳаё – айб саналган нарса туфайли хавотирга тушганда юз берадиган ўзгариш ва синиқликдир», деган таърифни келтиради.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Малакавий амалиёт
26.03.2019
Талабаларнинг касбий маҳорати бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, муомала маданияти ва ўз касбига бўлган масъулиятини янада ошириш мақсадида кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги Низоми ҳамда 2018 йил 30 августдаги диний таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги жадвалига асосан жорий йил 25 мартдан 20 апрелга қадар билим
- Bo‘limda Yangiliklar
Таъзия
26.03.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси билим юрти ходимаси Аҳмадалиева Шоҳиданинг опалари вафоти муносабати билан унга ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳуманинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин. Иннаа
- Bo‘limda Yangiliklar
Саховат деганда инсонлар манфаатини кўзлаб, эзгулик йўлида мол-мулкни инфоқ-эҳсон қилиш тушунилади. Саховат инсонни худбинлик иллатидан халос қилади. Саховат туфайли дунёга муҳаббат қалбдан чиқиб кетади ва шу орқали инсон Аллоҳ таолога янада яқинлашади. Барча фазилатларда ҳаммага намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссалом саховат борасида ҳам пешқадам бўлганлар. У зот алайҳиссалом жуда саховатли, қўли очиқ инсон эдилар. Бировга
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
Ҳақиқий иймон билан қўрқоқлик ўзаро жамланмайди. Чунки қазои қадарга ишониш ва Аллоҳ таолога суяниш кишини мард ва довюрак қилиб қўяди. Мўмин киши ўз қалбини таърифга сиғмас шижоат ва таваккул билан тўлдиради. У тараддуд, ожизлик, қочиш ёки сусткашликни билмайди. Шижоат – юксак жасорат, ақл, ҳикмат ва мувозанатга бўйсунадиган нафс қувватидан иборат фазилатдир. Довюраклик ўзига ишонган ҳолда
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ахборот-ресурс марказида китоб тақдимот тадбири бўлиб ўтди
20.03.2019
20 март куни билим юртида Ақоид фан ойлиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган “Фиқҳу-л- акбар шарҳи”, шунингдек “Шарҳу-л ақидату-т Таҳовий”, “Зову-л маъони шарҳу бади-л амали”, “Эътиқод дурдоналари”, “Ат-тамҳид фи баёнит тавҳид ”, “Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти” ва турли бошқа номли китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир
- Bo‘limda Yangiliklar
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ مِنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ آل عمران: 110 Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари
- Bo‘limda Maqolalar, Tafsir, Yangiliklar









