ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
27.03.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар, Янгиликлар

Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳдга вафолари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)

 

Аҳдга вафодорлик инсоннинг гўзал фазилатларидан биридир. Кишининг берган ваъдасига қанчалик содиқлиги, келишувларга қанчалик риоя қилиши орқали унинг виждони нечоғлиқ тозалиги, ўз зиммасидаги масъулиятни қанчалик ҳис қилиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ишончлиликлари, ваъдага вафо қилишлари, омонатдорликлари билан машҳур бўлганлар. Ҳатто Қурайш қавми у кишини «Амин», яъни ишончли деб атаган. Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин Али розияллоҳу анҳуни чақириб, ўзларидаги омонатларни эгаларига топширишни буюрганлар. Бундан Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўпчилик омонатини ишониб топширадиган киши бўлганларини билиб олишимиз мумкин. Яна у зот берган ваъдаларига вафодорликлари, тузган битимларига риоя қилишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турганлар.

Абдуллоҳ ибн Абулҳамсодан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом билан ҳали пайғамбар бўлмасларидан олдин олди-сотди қилган эдим. У зотдан бироз қарз бўлиб қолдим. Кейин қарзимни бир жойга олиб келишни ваъда қилдим-у, лекин ваъдамни унутиб қўйибман. Орадан уч кун ўтиб кетганидан кейин эсимга тушди. Дарҳол ўша жойга бориб қарасам, Муҳаммад алайҳиссалом турган эканлар. Шунда у зот: «Эй йигит, мени қийнаб қўйдинг-ку, уч кундан бери сени шу ерда кутиб турибман», дедилар».[1]

Ҳадисдан маълум бўладики, Пайғамбар алайҳиссалом ваъдаларига вафо қилиб, келишилган жойга келганлар. Ўша ерда қарздорни кутиб, ҳатто уч кунгача қолиб кетганлар.

Пайғамбар алайҳиссалом Мадинадаги яҳудий қабилалари билан бир неча битимлар, аҳдномалар тузган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур аҳдларни ҳеч қачон биринчи бўлиб бузмаганлар. Ҳар сафар яҳудийлар хиёнат қилиб, келишувларни ўзлари барбод қилишган. Бунга Бану Қайнуқоъ ва Бану Назир қабилаларининг хиёнатларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Пайғамбар алайҳиссалом аҳдга вафо қилган ҳолатларнинг энг таъсирлиси Ҳудайбия сулҳи билан боғлиқ воқеадир.

Бу воқеанинг тафсилоти қуйидагича: ҳижратнинг олтинчи йили Пайғамбар алайҳиссалом умра қилиш ниятида Мадинадан Маккага бир ярим минг нафар саҳобалар билан биргаликда йўлга чиқдилар. Маккага яқин Ҳудайбия деган жойга етганларида қурайшликлар мусулмонларнинг Маккага киришига қаттиқ қарши экани ҳақида хабар етиб келди. Мушриклар мусулмонларни шаҳарга киритмаслик учун жангга ҳам тайёрлигини элчилар орқали Пайғамбар алайҳиссаломга билдиришди. Ваҳоланки, Пайғамбар алайҳиссалом бошлиқ мусулмонлар йўловчининг силоҳи бўлмиш биргина қиличдан бошқа ҳеч қандай қурол олишмаган эди. Икки орада бир неча бор элчилар юборилиб, музокаралар бўлиб ўтди. Ниҳоят, Маккадан Суҳайл ибн Амр элчи бўлиб келгач, якуний бир қарор чиқарилиб, сулҳ тузишга эришилди. Сулҳ шартлари қуйидагича эди:

  • ўн йилгача уруш қилинмайди;
  • шу муддат ичида бемалол савдо-сотиқ ва бошқа алоқалар қилинаверади;
  • мушриклардан кимдир мусулмон бўлиб, Мадинага қочиб келса, мушрикларга қайтариб берилади;
  • мусулмонлардан кимдир диндан қайтиб, Маккага борса, мусулмонларга қайтариб берилмайди;
  • бошқа араб қабилалари хоҳласа мусулмонлар билан, хоҳласа мушриклар билан иттифоқдош бўлади;
  • бу йил мусулмонлар Мадинага қайтиб кетиб, келаси йил келишади, мушриклар уч кунга шаҳардан чиқиб туришади, мусулмонлар умра қилиб олишади.

Ушбу сулҳ қабул қилинганидан кейин Суҳайл ибн Амрнинг ўғли Абу Жандал Исломни қабул қилиб, Ҳудайбияга келди. Аммо Пайғамбар алайҳиссалом унга ҳозиргина мусулмонлар билан Қурайш орасида сулҳ тузилгани, сулҳга кўра Исломни қабул қилиб келганларни кимдир сўраб келса, Маккага қайтариб юборишлари лозимлигини тушунтирдилар ҳамда унга сабрли бўлишни тайинладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага қайтганларидан кейин Абу Бусайр деган киши Исломни қабул қилиб, Мадинага қочиб келди. Орқасидан дарров икки талабгор ҳам етиб келиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ўртадаги аҳдномани эслатишди. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳднома шартларига амал қилиб, Абу Бусайрни уларга қайтариб бердилар. Улар Абу Бусайрни Маккага олиб кетаётган пайтларида йўлда дам олиш учун тўхташди. Абу Бусайр қулай фурсатдан фойдаланиб, соқчилардан бирини ўлдирди. Иккинчиси эса буни кўриб, Мадина тарафга қараб қочди. Бу пайтда Пайғамбар алайҳиссалом масжидда ўтирган эдилар. Мушрикнинг ҳаллослаганча масжидга югуриб кирганини, кетидан Абу Бусайрнинг етиб келганини кўрган Пайғамбар алайҳиссалом вазиятни тушундилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бусайрга унинг қилган ишидан норози эканликларини билдирдилар. Шундан кейин Абу Бусайр Мадинадан чиқиб, Сайфул Баҳр деган жойга борди. Кўп ўтмай, Абу Жандал ибн Суҳайл ҳам қурайшликлар қўлидан қутулиб, Абу Бусайрнинг олдига борди. Шу зайлда Маккадан ким Исломни қабул қилса, Сайфул Баҳрга келиб, Абу Бусайрнинг жамоасига қўшилаверди. Кейинчалик уларнинг сафи кенгайиб, Қурайшнинг Шом томон чиққан карвонларининг тўсадиган, молларини талайдиган бўлишди. Бундан безор бўлган қурайшликлар аҳдномадаги учинчи бандни бекор қилишни сўраб, Набий алайҳиссаломга элчи юборишди. Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Сайфул Баҳрда тўпланган жамоанинг Мадинага киришига рухсат бердилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом сулҳнинг биринчи бандига амал қилиб, қурайшликларга ва уларнинг ҳимояси остида бўлган қабилаларга қарши уруш очмадилар. Аҳдноманинг бу бандини ҳам Қурайш мушрикларининг ўзлари бузишди. Ана шу воқеалардан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом катта қўшин билан бориб, Маккани фатҳ қилдилар.

Пайғамбар алайҳиссалом берган ваъдаларига бутун умрлари давомида вафо қилдилар ва бирор марта ҳам ёлғон гапирмадилар. Айтганларининг барчасини бажардилар. Шунинг учун ҳатто душманлар тарафидан ҳам «Амин» дея сифатландилар. Ўзлари шундай фазилатлар билан сифатланишлари баробарида бошқаларни ҳам ваъдага вафодор бўлишга, ёлғон гапирмасликка буюрдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади».[2]

Ёлғончилик, ваъдабозлик кўпайган ҳозирги замонда мусулмонлар суннатнинг айни шу жиҳатига эътибор қаратишга жуда муҳтождирлар. Чунки ваъдабозлик ва ёлғончилик инсоннинг ўзига эмас, балки бутун жамиятга зарар етказадиган иллатдир.

[1] Ибн Жавзий «Вафо» номли китобда зикр қилган.

 

[2] Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Исломнинг инсоният учун фазли
Shariat ilmlarida arab tilining o’rni.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 12- ҳадис

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори