20 март куни билим юртида Ақоид фан ойлиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тақдим этилган “Фиқҳу-л- акбар шарҳи”, шунингдек “Шарҳу-л ақидату-т Таҳовий”, “Зову-л маъони шарҳу бади-л амали”, “Эътиқод дурдоналари”, “Ат-тамҳид фи баёнит тавҳид ”, “Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти” ва турли бошқа номли китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовини А.Ғаниев, Н. Мирзааҳмедов 3 курс раҳбари Н. Джалолов ва билим юрти талабалари, жами 117 киши иштирок этди.
Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовини А.Ғаниев талабаларни мазкур китобларнинг муаллифлари ва масъул муҳаррирлари билан таништириб ўтди. Ҳамда ушба китобларнинг маъно-мазмунига тўхтаб ўтилди. Ушбу китоблар маънавий озуқамизни бойитиши билан бирга турли оқимларга қарши кураш учун ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилди. Шундан сўнг тақдимот қилинаётган китоблар ҳақида қўшимча маълумот бериш учун сўз навбатини билим юрти АРМ бошлиғи А. Маматқуловга берди.
А. Маматқулов ушбу китобларга алоҳида тўхтаб батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, “Зову-л маъони шарҳу бади-л амали” китоби ўқув қўлланма сифатида фойдаланиш учун жуда ҳам керакли экани таъкидлади. Шунингдек, “Эътиқод дурдоналари” китоби энг яхши китоб сифатида эътироф қилинганини айтиб ўтди.











