Бугун Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон Эркаев кириш сўзи ҳамда очиқ мулоқот мавзусини йиғилганларга эълон қилиш билан очиб берди сўнг сўз навбатини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқовга берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов сўзга чиқиб, кейинги йилларда юртимизда ёшларнинг таълим-тарбиясини юксалтиришга катта эътибор берилаётгани, кенг имкониятлар тақдим этилаётгани, жумладан, янги диний таълим муассасалари очилаётгани, уларда устоз ва талабаларга барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, Ислом институтида магистратура йўналиши ташкил этилгани кабиларни баён этиш баробарида буларнинг қадрига етиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.





Ундан ташқари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов таълим муассасаларида илмий салоҳиятни ошириш, дарсларда янги замонавий педтехнологияларни қўллаш, тартиб-интизом, ўзаро ҳамкорлик шунингдек, талабаларга таълим-тарбия бериш масалалари ҳамда бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар тўғрисида кўрсатма ҳамда тавсиялар берди.
Сўнг сўз навбати Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудовга берилди. Тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудов ўқитувиларга талабаларга таълим беришда етакчи дунё таълим муассасаларнинг тажрибаларини ўрганиш ва қўллаш, билим юртида таълим бераётган устозлар ичида Саудия Арабистони, Миср ва бошқа мамлакатларда таълим олиб келган устозларга у ерда араб тили ва диний билимларни беришда қўлланиладиган тажрибаларни қўллашни, айниқса янги замонавий ўқув адабиётлардан унумли фойдаланиш ҳамда улардан андоза олиб ўзимизнинг шароитимиздан келиб чиқиб талабаларга осонлаштирилган ва тез ўзлаштириладиган ўқув қўлланмалар яратиш тўғрисида тавсиялар бердилар. Ўқитувчиларга ўзларининг илмий салоҳиятларини ошириш борасида тавсияларбердилар. Билим юртининг маънавий-маърифий соҳада қилиш керак бўлган ишлар борасида ҳам алоҳида йўналиш ва тавсияларни бериб ўтдилар.
Очиқ мулоқотнинг иккинчи қисмида билим юрти мударрис ва ходимлар томонидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар мутасадди раҳбарлар томонидан тингланди ва берилган саволларига тўлақонли жавоблар берилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






