“Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ харом қилган нарсалардан ўта парҳезкор, узун сукунат соҳиби ва доимий тафаккур килувчи эди”
Имом Абу Юсуф
Аллоҳ таоло залолатга кетказган аҳли Куфадан бир киши бор эди. У баъзи бир инсонларнинг наздида қийматга эга ва уларнинг ҳузурида сўзи тингланадиган киши эди. Ва мана шу киши албатта Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни аслида яҳудий бўлган деб ҳисоблар ва инсонларни шунга ишонтирар эди. Ва яна айтар эдики “албатта у-Усмон яҳудийлигига кўра исломни қабул қилган қилгандан кейин ҳам залолатга кетди” дер эди. Унинг бу гап-сўзларини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эшитгач, мана шу бўлмагур гап-сўзларни тарқатаётган кишининг ҳузурига бориб, деди:
“Дарҳақиқат мен сенинг олдинга бир шогирдим томонидан сенинг фалончи қизингга совчи бўлиб келдим”.
Шунда у киши: “Хуш келибсиз!”, деди. Ва айтдики эй Абу Ҳанифа сиздек зотларнинг ҳожати рад этилмайди. Лекин куёв ким ўзи?
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у ўзининг қавмининг орасида шараф ва бойлик, қўли очиқлиги, саҳийлиги билан танилган ва Аллоҳ азза ва жалла нинг каломини хофизи, тунлари бир ракаъатда қоим бўлувчи ва Аллоҳ таолодан қўрқиб кўп йиғлагувчидир деди.
Ҳалиги киши “Ҳа шундайми…”, “етарли бўлди эй Абу Ҳанифа” деди. Ва яна айтдики “Албатта сен таърифлаган куёвнинг сифатлари амирил мўъмини нниг қизига мос”.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтдиларки: “Лекин сенга ундаги бир хислатни билиб қўйишлигик лозим бўлади”.
У нима ҳислат экан деб сўради.
“Албатта у яҳудийдир” деди Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ.
Бу гапни эшитиб ҳалиги киши сесканиб кетиб, деди: ”Яҳудий…” , “Эй Абу Ҳанифа медан қизимни бир яҳудийга никоҳлаб беришимни хоҳлайсими”?! “Аллоҳга қасамки, гарчи юқоридаги барча хислатларини жамласа ҳам, мен унга қизимни никоҳлаб бермайман”.
Шунда Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ айтдиларки: “Сен биргина қизингни яҳудийга никоҳлаб беришдан бош тортябсанку, қандай қилиб Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи вассалам ўзларининг икки қизларини бир яҳудийга никоҳлаб берадилар”.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бу гапларидан ҳалиги киши таъсир ланиб, вужудини титроқ босиб, деди: “Бу ёмон гапларни айтганимдан Аллоҳга истиғфор айтаман ва У зот алайҳиссаломга қилган туҳматимдан тавба қиламан”.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ нафақат мусулмон умматининг фиқҳий масалаларини ечиб берибгина қолмай балки, уларнинг диний эътиқодларини, хулқ-атворларини ва шу каби бир қанча ҳолатларни ислоҳ этдилар. Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлсин!
Доктор Абдурроҳман Рофат ал-Башонинг
“Сувари мин ҳаёти тобеъийн” китобларидан таржима қилинди.
Кўкалдош ўрта махсус билим юрти
2-курс талабаси Солиев Шерзод





