2024 йил 20 декабрь куни таълим муассасасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий фанлар ва ҳуқуқ” кафедраси докторанти Насриддинзода Исроилжон Дўстмуҳаммаднинг “Ҳусомиддин Садрушшаҳид Бухорийнинг Мовароуннаҳрда фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида ёзилган диссертацияси бўйича илмий семинар ташкил этилди.
Семинарда докторант И.Насриддинзода диссертациянинг мазмуни, мақсад ва вазифалари, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот мақсади, ишнинг илмий ва амалий аҳамияти, ҳамда Бухорода фиқҳ илми мактабининг сиёсий ва ҳуқуқий жабҳаларнинг ривожида муҳим ўрин тутганини Оли Моза оиласи ва унинг етакчи вакилларидан Ҳусомиддин Садрушшаҳид Бухорий мисолида очиб берилди.





Шунингдек, замонавий жамиятимиздаги энг долзарб масалалардан оила мустаҳкамлиги ва унинг аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари борасида кўрилган масалалар ичида энг муҳими нақафа масаласи эканига урғу берган Садрушшаҳид Бухорий ота-она ҳаққи, фарзанд ва хотин-қизларнинг тарбия ва таъминоти айнан шу нафақа масалалари билан собит бўлишини кўрсатган ҳолда “Нафақот” китобини алоҳида шарҳлагани ва “Шарҳ адаб ал-қози” асарида нафақа бобига муфассал ёндашгани билан бугунги кундаги аҳамиятига алоҳида урғу бериб ўтилди. Мавзу юзасидан қизиқарли савол жавоблар бўлди.
Илмий семинар муҳокамасида Кўкалдош ислом ўрта махсус билим юрти ўқитувчилари ва 4 курс талабалари қатнашди.
Ф. Асатуллаев, «Кўкалдош» ЎМИБЮ Ўқув-услубий бўлим бошлиғи






