ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
26.02.2019 / - Мақолалар, Янгиликлар

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Хутба қилувчи имомнинг одоблари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг касбий маҳорати бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, муомала маданияти ва ўз касбига бўлган масъулиятини янада ошириш мақсадида уламолар ва тажрибали имом-хатиблар билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Феврал ойи Хатоба фани ойлиги муносабати билан ва мазкур режага мувофиқ 26 феврал куни билим юртида мударрислар, ишчи-ходимлар ва талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига Тошкент шаҳар “Сирожи Солиҳ” жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Хасан домла Қодиров таклиф этилди. Тадбирни маънавий-маърифий масалалар бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев олиб борди. Кириш қисмида мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирди ва таклиф этилган меҳмонни таништирди ва сўз навбатини берди.

Устоз Хасан домла ўз маърузаларида талабаларга илм олишда аввало ният тўғри бўлишлиги ва талабада одоб бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ёшликда билим олиб, ғайрату шижоатга тўла пайтда бор имкониятни эзгуликка сафарбар этиш, инсон умрининг мазмун-моҳиятини белгилаб беришлиги, бу ҳақида буюк аждодларимиз меросида, жаҳон алломалари ижодида қайта-қайта уқтирилгани айтилди.
Шунингдек, маърузачи ўз нутқида юртимиздан етишиб чиққан етук алломаларимизнинг ибратли ҳаёт-фаолиятларидан мисоллар келтирди ва намуна ўрнак сифатида ўзларининг ёшликдан илм олганликлари, устозлари, шу кунгача бўлган фаолиятларини талабаларга сўзлаб бердилар.


Давра суҳбати якунида, ҳар бир миллатнинг истиқболи маълум маънода билимдон ва маърифатли ёшлар қўлида эканлиги, илм-маърифатга, таълим-тарбияга эътибори юксак бўлган халқ фарзандлари эса маънан пок, руҳан соғлом бўлиб етишишларини таъкидладилар. Давра суҳбати сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларини бердилар ва ташриф буюрган меҳмон саволларга етарлича жавоб бердилар.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ҳикматлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суворийлари
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида ўзгаришлар кутилмоқда

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори