SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
27.03.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари ва кўз юмишлари (ШАМОИЛУЛ МУСТАФО)

Ҳаё –улуғ исломий фазилат бўлиб, фахр-ифтихор этиладиган хулқдир. Пайғамбар алайҳиссаломга ҳаё борасида ҳам тенг келадиган бирор ким топилмайди. У зотнинг ҳаёларига ўхшаш ҳаё инсон зотининг ҳеч бирида учрамайди. Ҳаё – комил ҳаёт эгасида юз берадиган ҳолатдир. Ибн Дақиқил Ийд: «Ҳаё – айб саналган нарса туфайли хавотирга тушганда юз берадиган ўзгариш ва синиқликдир», деган таърифни келтиради. Ҳаё кўпроқ киши юзида пайдо бўладиган мулойимликдир. Яъни, номаъқул бир ишни қилиб қўйганда ички ҳолатнинг ташқарида зоҳир бўлишидир. Ҳаё сифати билан Қуръон ва суннатда Аллоҳ таоло сифатланган. Бунда тарк этиш маъноси назарда тутилади. Кўз юмиш деганда луғатда қовоқни ёпилиш даражасигача туширишни тушунилади. Истилоҳда: «Инсон табиатан ўзи ёқтирмаган нарсани билмасликка олишидир», дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта ҳаёли, айбларни беркитиш ва кўрмаганга олиш борасида тенгсиз эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар, таомга изн берилганда, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чиқарилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса, сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақ (ни айтиш) дан ҳаё қилмайди».[1] Яъни, Аллоҳ таоло ҳақни юзага чиқариш ва пайғамбарининг қалбидаги яширин сирларни баён қилишдан ҳаё қилмайди.

Имом Бухорий ва бошқалар Абу Саъид Худрийдан ривоят қилади: «Росулуллоҳнинг ҳаёлари чимилдиқдаги келинникидан ҳам кучлироқ эди. Бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан билар эдик. У зотнинг терилари латиф ва зоҳирлари юмшоқ эди, ҳаё қилганликлари ва олийжанобликлари туфайли ҳеч кимга ёқмайдиган муомала қилмас эдилар».

Имом Абу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Росулуллоҳга кимдир томонидан ёқмайдиган нарса (хабари) келса: «Фалончига нима бўлдики, бундай дейди», демасдилар. Лекин: «Қавмларга нима бўлдики, бундай дейдилар ёки қиладилар» деб, ундан қайтарар, аммо қилувчисининг номини айтмас эдилар». Яъни, бирлик эмас, кўплик шаклида мурожаат қилиб, шахсан айбламас эдилар.

Имом Абу Довуд Анас розияллоҳу анудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши кирди. Унда (заъфаронга ўхшаш хушбўйликдан қолган) сариқ из бор эди. Ўзига ҳеч нарса демадилар. Ҳеч кимга ёқтирмаган нарсасини айтиб мурожаат қилмас эдилар. У чиққач: «Унга айтсангизлар, анавини ювиб ташласа», дедилар. Бошқа ривоятда: «уни кетказса», дейилган. Росулуллоҳ алайҳиссалом эркак кишида аёлларга хос зийнат ва безак аломати бўлишини ёқтирмасдилар. Имом Термизийнинг «Сунан» ва «Шамойил»ида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алйҳи васаллам ҳаёсиз, ўзини бешарм кўрсатувчи ва бозорларда бақириб юрувчи бўлмаганлар. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтармас, лекин авф этар ва кечирар эдилар». У зот Аллоҳ таолонинг: «Сен ёмонликни гўзал нарса ила даф қил», деган сўзига кўра ёмонликка ёмонлик қайтармас, ёмонлик қилганга фақат яхшилик қилар, ёмонликни қалбдан ўчириб юборар ва унинг эгасига нисбатан асло кек-адоват сақламас эдилар. Аллоҳ таолонинг: «Бас, уларни афв эт ва (айбларини) ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севар», деган сўзига асосан бировга тегишли ҳақ бўлмаса, катта ва кичик гуноҳларни кечиб юборар эдилар. Имом Термизий Оиша розиялоҳу анҳодан: «Ҳеч қачон Росулуллоҳнинг фаржларини кўрмаганман», деган ривоятни келтиради. Бундан у икки зотнинг ҳам комил ҳаё эгалари бўлишгани маълум бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Оиша онамиз ҳаёни мусаффоликда беназир зот Пайғамбаримиздан ўрганганлар. Бошқа ривоятда: «Мен у зотнинг  авратини  кўрмаганман, у зот мендан кўрмаганлар», дейилган.

Имом Ғаззолийнинг «Иҳё улумиддин» номли китобида: «У зот ҳаё қилганидан бирор кишининг юзига тик қараб турмас, ўзларига ёқмаган нарсани айтишга мажбур бўлсалар, ишора билан айтар эдилар», деб келтирилган. Шундай экан, ҳаё пайғамбарларнинг ажралмас ва доимий сифатларидан биридир. У зотлар олиб борган ваъз-насиҳатлар ва ташвиқотларда ҳаё сифати билан хулқланиш муҳим ўрин тутган. Ҳаёси йўқ кимсани маънавият ва одоб-ахлоқдан бутунлай маҳрум деб қаралган.

Имом Бухорий Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ҳаё қилмасанг, истаганингни қилавер» деган ҳикмат одамларга етказилган пайғамбарликнинг биринчи каломидир», дедилар. Бунинг маъноси шуки, агар бир ишни қилмоқчи бўлсанг, ўша иш Аллоҳ таоло ва одамлар наздида хижолатга қўймайдиган бўлса, бемалол қилавер. Аксинча бўлса, тийил. Имом Нававий айтганидек, бу ҳадиси шариф Ислом динининг мадори бўлган  ҳадислардандир. Ундаги «истаганингни қилавер» деган сўз таҳдид учун айтилган бўлиб, рухсат учун эмас. Бу Аллоҳ таолонинг: «Нимани хоҳласангиз қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир» [2], деган сўзига ўхшайди.

Хулоса шуки, инсон тийилиши зарур ёки қилиши нодуруст ўринларда ҳаёли бўлиши яхши, вожибни ёки суннатни тарк қилишга олиб борадиган ҳолатларда уялиш ёмон ҳисобланади. Ҳаё Пайғамбаримизнинг гўзал сифатлари ва чиройли хулқларидан биридир. Чунки у зотнинг барча сифатлари туғма ва табиий эди. Ҳаё хулқи билан хулқланиш барча оқиллар ва ҳукамолар наздида яхши деб маъқулланган фитрий зарурий сифатдир. Шунингдек, ҳаё иймони бутлик, кўплаб одоблар мавжудлиги, савия юқорилиги ва ярашмайдиган тубан ва бачкана ишлардан юксакда туриш аломатидир.

 

[1] Аҳзоб сураси, 53-оят.

[2]Фуссилат сураси, 40-оят.

What you can read next

“Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими
“Сирож солиҳ” масжидининг очилиш маросими
2025-2026 oʻquv yili yakuni boʻyicha mudarrislar kengashi boʻlib oʻtdi
2025-2026 oʻquv yili yakuni boʻyicha mudarrislar kengashi boʻlib oʻtdi
ДИҚҚАТ: Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби
ДИҚҚАТ: Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP