Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни диний идоранинг @qabulmuslimuz_bot, @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.
Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.
Абитуриентнинг қайси сменада тест синовларини топшириши рухсатномада кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз! «Кўкалдош» мадрасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари ўтказиладиган манзил:
Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчаси – Мўлжал Беруний метроси чиқиш жойи.
Қабул имтиҳонларига оид энг сўнгги маълумотлардан https://t.me/kukaldoshuz телеграм каналимиз орқали хабардор бўлиб боринг!






