Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
15.02.2024
9. Мусулмоннинг ҳақ-ҳурмати Мусулмоннинг моли, қони ва обрў-эътибори дахлсиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажларида, қурбонлик, арафа ва ташриқ кунларининг иккинчисида улкан жамоат олдида шу нарсани таъкидлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир-бирингизнинг молингиз, қонингиз ва обрўйингиз сизларга худди мана шу кунингиз, мана шу шаҳрингиз мана шу ойингиз ҳурмати каби ҳаромдир!” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Izohlar yo‘q
Қозиларнинг қозиси
14.02.2024
Маълумки, мазҳабимиз имоми Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг икки машҳур шогирдлари бўлган. Уларнинг бирлари Абу Юсуф бўлсалар, иккинчилари имом Муҳаммаддирлар. Мазҳабимизнинг шаклланишида ушбу икки имомнинг ўрнилари беқиёс. Уламоларимиз Абу Ҳанифа ва икки шогирдларининг таржимаи ҳолларига алоқадор кўплаб маълумотлар келтирганлар. Жумладан, Имом Заҳабий ўз китобларида Абу Юсуф ҳақида шундай ёзадилар: “У имом, мужтаҳид, аллома, муҳаддис, қозилар қозиси Абу
- Bo‘limda Maqolalar
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
08.02.2024
8. Инсонлар фақат тақво билан бир-бирларидан ортиқдирлар Шариат буйруқларига тўлиқ бўйсуниш, гуноҳ-маъсиятлардан тийилиш билан Аллоҳнинг азобидан қочиш тақводандир. Инсон Парвардигори наздида шахси ёки мол-давлати билан эмас, фақат тақвоси ва тоат-ибодати билангина мукаррам бўлади. Шундай ночор, камсуқум инсонлар борки, улар зулмга асосланган ҳокимияти, сохта обрў-эътиборлари ёхуд ҳаром мол-дунёлари учун кўкларга кўтарилган тубан кимсалардан қадр-қимматда юқори турадилар.
Кўпчилигимиз Қуръонда Зулқарнайн қиссаси келганини биламиз. Аллоҳ таоло бизга Каҳф сурасида Зулқарнайннинг Яъжуж ва Маъжужни тўсиб турадиган тўғонни қурганлиги ҳақида хабар беради. Балки сиз “Қуръонда зикри келган Зулқарнайн Македониялик Искандарнинг айни ўзидир” деган фикрни эшитган бўлсангиз ҳам керак. Хўш, аслида ҳам шундайми ёки йўқ? Келинг, шу масалани бир ўрганиб кўрайлик. Имом ибн Касир ўзларининг “Ал-Бидоя
Муҳаббат ҳақида баъзи мулоҳазалар
27.01.2024
Муҳаббат икки хил бўлади: 1. Ишқий муҳаббат. 2. Ақлий муҳаббат. 1. Ишқий муҳаббат – қалбнинг бир томонга мойил бўлишидир. Қалбнинг у ёки бу тарафга мойил бўлиши инсоннинг қўлида эмас. Ким кимни яхши кўриши, кимга нима ёқиб қолиши инсон қўли билан бажара олмайдиган амал. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам аёлларининг ичида Ҳазрати Оиша розияллоҳу
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” курси фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунгача давлатимиз берган бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, мадраса раҳбарияти ва албатта устозларининг тинимсиз меҳнат, ҳамда саъй ҳаракатлари билан бу муассасадан минглаб тингловчилар Аллоҳ таолонинг улуғ Каломини мукаммал тўғри ўқишни ўрганиб чиқдилар. Ана шундай тингловчилардан яна бир қанчаси январь ойидан
- Bo‘limda Maqolalar
Dolzarb mavzudagi kitob taqdimoti
25.01.2024
Bugun “Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurti ustoz va talabalari ishtirokida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlarining “Fiqh va aqidaga oid ixtilofli masalalar yechimi” kitobining taqdimoti boʻlib oʻtdi. Kitob hozirgi davrimizdagi eng dolzarb mavzularni oʻz ichiga olgani bilan juda eʼtiborlidir. Binobarin xalqimiz musulmonlari orasida ba]zida kuzatilib turadigan turli xil ixtiloflar va kelishmovchiliklarga
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Ибн Аби Дунё роҳимаҳуллоҳ “Шайтоннинг макрлари” номли китобларида “Шайтоннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилган макрлари” деган бобни очиб, унда ушбу ривоятни келтирадилар: عن الحسن : أن النبي ﷺ قال: إن جبريل أتاني فقال: إن عفريتا من الجن يكيدك، فإذا أويت إلى فراشك فاقرأ آية الكرسي. Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил
- Bo‘limda Maqolalar
Фатво марказига ташриф
17.01.2024
Бугун “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти 4-курс талабалари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ва гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда “Фатво маркази” фаолияти билан яқиндан танишиш учун у ерга ташриф буюрдилар. Марказ мутахассиси Устоз Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор кутиб олиб Фатво маркази фаолияти билан яқиндан таништирди. Фатво маркази 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда
- Bo‘limda Maqolalar
Таъқиқланган мева
16.01.2024
Кўпчилигимиз Одам алайҳиссалом таъқиқланган мевани еганлари сабаблари жаннатдан чиқарилганлари ҳақида эшитганмиз. Лекин ўша меванинг қандай мева бўлганини аксариятимиз билмаймиз ёки бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз.Муфассирлар Аллоҳ таолонинг «Бу дарахтга яқинлашма!» деган оятидаги дарахт қайси дарахт эканлигида ихтилоф қилишган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Саъид ибн Жубайр ва Шаъбий роҳитмаҳуллоҳлар ўша меванинг узум бўлгани ҳақидаги фикрни қўллаб-қувватлашган.Суддий роҳимаҳуллоҳ












