«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида “Қуръони карим ва тажвид” курси фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунгача давлатимиз берган бу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, мадраса раҳбарияти ва албатта устозларининг тинимсиз меҳнат, ҳамда саъй ҳаракатлари билан бу муассасадан минглаб тингловчилар Аллоҳ таолонинг улуғ Каломини мукаммал тўғри ўқишни ўрганиб чиқдилар.
Ана шундай тингловчилардан яна бир қанчаси январь ойидан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотларини бошлашди.


Йиғилишда “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курсининг раҳбари А.Давлатов, «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курси услубчиси Н.Шарипов, Қуръон фани ўқитувчиси Жамалов Лутфуллоҳ домла ва курс устозлари қатнашдилар.
Билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев ўқув курсининг тингловчиларига «Илм ва унинг одоблари» мавзусида маъруза қилиб, уларга ҳақиқий илм эгасига қандай одобларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида зарур маълумотлар етказдилар ва битирувчиларга омад тилаб уларнинг ҳаққиларига дуои хайрлар қилдилар.


Ўқув курси раҳбари А.Давлатов ўқув курси тингловчиларининг тартиб — интизомга риоя қилишлари, ўз вақтида дарсга келишлари, белгиланган дарсларга мунтазам иштирок этишлари ва бошқа интизомга оид сўзларни айтиб ўтди. Ўз навбатида тингловчилардан ҳам керакли таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар тингланди ва уларни билим юрти раҳбарияти эътиборга олиши айтиб ўтилди.
“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти ЁБИММБ бошлиғи А.Ғаниев





