Биринчи ҳикмат. Аллома Ибн Мунир айтади: «Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўкраклари ёрилган пайтдаги сабрлари билан Исмоил алайҳиссаломнинг Аллоҳдан синов келган пайтда кўрсатган сабрлари бир-бирига ўхшайди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари Исмоил алайҳиссаломнинг сабрларидан оғирроқ ва даражаси юқорироқ бўлган. Чунки Исмоил алайҳиссаломдаги ҳолат у кишининг иймонларини имтиҳон қилиб кўриш мақсадида бўлган. Аммо ўша ҳодиса (яъни Аллоҳ йўлида
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Izohlar yo‘q
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақл-заковатлари ўткирлиги ва сезги аъзолари кучлилиги
22.05.2018
Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир инсон зотига насиб этмаган ақлий, фикрий ва жисмоний қувват билан хосланган эдилар. У зот теран ақл ва фикр соҳиби, ўткир фаҳм-фаросат эгаси, идроки тез, сезиш қобилияти кучли шахс бўлганлар. Маълумки, эшитиш, кўриш, таъм билиш, ҳидлаш ва ушлаб билиш кабилар маълумот олиш воситалари ҳисобланади. У зотнинг туриш, ўтириш, юриш,
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Иймон ва ҳаёт
22.05.2018
Илм-фан (яъни дунёвий илм) қанчалар равнақ топмасин, майдонлари қанчалар кенгаймасин, у барибир инсонлар учун хотиржамлигу саодатни рўёбга чиқариб беришга қодир эмас. Чунки бу илм ҳаётнинг фақат моддий томонини тараққий эттиради. Бу илм узун масофани яқин қилиб, узоқ муддатни қисқартириб берди. Шунинг учун бу асрни “тезлик асри”, “масофаларни кесиб ўтиш асри” деб номлашди. Лекин бирор кимса
“Рўза тутинг – саломат бўласиз!”
22.05.2018
Рўзанинг фойдалари шу қадар кўпки, гапни қай биридан бошлашди билмайди одам. Рўза – охиратнинг бебаҳо сармояси, шу баробарида унинг бу дунёда ҳам инсонга келтирадиган манфаатлари кўп. Қисқаси, рўза – икки дунё саодатининг калити! Келинг, шу ўринда рўзанинг нақд фойдаси ҳақида икки оғиз суҳбатлашайлик. Бир ой тугал рўза тутган одам тани ва руҳидаги ижобий ўзгаришларни теран
Рўза нияти
21.05.2018
Рўза ибодатдир. Кишининг ўз ихтиёри билан Аллоҳ таоло учун, Унинг амрига биноан, бажарадиган ҳар бир амали ибодат бўлади. Ҳеч бир ибодат, жумладан рўза ҳам ниятсиз дуруст бўлмайди. Оддий, кундалик ишлар ҳам ният билан, уларни бажаришда Аллоҳ таоло розилигини ният қилиш билан, ибодатга айланади. Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Нияти бўлмаган кишининг амали (мақбул) бўлмайди” (Байҳақий, Ибн Абид Дунё).
Рўзадорнинг овқатланиш тартиби
20.05.2018
Бу йил ҳам муқаддас ойни узун кунлару қисқа тунлар билан қаршиладик. Бу, мусулмонлик бурчини бажарган ҳолда, тўғри овқатланишни йўлга қўйишимиз учун ажойиб имкониятдир. Очлик муолажаси, яъни рўза тутиш ўзига хос мураккаб жараён бўлиб, у муайян қонуният ва тамоиллар асосида кечади. Илмий асосга таяниб, маълум қоидаларга амал қилиб тутилган рўзанинг афзал жиҳати шундаки, унинг саломатлик учун
- Bo‘limda Maqolalar
Рўза ва дуо
19.05.2018
Қуръони каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасига рўзага алоқаси бўлмаган, балки дуога алоқадор, дуога тарғиб қилган ушбу оят кириб қолган: (Эй, Муҳаммад!) Сиздан бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат қиламан. Улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) қилиб, Менга иймон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлни топсалар. (Бақара сураси,
Рўза ва иймон
19.05.2018
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини яҳудийлар ва насронийларга фарз қилган эди. Яҳудийлар бу ойда рўза тутишни тарк қилдилар ва бир йилдан бир кунни Фиръавн ғарқ бўлган кун деб, рўза тутдилар. Насронийлар эса Рамазон ойида рўза тутдилар ва ўта иссиққа тўғри келиб қолганларида уни умуман ўзгармайдиган вақтга алмаштириб олдилар. Сўнгра “унга
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрлар
19.05.2018
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрлар қуйидагилардир: 1. Сафар. (яъни, муқимликни ният қилмаган мусофир) 2. Касаллик. Яъни, рўзани ўта машаққат билан тутадиган бўлса, ёки касали уни ҳалокатга олиб борадиган бўлса, ёки рўза тутса касали зиёдалашиб кетса, ёки рўза тутса касалининг тузалиши кечикадиган бўлса, бундай касаллик рўза тутмасликка узр бўла олади. Аммо рўза тутиши унга зарар қилмайдиган
Таровиҳ намозининг фазилатлари
18.05.2018
Таровиҳ намозининг фазилатлари ҳақида ҳазрати Али (к.в.)дан сўраганларида, ул жаноб шундай дебдурлар: “Пайғамбар (с.а.в.)дан моҳи рамазонда таровиҳ ўқимоқ фазилатлари ҳақида сўрадилар. Расули акрам (с.а.в.) шундай жавоб бердилар: Биринчи кечада таровиҳ ўқиган мўмин онаси туққан кундагидек гуноҳдан чиққай. Иккинчи кечада таровиҳни ўқиса, агар ота-онаси мусулмон бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилур.










