ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
21.05.2018 / - Мақолалар

Рўза нияти

Рўза ибодатдир. Кишининг ўз ихтиёри билан Аллоҳ таоло учун, Унинг амрига биноан, бажарадиган ҳар бир амали ибодат бўлади.

Ҳеч бир ибодат, жумладан рўза ҳам ниятсиз дуруст бўлмайди. Оддий, кундалик ишлар ҳам ният билан, уларни бажаришда  Аллоҳ таоло розилигини ният қилиш билан, ибодатга айланади.

Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Нияти бўлмаган кишининг амали (мақбул) бўлмайди” (Байҳақий, Ибн Абид Дунё).

Ният амални бошлаш олдидан бўлиши керак. Шунга асосан, рўза бошланадиган вақт, яъни тонг отиш вақти рўза ниятининг вақтидир. Аммо тонг отиш вақтини кутиб ўтириш машаққат бўлганидан ё тонг отиши пайтида уйқу ғалаба қилиши эҳтимоли борлигидан, ифторлик пайтида ё кечаси Рамазон рўзасига ният қилишга рухсат қилинган. Агар мазкур вақтларда Рамазон рўзасига ният қилиш ёддан кўтарилган бўлса тонг отганидан сўнг катта чошгоҳгача, агар бу вақтгача рўзага зид ишларни қилмаган бўлса, (соат 11 00 гача) ният қилса бўлади. Бу ҳолда “тонг отишидан бошлаб рўзадорман” деб ният қилиш лозим. Агар ният қилган вақтидан бошлаб масалан “соат 9 00дан бошлаб рўза тутаман” деб ният қилса тутадиган рўзаси рўза ҳисобланмайди.

Рамазон рўзасига тонг отмасидан олдин ният қилиш мустаҳабдир.

Ният қалб амалидир. Рўза тутишни (масалан Рамазон рўзасини тутишни) кўнглидан ўтказиш рўза нияти бўлади. Бизнинг мазҳабимизда Рамазон ойининг ҳар бир куни рўзаси учун ният қилиш лозим.

Рўза тутишни кўнглидан ўтказиш билан бирга тил билан айтиш суннат дейилган.

 Агар кечаси (ифтор пайтида) рўзага ният қилинадиган бўлса кўнглидан бу маънони ўтказиш ва тил билан айтиш керак:

Навайту ан асума ғадин лиллаҳи  таоло мин фарзи Рамазона (Рамазоннинг фарз рўзасини эртага холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим).

Агар тонг отгач рўзага ният қилинса кўнглидан бундай ўтказиш ва тил билан айтиш лозим:

Навайту ан асума ҳазал явми лиллаҳи таоло мин фарзи Рамазона (Рамазоннинг фарз рўзасини бугун холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим).

Рўза тутишни кечаси ният қилгач тонг отгунча еб-ичса ният бузилмайди.

Рамазон ойида саҳарлик қилиш Рамазон рўзаси нияти ўрнига ўтади. Шунингдек бошқа рўза (қазо, каффорат) учун ҳам саҳарлик қилиш ана шу рўза нияти ҳисобланади.

Рамазон рўзасининг қазоси, каффорат рўзалари учун тонг отмасидан олдин, кечаси ният қилиш лозим.

Барча нафл рўзалар учун катта чошгоҳгача, агар бу пайтгача рўзага зид ишлар қилинмаган бўлса, ният қилиш мумкин.

Барча амаллар савоби ниятга боғлиқ. Барчамизга ниятни тўғри қилиш ва  Рамазон рўзаси ажрига мушарраф бўлиш насиб этсин. Омин.

МУҲАММАД ШАРИФ ЖУМАН
Манба ЎМИ портали

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Libos – inson ziynati
Оламларга раҳмат Пайғамбар (Икки Олам сарвари)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “ХАТМОНА – 2018” байрам тадбири

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори