Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Ким Aллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, ундан қўшниси азият чекмасин. Ким Aллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, мехмонини иззат-икром қилсин. Ким Aллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин.”
Бухорий ривояти (Саҳиҳул Бухорий, 2018, Одоб китоби, “Ким Aллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса қўшнисига озор бермайди” боби)
Ҳадисдаги кўрсатмалар:
1 — Қўшнига, ҳатто мусулмон бўлмаса ҳам сўзи билан ҳам, амали билан ҳам аъзият бериш таъқиқланганлиги.
2 — Мехмонга, уни чиройли кутиб олиш ва имконига яраша унинг эҳтиёжларини қондириш орқали хурсанд қилиб, иззат-икром кўрсатиш вожиблиги (яъни лозимлиги).
3 — Бемаъни, фойдасиз сўзларни сўзламаслик, Росулуллоҳ ﷺ айтадилар: “Aллоҳ яхшиликни гапириб (ажрини) ғанимат билган ёки сукут сақлаб саломат бўлган кишига раҳм қилсин”.
4 — Юқоридаги бу 3 иш Aллоҳга ва охират кунига иймон келтириш аломатларидан эканлиги.
1-курс талабаси Илхомий Икромбекнинг “Ат-Тарбиятул Исламийя” китобидан эркин таржимаси.