Уч оятда ўн мўъжиза
07.06.2018
Маълумки, Қуръони каримдаги энг ихчам суралардан бири “Кавсар” сурасидир. Бу сура атиги уч оятдан иборатдир. Лекин, Аллоҳ таъоло Ўзининг қудратини, энг кичик сурасининг бирида “ўн” рақамига боғлиқ қилиб ўнта мўъжиза кўрсатганлиги инсонни ҳайратга солмай иложи йўқ. Бу рақамлардаги сонлар бир дона кўп ёки бир дона кам бўлмай, айни ўнта эканлигини кўриб, беихтиёр “Субҳаналлоҳ” деб юборасан
- Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari
Izohlar yo‘q
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия
06.06.2018
1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг. 2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг. 3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш. 4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг. 5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин. 6. Жанжал
- Bo‘limda Maqolalar
Таҳоратнинг фарзлари
06.06.2018
Бизнинг тилимизда “таҳорат” деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур нарса араб тилида “вузуъ” дейилади. “Вузуъ” сўзи луғатда “гўзаллик” ва “ялтираш” маъноларини ифода қилади. Шариат истилоҳида эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида белгиланган аъзоларни ювишга ва масҳ тортишга вузуъ – таҳорат деб айтилади. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шижоатли ва довюрак бўлиш билан бирга, жисмонан ҳам бақувват эдилар. Бу нарса эркак кишидаги комиллик ва етукликни билдиради. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Хандақ куни чуқур қазиётганимизда бир катта тош чиқиб қолди. Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ўзим чуқурга тушаман» деб, жойларидан
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Пайғамбаримиз араблар ва бошқа қавмларнинг фасоҳатда энг етуги эдилар. Фасоҳатлари бенуқсон бўлишдан ташқари қўллаган ҳар бир ибораларида тушунмай қолинадиган жуда қисқалик ва зериктириб қўядиган зиёдалик бўлмасди. У зот ҳар икки ҳолатда ҳам сўзлари ва иршодларидан кўзланган мақсадни юзага чиқарар, нима демоқчи бўлганларини хослар ҳам, омилар ҳам, олимлар ҳам, саводсизлар ҳам қийналмай тушуниб оларди. Ҳар бир
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
“Зиё” ва “Нур” орасидаги фарқ
05.06.2018
Қуръони Карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини акс эттирадиган совуқ жисм эканлигини англамасдилар. Қуръони Карим Ойни “нур” деб, Қуёшни “зиё” деб васф қилди. Дарҳақиқат, бугунги замонавий илмнинг айтишича, Қуёш ловуллаб турган ядро печкаси бўлиб, унинг ичида бирикиш реакциялари содир
- Bo‘limda Maqolalar
Қадр кечасининг 7 та аломати
04.06.2018
Рамазон – пайғамбарлар орзу қилган ой. Бу ой Қуръон ўқиш, хайру саховот улашиш ва меҳр кўрсатиш мавсумидир. Айниқса, бу ойда муборак бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Рамазон ойи келганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
- Bo‘limda Maqolalar
Ифторлик фазилати
04.06.2018
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағрибутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади. “Рамазон” сўзи беш ҳарфдан иборат. Унинг ҳар бир ҳарфига уламоларимиз шундай маъно берганлар. “Ро”
- Bo‘limda Maqolalar
Ёшлар ва муҳаббат (иккинчи қисм)
01.06.2018
Эслатиб ўтамиз, қуйидаги сатрлар “Ёшлар масалалари Ислом нигоҳида” деб номланган туркум мақолаларнинг навбатдагисидир. Ёшлар деганда одатда балоғат ёшидан бошлаб ўттиз беш-қирқ ёшлар орасидаги инсонлар назарда тутилади. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ёшлар ва муҳаббат (иккинчи қисм) «Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва уларга янада зиёда ҳидоят бердик» (Каҳф сураси
- Bo‘limda Maqolalar
Қуръон фазилатлари
31.05.2018
Қуръони карим ва уни ўрганиш ҳақида кўплаб асарлар ворид бўлган. Улар жумласидан, таълим олиш ва бериш фазилати, қироат ва тартил фазли ва уни ёд олиш ва тадаббур қилиш фазли ҳақида. Шунингдек, Қуръони каримнинг ўзида ҳам мўминларни қуръонни тадаббур қилишга, ҳукмларнини теран англашга, тиловат қилинаётганда тинглаш ва жим туришга далолат қилган оятлар ҳам мавжуд. Манашу ояти
- Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari











