Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин
19.04.2021
Рўза тутиш нафақат еб-ичиш ва нафсни жиловлаш билан, балки тилидан чиқаётган ҳар бир сўзга эътиборли бўлиш билан ҳам мукаммал адо этилади. Киши тонг қоронғусидан то шомгача қийналиб еб-ичмасаю оғзидан турли сўкиниш ва ёлғонлар чиқаверса, бу рўза мукаммал бўлмайди.
- Bo‘limda Maqolalar
Izohlar yo‘q
Рўзадор учун икки хурсандчилик бор
19.04.2021
Рамазон фазилатли, муборак ой бўлиб, Аллоҳ таоло бу ойда инсонларга кўп яхшиликларни берган. Бу ойнинг фазилатлари, бу ойда рўзадорлар учун бўладиган яхшиликлар ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида баён қилинган.
- Bo‘limda Maqolalar
Рамазон фазилатли ой
15.04.2021
Рамазон ойи ойларнинг султонидир. Бу улуғ ва фазилатли ой бўлиб, бошқа ойлардан ажралиб туради. Рамазон ойининг фазилати жуда ҳам кўп бўлиб, баъзиларини санаб ўтамиз:
1. Бу ойда Қуръони Карим нозил бўлган. Бу ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилган:
شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآَنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси, 185-оят).
Хуш келдинг шаҳри султон!
14.04.2021
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.
Бақара сураси, 183-оят
- Bo‘limda Maqolalar
Рамазон тақво ойи
14.04.2021
Рамазон ойи ойларнинг султони, муборакли, улуғ ой бўлиб, бу ой сабабидан бандаларга жуда кўплаб яхшиликлар берилади. Бу ой инсонлар савобларини кўпайтириб ва гуноҳларидан покланиб олишга катта имкониятдир. Рамазон ойи нафсни тарбиялаш ойи бўлиб, инсон бу ойда нафсини жиловлаб олиши ва тақво ҳосил қилиши бошқа ойларга нисбатан қулайроқ ва осонроқ бўлади.
Салавот айтиш
31.03.2021
Барчамизга маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик савобли амал бўлиб, шариъатимизда бунга тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).
- Bo‘limda Maqolalar
Одам ва Мусонинг тортишуви
29.03.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига икки пайғамбарнинг тортишуви ҳақида айтиб берганлар.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан отамиз Одам алайҳиссалом билан учраштиришини сўрадилар. Учрашувда Одам алайҳиссаломнинг ман этилган дарахт мевасини егани, шу сабаб ўзи ва зурриётлари жаннатдан чиқарилганлигини айтиб башарият отасини маломат қилмоқчи ва баҳслашмоқчи бўлдилар.
- Bo‘limda Maqolalar
Намозда қўл боғлаш тартиби
25.03.2021
Намоз исломнинг рукнларидан бир рукн бўлиб, иймондан кейин энг улуғ ибодат. Пайғамбар алайҳис салом бу ибодатнинг адо қилиш тартибини баён қилганлар. Намозда фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб амаллар бор. Намоздаги суннат амаллардан бири ўнг қўлни чап қўл устига қилиб, киндик остига қўйишдир.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мотуридий (в. 333/944-945 й.) ислом илоҳиётчиларининг шундай гуруҳига мансубдирки, уларнинг хизматларини ошириб таърифлашга эҳтиёж йўқ. Унинг улуғ мутакаллим сифатидаги шуҳрати ва таълимотининг кейинги авлодларга кўрсатган таъсири аллақачон умумэътироф этилган. Буларнинг бари уни ислом динининг етакчи устозларидан бири мақомига кўтаради.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yurtimiz allomalari
Ота онага оқ бўлиш гуноҳи кабирадир
15.03.2021
Ўзбек тилида “оқ бўлиш”, дегани, арабча عَقٌّ сўзидан олинган бўлиб, бу лафз ўзбекчада ҳам ишлатиладиган бўлиб қолган. Бунинг маъноси, “осий бўлиш”, “қарши чиқиш”, маъноларини англатади. Ота онага оқ бўлиш шариъатимизда гуноҳи кабиралардан саналади.
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar












