Илм бу – қизиқишга арзийдиган нарсаларнинг энг улуғи, жидду-жаҳд билан изланадиган нарсаларнинг энг афзали ва касб қилиб топадиган нарсаларнинг энг манфаатлисидир. Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Кумайлга шундай дейди: “Сенга айтадиганларимни ёдингда тут, инсонлар уч тоифа бўлади. Роббоний олим; ҳақни излаб илм ўрганаётган олим; илмдан узоқ оддий одамлар. Улар ким нима деса
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Izohlar yo‘q
Амалиётчилар билим юртининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими билан танишдилар
21.11.2023
Маълумки Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий билим юртлари фаолият юритиб келмоқда. Улар: Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти (Олий Маъҳад), Самарқанддаги юртбошимиз ташаббуслари билан очилган Ҳадис илми мактаби, ҳамда Бухорода юртбошимиз ташаббуслари билан очилган яна бир олийгоҳ Мир Араб Олий Мадрасасидир. Ҳар йили ушбу олийгоҳларнинг битирувчи курс талабалари педагогик амалиёт олиб боришлари
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Китоб билим манбаи
02.11.2023
Биз техника асрида яшаяпмиз. Кундалик юмушларимиз, режаларимиз ҳамда билим олишимиз ҳам шунга яраша режалаштирилади. Инсонларнинг оғири енгил бўлмоқда. Маълумотлар оқимидан эндиликда телефон ёки компьютер орқали хабардор бўлиш имкониятига эгамиз. Ана шу омиллар сабаб кўпчилик китоб ўқишдан узоқлашгандек. Аммо мутолаанинг афзал жиҳатлари аниқланиб, оммага маълум қилинмоқда. Китобга меҳр қўйган киши бу завқнинг қадр-қимматини яхши англайди. Онгу-шуъурини илм билан
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Илм олиш фазилати ва толиби илмнинг одоби
18.09.2023
Билингки, одоб илм таҳсилидаги энг асосий омиллардан биридир. Абу Муҳаммад «Китобул Воъий» асарида: «Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган», дейди. Муҳаммад Зеҳний айтади: «Фазилат насл–у насаб билан эмас, балки одоб билан топилади». Толиби илмнинг зоҳирию ботини одоб ила зийнатланган бўлиши лозим. Минг афсуслар билан айтишимиз мумкинки, ҳозирги кунда илм олишга иштиёқмандлар, илм булоғидан
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar
Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ.
31.08.2023
Тавозе – инсон Аллоҳ таолони ва ўз нафсини яхши билишлигидан пайдо бўлади. Аллоҳ таолони гўзал исм ва сифатлари билан таниш ва У зотга муҳаббат қўйиш билан улуғлашни билиш. Ўз нафсини батафсил билиш, унинг камчиликлари ва офатларини билиш. Тавозе – Аллоҳ учун қалбни синиқ тутиш, ўзини паст тутиб, бандаларига раҳмли бўлиш, ўзини бошқалардан афзал кўрмаслик, аксинча
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Bugun, 30-avgust kuni, Koʻkaldosh oʻrta maxsus islom bilim yurtida yangi 2023-24 oʻquv yiliga tayyorgarlik koʻrish masalasida bilim yurti mudiri Abdulhakim qori Matqulov boshchiligida 1-sonli mudarrislar kengashi boʻlib oʻtdi. Yigʻilish Qurʼoni karim tilovati va uning ketidan qilingan xayrli duolar bilan boshlandi. Yigʻilishda pedkengash raisi va aʼzolari tasdiqlandi, yangi oʻquv yili uchun tuzilgan rejalar koʻrib chiqilib, muhokama
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Ҳиммати тубан – қадрини билмас, разилдир
23.08.2023
Инсон ўз қадрини биладиган мард одамдан ҳаё қилади, нодондан кўра олимдан кўпроқ ҳаё қилади. Ёш бола ва ҳайвонлардан ҳаё қилмаган ўринларда ҳам, фосиқдан кўра солиҳ одамдан кўпроқ ҳаё қилади. Кимки, ўз қадрига етадиган бўлса, бошқалардан кўра ўзидан кўпроқ ҳаё қиладиган бўлади. Аммо ҳиммати тубан одам бошқалардан ҳаё қилади, лекин одамлар кўз ўнгидан холи қолса ҳаё
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Иқтидорли – ўз кучи билан бирор нарсага эришган киши. Насабли – насл насабидаги бировларнинг обрўси билан эришган киши. Иқтидорли сўзи араб тилида “исомий” дейилади. Исомий – Исом ибн Шаҳирга нисбат берилиб машҳур бўлган. Исом ибн Шаҳир Нуъмон ибн Мунзирнинг дарвозадаги қўриқчиси бўлган. Бир куни Нуъмон касал бўлганида Набиға Зибёний уни кўргани борганида Исом уни йўлини
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Истакларнинг энг мукаммали мақсад қилинган нарсага қараб бўлади. Инсонларнинг истаги комил бўлгани Аллоҳни истаганидир. Аллоҳнинг якка ўзига ибодат қилиши, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслиги, жаннатда Унинг жамолини кўриб яшашга ҳаракат қилмоғи унинг истагидир. Жаннатни фақат Ўзининг дўстларигагина раво кўради. Яна инсон мўмин учун мисли қамоқ, кофир учун жаннат бўлган бу ёлғон дунёдан воз кечмоғи лозим.
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Инсонлар орасида ҳиммати олийлар камёбдир
27.07.2023
Ҳиммати олийлар доим фазилатли нарсаларда пешқадам бўлади, лоқайдлик қилмайди, зерикиб малолланмайди, ноумид бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат залолатга кетган кишиларгина ўз Роббисининг раҳматидан ноумид бўлурлар”. (Ҳижр сураси, 56-оят). Шеър: Умидсизлик кўп инсонлар қалбига кира олди, Лекин сенинг қалбингда тополмади жой. Камдан-кам кишилар ҳиммати, олий хулқи билан, Асрлар оша бўлди ҳавас қилгудек, мисли ой. Инсонлар орасидаги
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar









