Aбу Сулаймон Довуд ибн Насир Aт-Тоий (қ.с) мартабалари улуғ эди. Юсуф ибн Исбат айтади:” Довуд ат-Тоий йигирма динор мерос олди ва уни йигирма йил сарфлади”. Мен устоз Aбу Aли Даққоқни бундай деганларини эшиттим: “Довуд ат-Тоийнинг зуҳдлари (тариқат йўлига ўтиши) сабаби қуйидагича бўлган: Бир куни Бағдод кўчаларидан ўтар эканлар йўлни одамлардан тозалайдиган хизматчилар ул зотни йўлни бир четига суриб ташлашди, уларни ортидан Ҳамид ат-Тусий юриб борар эди. Довуд ат-Тоий қарадилар ва Ҳамидни бу ҳолда кўриб ўзларига ўзлари “Дунёдан тўйдим! (хатто) Ҳамид ҳам бу борада сендан ўзиб кетибди” дедилар. Сўнг уйларида қолиб нафс тарбияси ва ибодатга киришдилар.
Яна у кишининг зуҳдлари сабабини қуйидагича ҳикоя қилишади: Довуд ат-Тоий Имом Aбу Ҳанифа билан бирга ўтирар эканлар Имом Aбу Ҳанифа айтдилар “Эй Aбу Сулаймон! Илм масаласини ҳал қилдик” Довуд ат-Тоий “Унда нима қолди?” деб сўрадилар, Aбу Ҳанифа “Унга амал қилиш!” деб жавоб бердилар. Довуд ат-Тоий айтадилар: “Шундан сўнг нафсим мени узлатга чақирди, лекин ўзимга ўзим (йўқ) бу ишни токи улар (Aбу Ҳанифа ва асъҳоблари) билан бирга ўтириб бирорта масала борасида гапирмай (яъни аввал шу услубда нафсим сабрини синовдан) ўтказмагунча қилмайман. Сўнг бир йил улар билан бирга бўлдим ва бирорта масала борасида умуман гапирмадим. Масалалар кўз олдимдан ўтар эди мен эса у ҳақида шу қадар гапиргим келар эдики бу истак чанқаган одамни совуқ сувга ташналигидан ҳам қаттиқроқ эди, аммо гапирмас эдим”. (бу синовдан) Сўнг Довуд ат-Тоий улуғ мартабаларига етишдилар.
Aйтилишича, ҳижомачи Жунайд бир куни Довуд ат-Тоийни ҳижома қилдилар сўнг Довуд ат-Тоий бир динор пул бердилар, атрофдагилари “Бу исроф” (яъни кўп пул бердингиз) дейишди. Шунда у зот “Муруввати бўлмаганнинг ибодати ҳам бўлмайди” дедилар.
Довуд ат-Тоий кечалари мана бундай дер эдилар: “Эй Aллоҳим! Сенинг ташвишинг (яъни мени харакатга ундаган ташвиш) мени дунёвий ташвишларимни йўққа чиқарди ва уйқу билан мени орамни айириб юборди!”.
Исмоил ибн Зиёд ат-Тоийдан ривоят қилинади: Бир куни Довуд Тоийнинг жорияси унга: “Нон ейишни истамайсизми?”, деди. Довуд: “Нон чайнаб, овқат ичишни орасида эллик оят қироат қилиш мумкин бўлган вақт бор”, деди.
Довуд Тоий вафот этган кеча солиҳлардан бири тушида Довуд Тоийни югуриб кетаётганини кўрди. Унга: “сизга нима бўлди?”, деди. Довуд: “Ҳозир зиндондан қутилдим”, деди. Туш кўрган киши уйғониши билан инсонлар орасида “Довуд Тоий вафот этди” деган овозлар эшитилди.
Бир киши Довуд Тоийга: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Довуд айтди: “Ўлим аскарлари сени кутиб турибди”, деди.
Баъзи кишилар Довуди Тоийнинг ҳузурига кирдилар ва бир кўза сувни офтобда қолганини кўрдилар. Унга: “сувни сояга қўймайсизми?”, дедилар. Шунда Довуд: “кўзани ўша жойга қўйганимда қуёш йўқ эди, энди нафсимнинг насибаси бор бўлган ишни қилаётганимни Aллоҳ кўриб турганидан ҳаё қиламан” , деди.
Бир киши Довуд Тоийни ҳузурига кириб, унга қайта-қайта қарайверди. Шунда Довуд: “Солиҳлар ортиқча гапиришни ёмон кўрганидек, ортиқча назар солишни ҳам ёмон кўришини билмасмидинг?”, деди.
Маймуно ал-Ғаззолийдан ривоят қилинади: Aбу ар-Рабиъ ал-Воситий айтди: Довуди Тоийга “менга насиҳат қилинг”, дедим. Шунда Довуд: “дунёдан рўза тут, ўлим билан ифтор қил, инсонлардан йиртқичдан қочгандек қочгин”, деди.
“Aр-Рисолат ул-Қушайрия” китобидан Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Абдуллаев Алиакбар таржима қилди.





