Бугун, 29 август куни, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги 2022-23 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласида муассаса мудири М.Насриев бошчилигида мударрислар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган 2021-22 ўқув йилида таълим муассасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Маънавий-маърифий, ўқув-услубий йўналишларда эришилган ютуқлар, шунингдек, бу борада йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди. Тилга олинган камчиликлар танқидий таҳлил
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Izohlar yo‘q
Илм ўрганиш фазилати
27.08.2022
Шариъатимизда илмга жуда ҳам катта эътибор берилган. Шунга кўра, илм ўрганишга кўп тарғиб қилинади: Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Илмни ўз аҳлидан бошқа ўринга қўювчи тўнғизларга жавҳар, дур ва тилло тақувчи инсон кабидир”,
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Чиройли хулқ
18.08.2022
Ислом дини одоб-ахлоқ динидир. Шунга кўра динимизда одоб-ахлоқ масаласига катта эътибор берилган. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”, деганлар. Динимизда одоб-ахлоқ бўйича жуда ҳам кўплаб кўрсатмалар баён қилинган. Одоб-ахлоқ борасида пайғамбаримиз алайҳиссалом барчамизга ўрнак бўлганлар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотни сифатлаб шундай деган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз”! (Қалам,
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Ўзбек оиласи серфарзандлик, болажонлик, оилапарварлик каби ижобий хусусиятлари билан ажралиб туради. Серфарзандлик ўзбек оиласининг алоҳида белгисидир. Бизда кўп болалик оналар сони бошқа минтақалардагига нисбатан анча зиёд. Ўзбек оиласидаги болажонлик, фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, оилаларда турли авлод вакилларини бирга яшаши ва бирга хўжалик юритишлари, меҳнатсеварлик, саҳий ва меҳмондўстлик каби ижобий хусусиятлар олий қадрият ҳисобланади.
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Илм ва уламолар фазилати
28.07.2022
Илм инсоният ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, инсоният илм сабабли Аллоҳ ва Расулини танийди, динини ўрганади, ўзлигини танийди, бу дунёда нима учун учун яшаётганини, қандай яшаши лозимлигини англайди, натижада Аллоҳ рози бўладигандек ҳаёт кечиради. Шунингдек, дунё тараққиёти ва ривожланиши, инсонларнинг фаровон ҳаёт кечириши ҳам илм сабабли бўлади. Зеро, илм дунё ва охират саодати учун
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳллари ва қариндошларига вафо ва садоқатлари”
25.07.2022
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бизларга ваъдага вафо қилиш, аҳдга чиройли тарзда риоя этиш, қариндошларга яхшилик қилиш билан силаи раҳм хулқи ила хулқланишни таълим бердилар. Бу иш уларни зиёрат қилиш, йўқлаш, муҳтож бўлсалар моддий ёрдам кўрсатиш, гина-адоватни йўқотиш, қалбларига муҳаббат, дўстлик уруғини экиш учун ҳадялар улашиш ҳамда яхшилик ва тақво йўлида улар билан ҳамкорлик қилиш орқали амалга
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Дуонинг ижобат бўлиши
17.07.2022
Дуо қилиш ибодатдир. Чунки, банда дуо пайтида ўзининг Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилади, ўзининг хокисор, ожиз эканлигини намоён қилади. Шу эътибордан, Аллоҳ таоло бандаларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилган: “Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман”. (Бақара сураси, 186-оят) Яна бир
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Дуо ибодатдир
08.07.2022
Дуо қилиш мусулмон киши учун жуда ҳам муҳим, аҳамиятли амалдир. Шу эътибордан мўъмин киши барча дунёвий ва ухровий ишларида ҳам Аллоҳ таолога дуо қилиб эҳтиёжларини сўраб ҳаёт кечиради. Зеро, дуо қилиш ибодатдир. Аллоҳ таоло бандаларни дуо қилишга буюрган. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган: Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Ота онани сўкиш катта гуноҳ
04.07.2022
Ота онага оқ бўлишга сабаб бўладиган ишлар жуда ҳам кўп бўлиб, улар ҳадиси шарифларда баён қилинган. Ўша сабаблардан бири фарзанд ота-онасини сўкишидир. Бу ҳақида ҳадисда шундай дейилган: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاص رضيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ :« مِنَ الْكَبَائِرِ شَتْمُ الرَّجُلِ وَالِدَيْهِ ». فَقَالُوا : يَا
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar
Ота онага оқ бўлиш
04.07.2022
Ота онага оқ бўлиш шариъатимизда гуноҳи кабиралардан саналади. Чунки, ота онанинг ҳаққи фарзанд зиммасидаги энг улуғ ҳақдир. Уларнинг ҳақларини адо қилиш ҳар бир фарзанднинг зиммасидаги катта мажбуриятдир. Ким бу улкан ҳақни адо қилмаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar











