Аш-шофий 2-қисм
06.04.2019
Ким шифо сир-асрорларини дунёдаги энг ночор инсон ҳам қурби етадиган ўт-ўланлар, ўсимликлар-у егуликларда мужассам қилиб қўйди? У Шофий Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Балки сиз бирор бир касалликка чалингандирсиз-у ўзингиз билмассиз. Ва ўзингиз билмаган ҳолда касаллигингизга шифо бўладиган нарсани еб юргандирсиз… Сиз касал бўласиз, У шифо беради. Сиз эса на касал бўлганингизни ва на шифо топганингизни
- Bo‘limda Maqolalar
Izohlar yo‘q
Таъзия
06.04.2019
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Салоҳиддин Шерхоновнинг синглиси Иботова Зебохоннинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳуманинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин. Иннаа лиллааҳи ва иннаа
- Bo‘limda Yangiliklar
Иккинчи қурбонлик қиссаси эса қўйидагича содир бўлган: Қусай ибн Килоб Исмоил алайҳиссаломнинг зурриёдларидан эди. Қавми ичида гўзал ахлоқ, доно ақл ва инсонийлик билан танилган шарафли кишилардан эди. Хузоъа қабиласида Ҳулайл исмли киши бўлиб у обрўйи юқорилиги сабаб Каъбанинг ходими ҳисобланарди. У киши Қусайни ёқтириб қолиб ўзининг Ҳубо исмли қизини унга никоҳлаб беради. Уларнинг никоҳидан Абдуддор,
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Ҳозирги кунда юксак эстетик қийматга эга бўлган миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ва ривожлантириш, қадимги бадиий-ҳунармандчилик мактабларининг анъаналарини сақлаб қолиш муҳим вазифа ҳисобланади. Мазкур соҳадаги ишларни узвий давом эттириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунармандлар уюшмаси” Тошкент
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Қайс ибн Саъд Ансорий
03.04.2019
Қайс ибн Саъд ибн Убода ибн Дулайм Ансорий Хазражий. Кунялари: Абул Фазл, Абу Абдуллоҳ ва Абу Абдулмалик. Баъзи уламолар кунясини Абул Қосим дейишган. Онаси Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизи Фукайҳа бинт Убайд ибн Дулайм. Қайс розияллоҳу анҳу жуссали, ҳуснли ва узун бўйли бўлган. Эшак минса икки оёқлари билан ерга чизиқ чизиб кетар эди.
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Азиз ўғил-қизларим! Эҳтимол, сиз сарлавҳани ўқиб ажабланаётгандирсиз, “Мен икки қурбонликнинг фарзандиман”. Буни ажабланарли ери йўқ, чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам амалда икки қурбонликка аталганнинг фарзандидирлар. Биринчиси Пайғамбаримизнинг катта боболари, саййидимиз Исмоил алайҳиссалом ҳисобланадилар. Қурбонлик қиссаси: Бу воқеа Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган фарзадлари Исҳоқ алайҳиссалом таваллуд топишларидан илгари рўй берган бўлиб, У киши тушларида ёлғиз фарзандлари Исмоилни
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)
01.04.2019
Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ҳижратдан 34 йил олдин Макка шаҳрида дунёга келган. Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакиси Абу Толибнинг ўғли, Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)нинг туғишган акасидир. У зот Маккадан Ҳабашлар ўлкасига, у ердан Мадина шаҳрига ҳижрат қилган. Жаъфар ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Исломга илк
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Уламоларнинг Қуръонга бўлган муҳаббатлари!
01.04.2019
Қуръонсиз киши руҳсиз тана кабидир. Мусулмон кишининг мусулмон эканлиги унинг Қуръонга бўлган муҳаббатида акс топади. Уламолар Қуръони каримга жуда муҳаббатли бўлишган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг ҳам Қуръони каримга муҳаббатимиз чексиз! Киши Қуръони каримга муҳаббати янада кучайишлигини ҳоҳласа, уни тадаббур ва маъноларини тушуниб ўқимоқлиги лозим! Қуйида уламоларимизнинг Қуръони карим ҳақида айтган гапларига назар ташласак: Яҳё ибн Жало
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
01.04.2019
Исмоил алайҳиссалом арабларнинг отаси (давоми) Юқорида айтилганидек, Саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан аёли Ҳожар ва ўғли Исмоилни бу муборак ерларда қолдириб, Фаластинга кетган эдилар. Шундай бўлсада, уларни ўз ҳолига ташлаб қўймаган эдилар. Вақти-вақти билан келиб, ҳолларидан хабар олиб турар эдилар. Орадан йиллар ўтиб, Исмоил алайҳиссалом камолот ёшига етдилар ҳамда Аллоҳ таолонинг инояти ила оилали
- Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar
Қуръонни яхши кўриш фазилати
31.03.2019
عَنْ أَبِى بَكْرِ بْنِ أَبِى مَرْيَمَ عَنْ عَطِيَّةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا مِنْ كَلاَمٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ مِنْ كَلاَمِهِ وَمَا رَدَّ الْعِبَادُ إِلَى اللهِ كَلاَمااً أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ كَلاَمِهِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ. Абу Бакр ибн Абу Марям Атийядан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ даргоҳида Унинг Каломидан
- Bo‘limda Tavsiya








