ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
03.04.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

ҚАЙС ИБН САЪД АНСОРИЙ

Қайс ибн Саъд ибн Убода ибн Дулайм Ансорий Хазражий. Кунялари: Абул Фазл, Абу Абдуллоҳ ва Абу Абдулмалик. Баъзи уламолар кунясини Абул Қосим дейишган. Онаси Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг амакиларининг қизи Фукайҳа бинт Убайд ибн Дулайм. Қайс розияллоҳу анҳу жуссали, ҳуснли ва узун бўйли бўлган. Эшак минса икки оёқлари билан ерга чизиқ чизиб кетар эди. Шу билан бирга сахий, олийжаноб ва ақлли эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлганида ансорларнинг байроқларини олиб юрар эди. Теран фикрлайдиган инсонлардан эди.

          Мисрнинг фатҳ бўлишида иштирок этган ва у ердан ўзига уй олиб, Алий розияллоҳу анҳу халифа бўлганида Мисрга амир бўлди.

Табароний ривоят қилишича, Қайс ибн Саъд: “Эй Аллоҳ, менга мол бергин. Чунки ишлар фақатгина моллар билан ислоҳ бўлур”, деб дуо қилар эди.

          Қайс розияллоҳу анҳунинг юзида умуман тук йўқ эди. Ҳатто ансорлар баъзида ҳазиллашиб: “Қайс ибн Саъдга ўз пулимиздан соқол сотиб олиб берамиз”, дейишар эди.

          Анас розияллоҳу анҳу: “Амирга нисбатан соқчи қандай ўринда бўлса, Қайс ибн Саъд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай мавқеда эди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

          Имом Бухорийнинг “Тарих” китобларида келади: “Хурайм ибн Асад айтади: “Мен Қайс ибн Саъднинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилганини кўрдим”.

          У зот сахийлигидан инсонлар учун туя сўйиб таом улашаверарди. Ҳатто бир сафар урушда қарз ҳам бўлиб қолган. Сўнг қўшин амири Абу Убайда уни бу ишдан қайтарган. Ҳадислардан бирида Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Сахийлик бу оила аҳлининг сифатларидандир”, деганлар.

          Ривоят қилинишича, бир киши Қайс ибн Саъддан ўттиз минг дирҳам қарз олиб, сўнг қарзни узишга келганида қарздан кечиб, уни олишдан бош тортган экан.

          Қайс розияллоҳу анҳу ўз қавмида бошқалар итоат этадиган саййид ва шижоатли ҳамда ҳимматли инсон эди. Волийлик даврида бир кампир келиб Қайсга: “Уйимнинг сичқонлари камлигидан сенга шикоят қиламан”, деди. Қайс эса: “Бу киноя қандай ҳам гўзал-а! Унинг уйини нон, ёғ ва хурмо билан тўлдириб беринг”, деди.

          Урва ибн Зубайр айтади: “Қайс Муовияга тўқсон мингга бир ерни сотди. Сўнг Мадинага келиб, қарз керак бўлганларга қарз беришини эълон қилди. Пулдан эллик мингини қарзга берди. Кўп ўтмай бетоб бўлиб қолган эдилар жуда кам одам зиёратга келди. Ўз аёлига: “Негадир бу касалимда мени кам одам кўришга келаётганини кўраяпман. Бу мен одамларга берган қарзим сабабидан бўлса керак, деб ўйлайман”, деди ва ҳар бир қарздорга унинг қарзи ёзилган дафтарни жўнатиб, қарзларни ҳаммасини уларга ҳадя қилди. Бир одамга буюрган эди, у чиқиб: “Кимнинг бўйнида Қайс берган қарз бўлса у ундан кечди”, деб эълон қилди. Шу куни кеч кирмасданоқ зиёратчиларнинг кўплигидан эшигининг остонаси синиб кетди”.

          Ҳайсам ибн Адий айтади: “Каъбанинг ёнида уч киши замоннинг энг сахий одами ким эканида тортишиб қолишди. Улардан бири: У Абдуллоҳ ибн Жаъфардир, деди. Бошқаси: У Қайс ибн Саъд, деди. Учинчилари эса: У Уроба Авсий, деди. Бу тортишув шундай қизиб кетдики, ҳатто уларнинг овозлари кўтарилиб кетди. Сўнг бир киши уларга: “Ҳар бирингиз сахий деб айтаётган одамнинг олдига борсинда нима беришига қараб бир бирингизнинг даъвосига баҳо берсин, деди. Улар бири Абдуллоҳ ибн Жаъфарнинг ёнига борди. У ўз овулига бориш учун отнинг узангисига бир оёғини қўйган эди. Келган одам: “Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли, мен мусофирман, йўлдан узилиб қолдим, деди. Абдуллоҳ узангидаги оёғини чиқарди ва келган одамга: “Унга чиқ! Улов ва ундаги нарсалар сенга. қопдаги  нарсаларни ҳам ол, қилич билан ўйнашма, у Алийнинг қиличи”, деди. Келган киши битта катта туя ва қоп билан қайтди. Қопнинг ичида тўрт минг динор (200 закот нисобига тенг пул) бор эди.  Буларнинг энг улуғи Алий розияллоҳу анҳунинг қиличи эди.

          Иккинчи одам Қайснинг ёнига борса ухлаётган экан. Чўриси унга: “Уни уйғотма! Мана бу ҳамённи ол, унда еттиз динор бор. Қайснинг бугун бундан бошқа пули йўқ. Туялар турадиган жойга бор ва битта туя ҳамда битта қул ол!” деди.  Қайс розияллоҳу анҳу уйғонганида бўлган ишларни жориядан эшитиб, қилган ишларидан қувонганидан уни озод қилиб юборди ва “Мени уйғотмайсанми, унга бутун умр кифоя қиладиган мол берар эдим”, деди.

 

          Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга бир неча урушларга чиққан. Фатҳ куни Набий алайҳиссалом байроқни отасидан олиб ўғли Қайсга берган эканлар.

          У зот розияллоҳу анҳу бир неча ҳадислар ҳам ривоят қилган. Ушбу ҳадислар Саҳиҳайн китобларидан ҳам мавжуд.

          Кейинчалик Алий розияллоҳу анҳу билан бирга бўлган ва Алий Қайсни Мисрга амир этиб тайинлаган.

          Қайс розияллоҳу анҳу урушлар бўладиган ҳийлаларни жуда пухта билар эди. Ҳатто у зот: “Агар ислом бўлмаганида Араблар тоқат қила олмайдиган макрларни қилар эдим”, деган.

          Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Муовиянинг халифалик даври охирларида Мадинада вафот этди.  

Манбалар асосида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом

 билим юрти талабаси Абдулбосит Абдувоҳид ўғли таёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

XIX аср охири – XX аср бошларида Тошкент шаҳрида қозилик судлари фаолиятига доир
Зайд ибн Ҳориса ва осмондан тушган фаришта
“Ватан ҳимояси – шарафли ва масъулиятли бурч”

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори