ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
02.04.2019 / - Ислом тарихи, Мақолалар

МУҲАММАД (ﷺ) ҲАЁТЛАРИ. (МЕН ИККИ ҚУРБОНЛИККА АТАЛГАННИНГ ЎҒЛИМАН 1-қисм)

Азиз ўғил-қизларим! Эҳтимол, сиз сарлавҳани ўқиб ажабланаётгандирсиз, “Мен икки қурбонликнинг фарзандиман”. Буни ажабланарли ери йўқ, чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам амалда икки қурбонликка аталганнинг фарзандидирлар. Биринчиси Пайғамбаримизнинг катта боболари, саййидимиз Исмоил алайҳиссалом ҳисобланадилар.

Қурбонлик қиссаси:

Бу воқеа Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган фарзадлари Исҳоқ алайҳиссалом таваллуд топишларидан илгари рўй берган бўлиб, У киши тушларида ёлғиз фарзандлари Исмоилни сўяётганларини кўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом буни Аллоҳ таолонинг буйруғи деб қабул қиладилар ва бўйсунадилар. Фарзандларининг қўлидан тутиб йўлга чиқадилар. Йўлда Иброҳим алайҳиссалом тушлари ҳақида ўғилларига хабар берадилар: “Эй ўғилчам, мен тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима фикр қилишингни бир (ўйлаб) кўргин?”[1] Қадрли болажонлар, қаранг, ота Аллоҳ таборака ва таолонинг буйруғига қай даражада итоат қилиб қазосига таслим бўляпти. Худди шу каби фарзанд ҳам Аллоҳнинг амрига комил итоатни афзал билиб отасига шундай жавоб берди: “Эй отажон! Сизга (тушингизда Аллоҳ тарафидан) буюрилган ишни қилинг! Иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсиз.”

Ота-ўғил Аллоҳнинг буйруғига таслим бўлиб, бўйин эгишди. Чунки Аллоҳнинг элчилари бўлмиш Пайғамбарларнинг тушлари рост ва ҳақ бўлади. Қачон бир Набий туш кўрса бу ҳақиқат бўлиб, у амалга ошарди.

Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари Исмоил алайҳиссаломни Аллоҳнинг буйруғини бажаришга олиб кетаётган лаҳзаларда Шайтон алайҳиллаъна уларни йўлдан оздириш учун келди ва Иброҳим алайҳиссаломга унинг кўрган туши илоҳий ваҳий эмас, балки шайтоний бир туш, дея васваса қилишни бошлади. Шу пайт Иброҳим алайҳиссалом қўлларига тош олиб Шайтоннинг юзига улоқтирдилар. Шайтон қочиб фарзандлари Исмоилни фитна қила бошлади ва унга: “Эй Исмоил! Отангга итоат қилма, чунки у кўрган туш илоҳий ваҳий эмас. Шайтоний туш холос”, деди. Исмоил алайҳиссалом унга қулоқ солмай оталари каби тош олиб юзига отдилар ва: “Эй Лаънати! Сен отам мени устимдаги Аллоҳнинг буйруғини бажармай осий бўлишини истаяпсанми?!” дедилар. Ота-боладан умидсизланган Шайтон алайҳиллаъна Саййида Ҳожар онамизни олдиларига келди. Чунки Шайтон онанинг қалби доим боласи учун қайғуришини биларди-да. Биласизми, Ҳожар онамиз эрлари ягона фарзандлари Исмоилни тоққа қурбонлик учун олиб кетганларини эшитгач нима қилдилар? Ҳожар онамиз Шайтон келганда эрлари ва фарзандлари Шайтонни қандай қувишган бўлса, худди шундай ҳайдаб солдилар. Улар мана шундай, ишларини Аллоҳга топширишган ва уни қазойи қадарига таслим бўлишганди. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амрига бўйсуниб Исмоилни ётқизган пайтларида Фаришталар Роббимиз таборака ва таолога нидо қилишди: “Ё Илоҳо! Биз ажойиб ишларни гувоҳи бўлдик, пайғамбар пайғамбарни (қўрбонлик учун) сўяётганини кўряпмиз. Ё Танҳо Зот! Ё бир Халил дўстигина бор Зот. Ваҳоланки, бу Халилни биргина фарзанди бор. Ё Якка Илоҳо! Бирни бирга қолдиргин”. Шунда Аллоҳ таоло ишончли хабар етказувчи Жаброил алайҳиссаломга Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига тушиб: “Албатта Аллоҳ ўғлинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилди”, деб айтишини буюрди. Яъни Исмоилни қурбонлик қилиш ўрнига катта бир қўй сўйилади. Шундай қилиб Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта боболари Исмоил алайҳиссаломни қутқарди…

[1] Соффат сураси 102-оят

“Ҳаяту Муҳаммад” китобидан

Рустам Охунд ва Охунжон Аҳмад таржимаси.

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Аллоҳ таоло ҳар юз йилнинг бошида бир мужаддид юборади”
XIX аср охири – XX аср бошларида Тошкент шаҳрида қозилик судлари фаолиятига доир
Ёмонликдан қайтариш – мўминнинг сифати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Тавбага шошилинг!

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори