Қуръон ўқиш энг афзал ибодатлардандир
26.02.2018
Маълумки, ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз намози. Ундан кейин ота-она хизматида бўлиш, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш туради. Қуръон ўқиш ҳам энг фазилатли амаллардан саналади. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Парвардигор азза ва жалла: “Қуръон (тиловати) ва зикрим қайси бандани Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса,
- Bo‘limda Qurʼon ilmlari, Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Қуръонни ёдлашга ёрдам берадиган таомлар
22.02.2018
Ушбу мақолада уламолар тавсия қилган ва Аллоҳнинг тавфиқи ила ёдлаш қобилиятнинг ошишига ёрдам бериши айтилган баъзи таомлар билан таништириб ўтамиз. Асал. Зуҳрий суҳбатларнинг бирида Ибн Журайжга: “Сен асални лозим тут, албатта, у ёдлаш учун яхшидир”, деди. Сигир сути. Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп унутишидан шикоят қилди. Шунда у киши: “Сен сигирнинг
- Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari, Yangiliklar
Ваҳий, ваҳийнинг маъноси ва унинг кайфияти
21.02.2018
Аллоҳ таоло Ўз Қуръонини бутун инсоният ичидан энг афзалини, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаб олиб, у зотга нозил қилди. У зот соллаллоҳу алайҳивасаллам эса, ўз умматларига омонат ила Аллоҳнинг Каломини етказдилар. Чунки, Аллоҳ таолонинг бу борадаги одати шу эди. Ана ўша урф бўлиб қолган одатга биноан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий каломни ваҳийнинг
- Bo‘limda Qurʼon ilmlari, Yangiliklar
Қуръон ўқувчининг фазилати
07.02.2018
Қуръон ўқувчининг фазилати Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, уни севиш, ўрганиш, тарқатиш, маъноларини ўзлаштириш ва бошқаларга ўргатиш ўзига хос фазилат бўлиб, Расулуллоҳ жаноблари орқали бу шарафли амалларга Аллоҳ таолонинг алоҳида ажр-мукофотлари ваъда қилинган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا
- Bo‘limda Qurʼon ilmlari
Қуръони каримни тиловат қилиш фазилати
07.02.2018
Қуръони каримни тиловат қилиш фазилати Луғат илми мутахасислари “Қуръон” лафзининг “ўқимоқ”, “қироат қилмоқ”дан бошқа, “жамлаш” маъноси ҳам борлигини таъкидлайдилар. Бунда Аллоҳ таолонинг охирги каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир. Мана ўн беш асрдан буён кўпчилик “Қуръон” лафзининг луғавий маъносини билмаса ҳам, унинг мусулмонларнинг муқаддас китоби
- Bo‘limda Qurʼon ilmlari







