Аллоҳ таоло Ўз Қуръонини бутун инсоният ичидан энг афзалини, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаб олиб, у зотга нозил қилди. У зот соллаллоҳу алайҳивасаллам эса, ўз умматларига омонат ила Аллоҳнинг Каломини етказдилар. Чунки, Аллоҳ таолонинг бу борадаги одати шу эди. Ана ўша урф бўлиб қолган одатга биноан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий каломни ваҳийнинг амини бўлмиш фаришта, Жаброил алайҳиссалом келтириб турдилар.
Олам тарихидаги энг муҳим ҳодиса саналмиш бу жараён — Қуръони Каримнинг нозил бўлиш жараёнининг бошланиш нуқтаси, Ҳиро ғорида, Рамазон ойининг ўн еттинчи кунида содир бўлди. Тарихдаги энг улуғ кун бўлмиш бу куни, тарихдаги энг улуғ иш, Аллоҳ таоло нинг охирги ва мукаммал китоби нозил бўла бошлади.
Ваҳий, ваҳийнинг маъноси ва унинг кайфияти
Илмий жараёнда руҳ хакида айтилган фикрлар бор. Борлиқнинг аксарияти тажриба ва кузатувларга боғлик деб айтувчи моддий илм ҳам биз кўриб турган оламдан бошка ғойиб олами ҳам мавжуд эканлигини ва ўша олам бу оламдан кўра дақиқрок ва кенг қамровлироқдир. Аллох таоло билан пайғамбарлари орасидаги боғланиш самовий ваҳий оркали бўлгандир. Расулуллоҳнинг ҳамзамон (саҳоба)лари ваҳийга шоҳид бўлишган ва унинг шартларини тўла мутавотир бўлган xабарлар билан нақл килганлар. Шунингдек, Расулуллоҳ ваҳий қилинган биринчи пайғамбар эмаслиги, балки Аллоҳ таоло У зотдан олдинги пайғамбарларга ҳам ваҳий килгандир.
Ваҳий сўзининг луғавий маъноси.
Агар киши бошқа бир кишига бирор гапни ўзидан бошқа кишилардан маxфий тарзда сўзласа, бу ваҳий дейилади. Шунингдек, ваҳий деб зудлик билан килинган ишорага ҳам айтилади. Бу эса гапни рамз ва кўрсатишлар орқали амалга оширишда ҳам ўз аксини кўрсатади. Гоҳида ваҳий фақат овоз орқали баъзида эса айрим аъзоларга ишора этиш орқали ҳам бўлиши мумкин. Ваҳий сўзи маxфий ва тез, деган асл икки маънога далолат киладиган сўзнинг ўзаги хисобланади. Шунинг учун ваҳий ҳакида: бошқалардан маxфий тарзда бир кишига қаратилган ўзига xос тезликда, маxфий ҳолатда билдирилган xабардир, дейилган. Ваҳий деб, ваҳий килиб тушурилган нарсага нисбатан ҳам ишлатилиши ва ундан тушурилган xабар тушунилади.
Ваҳийнинг луғавий маънолари:
- Кишининг фитрий илҳомлантирилиши.
- Хайвоннинг ғаризий илҳомлантирилиши.
- Рамз ва xабар етказиш орқали зудлик билан қилинган ишоралиги.
- Шайтон ёмонликни инсон нафсига зийнатлаб кўрсатиши ва васваса килиши.
- Аллоҳ таолонинг фаришталарига бирор ишни қилишлари учун юборган xабари.
Олимлар Аллоҳ таолонинг набийларига юборган ваҳийсини шариат услубига кўра таърифлаганлар. Ваҳий Аллоҳ таолонинг бирор пайғамбарига нозил килган каломи ҳисобланади. Ваҳий ва илҳом орасида фарқ шуки, илҳом бир туйғу бўлиб, нафс унга комил ишонч билан у талаб килган ишга унинг қаердан келганлигини сезмасдан қизикиб колишидир. У xудди очлик, чанқоқлик, xафалик ва xурсандлик туйғуларига ўxшашдир. Аллоҳ таолонинг фаришталари билан гаплашган каломи хакида келган оятлардан намунадир. Аллоҳ таолонинг амри-фармонига кўра фаришталарнинг борликдаги ҳолатларни тадбир этишади. Оятларда Аллоҳ таолонинг хеч қандай воситасиз фаришталар тушинадиган гапда уларга гапирганлига далолат килинади. Ваҳий маъносига оид хадисларга тўхталадиган бўлсак, хадисларда ваҳийнинг Аллоҳ таоло томонидан гапириши ва фаришталар томонидан эшитиши ва унинг таъсири сабабли қаттиқ қўркинч пайдо бўладиган кайфиятда бўлишини баён килишидир. Ваҳийнинг зохирий кўриниши Жаброил (алайҳиссалом)нинг осмонлардан ўтиб ваҳийни етказиш буюрилган жойга борганлари билан амалга ошсада, ваҳий Қуръонга xос ҳолат бўлиб, у умумий ҳолат баён қилинишидир. Қуръон каримнинг лавхул-махфузда ёзилганлиги собитдир. Бунга оятлардан мисоллар келтирадиган бўлсак, Қуръон Рамазон ойининг қадр кечасида дунё осмонидаги байтул-иззага бир жумла ҳолда тушурилган. Қуръоннинг ушбу нозил бўлиш ҳолатини изохлаб берувчи хадислар суннат китобларида келган бўлиб, ўша хадисларнинг нозил этилиш Расулуллохнинг қалбларига нозил қилинган ҳолатдан бошкача тарзда кечганлигига далолат килади. Олимлар Аллох таолонинг Жаброил (алайҳиссалом)га Қуръонни ваҳий килиб юбориш кайфияти хакида қуйидаги йўналишларни санаб ўтганлар:
- Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни Аллох таолодан xос лафз ила қабул қилиб олгандир.
- Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни лавхул-махфуздан ёдлаб олган.
- Қуръон маъноси Жаброил (алайҳиссалом)га ташланган, лафзлар Жаброил (алайҳиссалом)га ёки Муҳаммад (соллолоҳу алайҳи ва саллам)га тегишлидир. Қуръон каримнинг бирор лафзи на Жаброил (алайҳиссалом)нинг ва на Муҳаммад (соллолоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзи, балки Аллох таолонинг каломидир.
Қуръоннинг ўзига xос xусусиятлари:
- Қуръон мўъжизакорлиги.
- Қуръон катъий собит бўлганлиги.
- Қуръон тиловати ибодатлиги.
- Қуръонни ўз лафзига кўра адо этиш вожиблиги.
Аллох таоло Расулларига бевосита ва билвосита ваҳий килган. Ваҳий фариштаси Жаброил (алайҳиссалом) воситада ваҳий килинган. Бевосита ваҳий килиш ваҳийнинг солих туш кўринишида туширилгандир. Пайғамбарларнинг уйқусида кечган солих тушлари ҳам унга эргашиш вожиб бўладиган далиллардан эканлиги. Бу хол Иброхим (алайҳиссалом)нинг ўғли Исмоил (алайҳиссалом)ни сўйишлиги хакида кўрган тушда кузатилади. Иброхим (алайҳиссалом) ўғлини сўйишга чоғланганлигида Аллох таоло унинг ўрнига қурбонликни фидо килиб бермаганида бу тушлар ваҳий бўлганлиги учун унга эргашиш вожиб бўлар эди. Солиҳ тушлар фақат расулга xос эмас, у мўъминларга ҳам тегишли бўлиб, улар кўрган тушлар ваҳий хисобланмайди. Набийлар учун уйқуда кўрсатилган солих тушлар илохий гаплашиш турларидан биринчи тури ҳисобланади. Ваҳийнинг яна бир тури ҳеч бир воситасиз уйғокликда ҳижоб ортидан гапирилган илоҳий каломдир. Бу хол Мусо (алайҳиссалом)да кузатилгани. Шунингдек, бундай ҳолат Расулуллоҳ (алайҳиссалом)да Исро ва Меърож кечасида кузатилганлиги саҳиҳ ривоятларда келгани. Бу тур оятда зикр қилинган “ёки парда ортидан”, дейилгани. Қуръонда бу маънога далолат қилувчи бошқа маълумот учрамайди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Шухратжон Ҳакимов