Таҳоратнинг фарзлари
06.06.2018
Бизнинг тилимизда “таҳорат” деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур нарса араб тилида “вузуъ” дейилади. “Вузуъ” сўзи луғатда “гўзаллик” ва “ялтираш” маъноларини ифода қилади. Шариат истилоҳида эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ниятида белгиланган аъзоларни ювишга ва масҳ тортишга вузуъ – таҳорат деб айтилади. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ
Izohlar yo‘q
Рўза тутмасликка узрли кишилар
28.05.2018
Маълумки, рўза нафақат инсон руҳияти ва маънавиятига, балки организми учун ҳам ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Рўза тутиш рамазон ойида фарз бўлса-да, уни баъзи узрлар сабабли рамазондан бошқа пайтларда қазо қилиб тутиш ҳам мумкин. Мусофирлик, касаллик, ҳомиладорлик, кексалик ҳамда ҳайз ва нифос кўрган аёл шулар жумласидандир. Қуйида улар билан бирма-бир танишамиз: 1. Мусофирлик. Маълумки, сафар машаққат, қийинчилик
“Рўза тутинг – саломат бўласиз!”
22.05.2018
Рўзанинг фойдалари шу қадар кўпки, гапни қай биридан бошлашди билмайди одам. Рўза – охиратнинг бебаҳо сармояси, шу баробарида унинг бу дунёда ҳам инсонга келтирадиган манфаатлари кўп. Қисқаси, рўза – икки дунё саодатининг калити! Келинг, шу ўринда рўзанинг нақд фойдаси ҳақида икки оғиз суҳбатлашайлик. Бир ой тугал рўза тутган одам тани ва руҳидаги ижобий ўзгаришларни теран
Рўза нияти
21.05.2018
Рўза ибодатдир. Кишининг ўз ихтиёри билан Аллоҳ таоло учун, Унинг амрига биноан, бажарадиган ҳар бир амали ибодат бўлади. Ҳеч бир ибодат, жумладан рўза ҳам ниятсиз дуруст бўлмайди. Оддий, кундалик ишлар ҳам ният билан, уларни бажаришда Аллоҳ таоло розилигини ният қилиш билан, ибодатга айланади. Пайғамбаримиз бундай деганлар: “Нияти бўлмаган кишининг амали (мақбул) бўлмайди” (Байҳақий, Ибн Абид Дунё).
Рўза ва дуо
19.05.2018
Қуръони каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасига рўзага алоқаси бўлмаган, балки дуога алоқадор, дуога тарғиб қилган ушбу оят кириб қолган: (Эй, Муҳаммад!) Сиздан бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат қиламан. Улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) қилиб, Менга иймон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлни топсалар. (Бақара сураси,
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрлар
19.05.2018
Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрлар қуйидагилардир: 1. Сафар. (яъни, муқимликни ният қилмаган мусофир) 2. Касаллик. Яъни, рўзани ўта машаққат билан тутадиган бўлса, ёки касали уни ҳалокатга олиб борадиган бўлса, ёки рўза тутса касали зиёдалашиб кетса, ёки рўза тутса касалининг тузалиши кечикадиган бўлса, бундай касаллик рўза тутмасликка узр бўла олади. Аммо рўза тутиши унга зарар қилмайдиган
Таровиҳ намозининг фазилатлари
18.05.2018
Таровиҳ намозининг фазилатлари ҳақида ҳазрати Али (к.в.)дан сўраганларида, ул жаноб шундай дебдурлар: “Пайғамбар (с.а.в.)дан моҳи рамазонда таровиҳ ўқимоқ фазилатлари ҳақида сўрадилар. Расули акрам (с.а.в.) шундай жавоб бердилар: Биринчи кечада таровиҳ ўқиган мўмин онаси туққан кундагидек гуноҳдан чиққай. Иккинчи кечада таровиҳни ўқиса, агар ота-онаси мусулмон бўлса, Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилур.
Биз Рамазонни нега яхши кўрамиз?
18.05.2018
Рамазон ойи ойларнинг ичидаги энг улуғидир. Биз мўмин-мусулмонлар бу ойни бошқа ойлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Хўш, нега шундай? Бунга қуйидаги матнларда жавоб бериб ўтамиз. Рамазон Қуръон ойи! Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзининг охирги Каломини шу ойда нозил қила бошлаган. Аллоҳ таоло Қуръон каримнинг Бақара сурасининг 185-оятида “Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар
Рўзада мавжуд бўлган хусусият ундан бошқа нарсада йўқ. Нега деганда, рўзани Аллоҳ таоло Ўзига нисбат берган. Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: «Рўза мен учун ва унинг ажру-савобини Ўзим бераман» (Имом Бухорий). Бу нисбатнинг ўзи унинг нақадар шарафли эканига кифоя этади, чунончи «Уйимни пок этинг» (Ҳаж сураси, 26-оят), деган каломида Каъба нисбатини ўзига хос этганидек. Рўза икки маънога нисбатан фазилатли
Рамазонни қаршилаб
16.05.2018
Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи охирида бизларга хутба қилиб шундай дедилар: «Эй инсонлар! Сизларга буюк ва муборак ой соя солиб турибди. Бу ойда минг ойдан ҳам яхшироқ бўлган бир кеча бор. Аллоҳ таоло бу ойнинг рўзасини фарз, кечасини қоим қилишни эса нафл қилди. Ким бу ойда бирорта яхшилик










