Телефонда сўзлашиш одобига риоя қилайлик
06.04.2018
Янги аср бўсағасида илмий-техника тараққиёти оқибатида ҳаётимизда мисли кўрилмаган қулайликлар юзага келмоқда. Шунингдек, янги ижтимоий муаммолар пайдо бўлиб, одамлар ўртасидаги муносабатлар шакл- шамойили ўзгариб бораётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, бунда алоқа воситаларидан бири телефоннинг ҳозирги такомил даражаси ва ундан келиб чиққан муаммоларга бир назар ташлайлик. Ҳозирги тезкор замонимизда телефоннинг янгидан-янги турли русумлари пайдо бўлиб,
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Иймон соҳиби бўлиш барчамизнинг энг аввалги ниятимиз ва мақсадимиздир. Бу мақсад бизни бевосита динни чуқурроқ ўрганишга, саҳобалар ҳаёти билан танишишга рўбарў қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари, замондошлари диққатимизни тортади. Уларнинг баъзиларининг исми бизга таниш, қайси маънодаки, ҳадис ва ривоятларда уларнинг номларини учратганмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари деганда, аввало, ёдга олинадиган зот
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Бир тавба ҳикояси
05.04.2018
Бир киши Шайх Холид Жубайринг олдиларига келиб: «Эй устоз, мен Роббимни ғазаблантирадиган барча иллатларимдан воз кечдим. Фақат сигарет чекишни ташлай олмадим» деди. Шайх унга: «Бу одатингдан ҳам қутулишни истайсанми?» дедилар. У одам: «Албатта, устоз. Мен барча йўлларини қилиб кўрдим. Аммо барибир ташлай олмадим» деди. Шунда Шайх: «Ҳар бир сигаретни чекканингдан сўнг ўрнингдан туриб, агар бир
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar
Ражаб ойини ғанимат билинг
05.04.2018
Ражаб ойи тўрт улуғ ойнинг бири. Мана шу тўрт – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари айрим ишлар ҳаром қилинган ойлардир. Қадимдан, яъни, Иброҳим (а.с.) шариатларидан то исломгача бўлган даврларда ҳам, бу ойларда уруш қилиш ҳаром саналган. Араб халқлари жоҳилият даврида барча самовий динларнинг аҳкомларини бузиб, ўзгартириб юборган бўлсалар-да, мазкур тўртта ойнинг ҳурматини сақлаб қолганлар.
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Ислом ўзаро ёрдам дини
04.04.2018
Исломни ишончли тарзда ўзаро ёрдам дини деб аташ мумкин. Исломдан олдин ҳеч қандай дин ушбу масалага бунчалик эътибор қаратмаган. Инсонларнинг бир-бирига муҳтожлиги ўзаро ёрдамни талаб қилади. Ўзаро ёрдам – инсоннинг жамиятда яшаши натижасидир. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай дейди: «Бир-бирингизга художўйлик ва тақво йўлида ёрдам қилинглар, лекин гуноҳ ва душманликда бир-бирингизга ёрдам берманглар» (ал-Маида, 5/2). Агар
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Шарқ олимлари асарларида ҳадислар талқини
04.04.2018
Қадимий Турон, Мовароуннаҳр, Туркистон ҳудудида яшаган аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратиб, авайлабасраб келган ва келинаётган мифлари, эртак ва ривоятлари, термалар, достонлар, мақол ва маталлари, тўй ва сайил-ларда, йиғинлар, байрамлар ва сафарларда ижро этган қўшиқ ва лапарлари, маданият, маънавият, маърифатга оид бўлган жамики мерослари, урф-одатлари, анъаналари маънавиятимизнинг ривожланиши учун манба бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир . Шарқнинг кўплаб
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда таълим-тарбия, диний-маърифий йўналишлардаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, ушбу эзгу саъй-ҳаракатлар Ислом дини улуғлаган фазилатлар — бағрикенглик, саховат, мурувват, яхшилик каби эзгу амалларга ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир. 28 март куни “Ҳилол нашр” матбаа-нашриёти томонидан чоп этилган Мусҳафи шариф китобхонларга тақдим қилинди. Бу ҳақда ношир Исмоил Муҳаммад Содиқ мухбиримизга қуйидагиларни сўзлаб
- Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari, Yangiliklar
Ота-онага хизмат ва итоатнинг мукофоти Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда берганларидек, фақат, Жаннатдир. Аллоҳ таоло солиҳ, Ўзининг розлигини топган бандаларига ҳар бирининг даражасига қараб мукофотларини ваъда қилади. Мўмин учун энг олий мукофот бу Аллоҳнинг жамоли. Аллоҳ жамолини эса жаннатийларга кўрсатади. Бу ҳақда Ўзи хабар беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам она-ота ҳақида сўралганида: “У
- Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar, Yangiliklar
Инъом ва истидрож орасидаги фарқ
04.04.2018
Баъзи фосиқу фожирларга, балки кофирларга ҳам Аллоҳ таоло томонидан бу дунёда жуда кўп неъматлар ‒ молу давлат, ҳукумат, бойликлар берилади. Бу эса улар учун оқибатда янада кўпроқ ғафлат ва саркашликлар қилишларига сабаб бўлиб, охиратнинг қаттиқ азобига учрайдилар. Зоҳирий (ташқи кўринишдаги) бу неъматлар аслида улар учун жазо бўлади. Буни Қуръони карийм ва ҳадис истилоҳида «истидрож» дейилади.
- Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar
Бир ҳадисда ўнта фойда…
03.04.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил”, дедилар. Шунда аёл: “Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам”, деди. Саҳобалар унга: “Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар”, деб айтдилар. У аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида қўриқчиларни топмади.
- Bo‘limda Hadis, Maqolalar, Yangiliklar












