Муҳтарам ватандошлар! Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз. Жамоатчилигимиз, халқимизнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, ўтган йили ушбу тарихий санани
- Bo‘limda Yangiliklar
Izohlar yo‘q
Масжид – мўмин-мусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат маскани сифатида эмас, балки руҳий озуқа оладиган ва ўзаро биродарлик ришталарини боғлайдиган макон сифатида табаррук маскандир. Шунга кўра, янги масжид очиш, жомеларни бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш савоби улуғ амал ҳисобланади. Охирги вақтларда диёримиздаги масжидларда етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш, ибодат қилиш учун қулайликлар қилиб бериш ва
- Bo‘limda Yangiliklar
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 12 октябрдан 1-босқич талабалари учун таништирув дарслари ташкил қилинди. Таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида 15 октябр куни билим юрти мудири, мудир ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва талабалар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда юртимизда диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар, билим юртининг олдида турган долзарб вазифалар, давом этаётган пандемия шароитида
- Bo‘limda Yangiliklar
Ҳамдардлик билдирамиз
26.09.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти раҳбарияти ва жамоаси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду
- Bo‘limda Yangiliklar
Барчамизга маълумки пандемия муносабати билан мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказилди. Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган жойларга карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда тиббий ниқоп ва қўлқоп билан антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда киритилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус
- Bo‘limda Yangiliklar
Куни кеча дунё афкор оммасининг бутун эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75-сессиясида сўзлаган нутқига қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Чунончи, давлатимиз раҳбари олий минбардан туриб: “Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”, дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, сўнгги бир йилда мамлакатимизда 15
- Bo‘limda Bagʼrikenglik va jamiyat, Maqolalar
Ҳизбут таҳрирнинг залолати ҳақида фатво
25.09.2020
Савол: Бизда бир “Ҳизбут-таҳрир” номли жамоа бор. Ислом халифалигини ўрнатиш ҳақида бонг уришади. Уламолар ҳақида ҳар хил гаплар гапиришади. Уларга қандай раддия қилиш керак? Ўзи Ислом халифалигига қандай йўл тутилиш керак? Жавоб: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ. Инсонлар жамоаланиш бўйича икки жамоага ажрайдилар. Роҳманнинг жамоаси ва Шайтон жамоалари. Аллоҳ таолонинг жамоаси тарқоқ бўлиши асло мумкин эмас.
- Bo‘limda Yangiliklar
Диққат! эълон!
16.09.2020
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига! Сиздан диққатли ва эътиборли бўлишингиз сўралади. Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 17 сентябрь куни бўлиб ўтади! Имтиҳон вақти ва манзили ДТМ рухсатномангизда кўрсатилган. Манзил: Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси. Мўлжал: Беруний метросидан чиқиш. Эслатма: Абитуриентлар ДТМ рухсатномасида кўрсатилган вақтдан кеч қолмасдан ўзлари билан ПАСПОРТ ва ДТМ рухсатномасини
- Bo‘limda Yangiliklar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни диний идоранинг @qabulmuslimuz_bot, @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади. Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб
- Bo‘limda Yangiliklar











