“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, юртимизда намунали фаолият кўрсатаётган имом-хатибларни тажрибаларидан фойдаланиш мақсадида бугун 1 ноябр куни учинчи ва тўртинчи курс талабалари билан “Жума маърузасига тайёргарлик кўриш ва мавзуни тизимли ёритиб бериш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Ушбу давра суҳбатига Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Сидиқметов Қудратуллоҳ қори домла таклиф этилди. Давра суҳбатни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев кириш сўзи ҳамда давра суҳбатининг мавзуси ва мазмун-моҳияти билан таништириб ўтдилар, сўнг сўзни маърузачи Қ.Сидиқметовга бердилар.


Қудратуллоҳ Сидиқметов ўз маърузаларини таълим муассасасида талабалар учун яратилган яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтиб талабаларга ушбу шароитларни қадрига етиб яхши илм ҳосил қилишларини насиҳат қилиб айтиб ўтдилар. Сўнг мажлисда йиғилганларга келажакда таълим муассасасини битириб имом-хатиблик ва бошқа вазифаларда ишлаш асносида, айниқса оммага чиқиб маъруза қилишда эътибор қилиш зарур бўлган одобларга риоя қилиш кераклигини айтиб ўтдилар. Қ.Сидиқметов марузачи энг биринчи эътибор қилиши керак бўлган одоблардан тақволи, ихлосли, илми, юмшоқ муомилали ва очиқ чехрали ҳамда сабрли, ҳалим ва босиқ бўлиши ҳақида батафсил баён қилиб бердилар. Ундан ташқари маърузачи маъруза қилишдан аввал унга пухта тайёргарлик кўриши кераклиги маъруза вақтини белгилаб олиб об-ҳаво шароитини ҳам ҳисобга олиши ҳақида гапириб ўтди. Ундан ташқари маърузачи кўплаб бошқа риоя қилиниши керак бўлган одобларни оят, ҳадислар ва уламоларнинг сўзларидан фойдаланиб батафсил баён қилиб берди.

Суҳбат якуний қисмида талабалар томонидан берилган саволларига Қ.Сидиқметов батафсил жавоб бердилар.
Давра суҳбат якунида таълим муассасаси “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими” бошлиғи А.Ғаниев маърузачига таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда талабалар номидан ўз миннатдрчилигини билдирдилар ва маърузачи ҳаққига дуои хайрлар қилинди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






